Get Mystery Box with random crypto!

#ФИҚҲУЛ_АБСАТ Имоми Аъзам билан шогирди Абу Мутиънинг савол- | Qur'on va Baxt

#ФИҚҲУЛ_АБСАТ
Имоми Аъзам билан шогирди Абу Мутиънинг савол-жавобларига асосланиб ёзилган:

Савол
:
– Агар банда юқорида айтилганларга қаттиқ ишонса ёки уларга иқрор бўлса, у мўминми?
Жавоб:
– Ҳа, агар банда уларга иқрор бўлса, Исломнинг барча таълимотларига иқрордир ва у мўминдир.
Савол:
– Банда Аллоҳнинг яратганларидан бирортасини инкор қилса ва бунинг яратгувчисини билмайман, деса-чи?
Жавоб:
– У ҳолда Аллоҳнинг: «...У ҳамма нарсанингяратувчисидир...» (Анъом сураси, 102-оят) деган оятига биноан кофирдир. Гўё у ўз сўзи билан: “Бунинг яратувчиси Аллоҳдан ўзгадир”, дегандек бўлади. Шунингдек, у: “Аллоҳ менга намоз ўқишни, рўза тутишни, закот беришни фарз қилганини билмайман” деса, Аллоҳ таолонинг: «Намозни баркамол ўқингиз, закот берингиз...» (Бақара сураси, 43-оят). Шунингдек, «...Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди...» (Бақара сураси, 183-оят), «Бас, тунга кириш пайтингизда ҳам, тонгга кириш пайтингизда ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтингиз!» (Рум сураси, 17-оят) оятларига биноан у кофирдир. Агар бу оятларга ишонаман, лекин уларнинг таъвилини ҳам, тафсирини ҳам билмайман деса, кофир бўлмайди. Чунки у буларнинг Аллоҳ томонидан нозил бўлганига ишонган, аммо тафсирларида хато қилган.
Савол:
– Агар у мушриклар юртида бўлса, фарзлардан ва бошқа шариат аҳкомларидан бирор нарса билмаса, Қуръонга ҳам, шариат аҳкомларидан бирортасига ҳам иқрор бўлмаса, фақат Аллоҳга ва имонга иқрор бўлса, шу ҳолда вафот этса, у мўминми?
Жавоб:
– Ҳа, у мўминдир.
Савол:
– Фақат имонга иқрор бўлиб, у ҳеч нарса билмаган ва ҳеч қандай амал қилмаган бўлса-чи?
Жавоб:
– У мўминдир.
Савол:
– Имон ҳақида айтиб беринг.
Жавоб:
– Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғинадиган илоҳнинг йўқлигига, Унинг шериги йўқлигига иқрор бўлишинг, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, Жаннату Дўзахига, Қиёматига, яхшилик ва ёмонлик Ундан эканлигига иқрор бўлишинг, Аллоҳ амалларни ҳеч кимнинг ихтиёрига топширмаганлигига, одамлар Аллоҳнинг хоҳиш-иродаси ва белгилаганига мувофиқ бўлишларига иқрор бўлишинг.
Савол:
– Агар банда уларнинг ҳаммасига иқрор бўлса-ю, лекин Аллоҳнинг: «Бас, хоҳлаган киши имон келтирсин, хоҳлаган кимса кофир бўлсин!» (Каҳф сураси, 29-оят), деган оятига биноан “Истасам имон келтираман, истасам имон келтирмайман, хоҳиш-ихтиёр ўзимда” деса, сиз нима деган бўлар эдингиз?
Жавоб:
– У ўз даъвосида ёлғончидир. Аллоҳнинг: «Йўқ!Балки улар охиратдан қўрқмаслар. Йўқ! У (Қуръон) бир эслатмадир. Бас, хоҳлаган киши ундан эслатма олур. Улар фақат Аллоҳ хоҳлаганидагина (Қуръондан) эслатма олурлар...» (Муддассир сураси, 53–56-оятлар); (Улар) Аллоҳ истаганинигина истайдилар...” деган оятларига қарамайсанми?! Аллоҳнинг “Истаган одам имон келтирсин, истаган одам инкор қилсин!” деган ояти ваъиддир. Мазкур банда бу оятнинг ўзини ва унинг Аллоҳ томонидан нозил бўлганини рад қилаётгани йўқ. У фақат оятни таъвил қилишда хатога йўл қўйган ва бу билан у кофир бўлиб қолмайди.
Савол:
– Банда агар менга мусибат етса, Аллоҳ у туфайли мени синамоқчими ёки мусибат ўзимнинг қилмишимданми, Аллоҳ мени у туфайли синамоқчи эмас, деса, кофир бўладими?
Жавоб: – Йўқ.
Савол: – Нега?
Жавоб:
– Чунки бу одам Аллоҳ таолонинг: «(Эй исонлар), сизларга не мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса (гуноҳ) сабаблидир» (Шўро сураси, 30-оят); «Сизга қандай яхшилик етса, у Аллоҳдандир, Сизга қандай нохушлик етса, у ўзингиздандир...» (Нисо сураси, 79-оят), яъни гуноҳинг сабаблидир, «...Бас, Аллоҳ (Ўзи) хоҳлаган кимсани йўлдан оздирур ва (Ўзи) хоҳлаган кишини ҳидоят қилур...» (Иброҳим сураси, 4-оят) деган оятлари таъвилида хато қилган. Аллоҳнинг: «...Аллоҳ инсон билан унинг дили (ўртаси)да “парда” бўлиб туради...» (Анфол сураси, 24-оят) дегани, мўмин ва куфр, кофир ва имон ўртасида (парда) бўлади, деганидир.
Банданинг маъсият қилишга қодирлигининг айнан ўзи унинг Аллоҳга итоат қилишга ҳам салоҳияти борлигини билдиради. Банда Аллоҳ унда пайдо қилган ва маъсиятга эмас, Унга тоат қилиш учун ишлатишни буюрган куч-қувватни маъсият учун сарф қилгани учун жазоланади.

@quronvabaxt