Get Mystery Box with random crypto!

812 Савол: Нонни пичоқ билан кесиш мумкинми? Қўлда синдириш | Radioblog Sahwii

812 Савол:

Нонни пичоқ билан кесиш мумкинми? Қўлда синдириш керакми?


Жавоб:

Шу нонни ҳурмати масаласида, бизда кўп ҳаддан ошишлар бор. Аслида, бу борада келган ҳадисларни муҳаддислар заиф дейишган. Асқалоний ривоят қилган бир ҳадисда,


- أكرِموا الخُبزَ؛ فإنَّ الله أكرَمَه، فمَن أكرَم الخُبزَ أكرَمَه اللهُ.
الراوي : محلم بن سوار أبو سكينة | المحدث : ابن حجر العسقلاني | المصدر : مسائل أجاب عنها ابن حجر
الصفحة أو الرقم : 20 | خلاصة حكم المحدث : إسناده ضعيف

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Нонни икром қилинг! Уни аллоҳ икром қилган. Ким нонни икром қилса, уни Аллоҳ икром қилади.

Муҳаддислар исноди заиф дейишган.
Шу мазмунда бошқа бир ҳадисни, муҳаддислар мавзуъ дейишган.


أَكْرِمُوا الخُبْزَ ، فإنَّ اللهَ أَكْرَمَهُ ، فمَن أَكْرَمَ الخُبْزَ أَكْرَمَهُ اللهُ .
الراوي : محلم بن سوار أبو سكينة | المحدث : الألباني | المصدر : ضعيف الجامع
الصفحة أو الرقم : 1125 | خلاصة حكم المحدث : موضوع |

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Нонни икром қилинг! Уни аллоҳ икром қилган. Ким нонни икром қилса, уни Аллоҳ икром қилади.

Муҳаддислар мавзуъ дейишган. Тўқима, сохта ҳадис.


Шиалар томонидан айтилган бир ҳадисда,


وعن علي بن محمد بن بندار وغيره عن أحمد بن محمد (1) عن محمد بن جمهور عن إدريس بن يوسف عن أبي عبد الله (عليه السلام) قال: قال رسول الله (صلى الله عليه وآله): لا تقطعوا الخبز بالسكين ولكن اكسروه باليد وليكسر لكم خالفوا العجم


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Нонни пичоқ билан кесманглар ва лекин уни қўл билан синдиринглар. Ажамларга хилоф қилинглар.

Бу ҳам заиф ҳадисдир.
Қуйида шуни далили келган.

" وَأَمَّا حَدِيثُ النَّهْيِ عَنْ قَطْعِ الْخُبْزِ بِالسِّكِّينِ : فَبَاطِلٌ لَا أَصْلَ لَهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَإِنَّمَا الْمَرْوِيُّ: النَّهْيُ عَنْ قَطْعِ اللَّحْمِ بِالسِّكِّينِ، وَلَا يَصِحُّ أَيْضًا" انتهى من "زاد المعاد" (4/ 279) ، وضعفه أيضا الحافظ العراقي في " تخريج أحاديث الإحياء " (ص 436) .
فتقطيع الخبز أجزاء عند أكله من الأمور المباحة ، لا يتعلق به استحباب ولا كراهة .

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган, Нонни пичоқ билан кесманглар ва лекин уни қўл билан синдиринглар.деган ҳадис ботилдир. Унинг асли йўқдир. Шунингдек, гўштни пичоқ билан кесманглар деган, ҳадисни ҳам асли йўқдир. Роддул маод китобига қаранг. 4 жилд 279 бет. Ҳофиз Ироқий ҳам, буни «Тахрижул аҳодисул иҳё» китобида заиф деган. Нонни ейишдан олдин кесишлик мубоҳ ишлардандир. Бунда ҳеч қандай гуноҳ ва кароҳият йўқдир.


قال العيني رحمه الله :
" قَالَ ابْن حزم : وَقطع اللَّحْم بالسكين للْأَكْل حسن ، وَلَا يكره أَيْضا قطع الْخبز بالسكين ؛ إِذْ لم يَأْتِ نهي صَرِيح عَن قطع الْخبز وَغَيره بالسكين " انتهى من "عمدة القاري" (21/ 49) .
وجاء في "مجمع الأنهر" (2/ 525) - من كتب الأحناف - :
" وَلَا يُكْرَهُ قَطْعُ اللَّحْمِ وَالْخُبْزِ بِالسِّكِّينِ " انتهى .


Ибн Ҳазм айтади: Нонни ейиш учун, пичоқ билан кесиш яхшидир. Нонни пичоқ билан кесиш, макруҳ эмас. Нонни ва бошқа нарсани пичоқ билан кесишдан қайтарувчи саҳиҳ далил келмаган. «Умадутл Қорий» китоби 21 жилд 49 бет.

Ҳанафий мазҳабига оид китоб, Мажмаъул анҳар» китобида: Гўшт ва нонни пичоқ билан кесишлик макруҳ эмасдир, дейилган.


Хулоса: Демак, нонни ейиш учун қўлда синдирадими ё пичоқда кесадими, фарқи йўқ. Уни кўзга суртишлик бидъат амалдир. Уни майда ушоғини топиб, кўзга суртиш бидъатдир. Дастурхонда тушган майда нон ушоқларини териб ейишлик жоиз. Шунингдек, меҳмон олдига нон қўйиб, уни синдириб қўйишлик суннат ҳам эмас. Бизда кўп ерда, шунақа урф одат бор. Меҳмон истаса, ўзи синдириб ейиши мумкин. Мезбон синдириб қўйиши шартмас. Лекин, синдириб қўйса ҳам бўлаверади. Аммо, ҳар сафар синган нонларни олиб чиқиб, янги нон олиб келиб синдириш керакмас ишдир. Чунки, бу ортиқча исрофдир. Шу олдингидан қолган нонни яна еса ҳам бўлаверади. Бу билан меҳмонни иззати камайиб қолмайди. Валлоҳу аълам.

Саҳвий

17. 04. 2023