Get Mystery Box with random crypto!

#ФИҚҲУЛ_АБСАТ Имоми Аъзам билан шогирди Абу Мутиънинг савол- | Qur'on va Baxt

#ФИҚҲУЛ_АБСАТ
Имоми Аъзам билан шогирди Абу Мутиънинг савол-жавобларига асосланиб ёзилган:

Савол
: – Агар нега Аллоҳ бандаларни гуноҳ қилишга мажбур қилади, сўнгра уларга азоб беради, деса, сиз нима деган бўлардингиз?
Жавоб: – Агар шундай деса, сен ундан сўра: “Банда ўзига ўзи фойда ёки зарар келтира оладими? Агар у йўқ, чунки бандалар зарар ва фойдада мажбур қилинган, итоат қилиш ва маъсият қилишда эмас, деса, унга Аллоҳ ёмонликни яратганми, деб айт. Агар у ҳа, яратган, деса, ўз сўзидан чиққан бўлади. Агар у йўқ, Аллоҳ ёмонликни яратган эмас, деса, у ҳолда Аллоҳнинг: «...Паноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвардигорига, яратган нарсалари ёвузлигидан...» (Фалақ сураси, 1–2-оятлар) сўзига биноан, у кофирдир. Аллоҳ ёмонликнинг ҳам яратгувчисидир. Агар у сизлар Аллоҳ куфрни ҳам, имонни ҳам хоҳлайди, демайсизларми, деса, биз унга ҳа, десак у: «У (Ундан) қўрқишга аҳл (лойиқ) ва мағфират аҳли ҳамдир» (Муддассир сураси, 56-оят), деб Аллоҳ марҳамат қиладими? – дейди.
Савол:
– Биз унга ҳа, десак, у Аллоҳ куфрга лойиқми? – деса, биз қандай жавоб қиламиз?
Жавоб:
– Унга Аллоҳ истаган тоатга лойиқ, истаган маъсиятга лойиқ эмасдир, деб айт.
Савол:
– Агар у Аллоҳ Унга қарши ёлғон ва туҳмат қилинишини истамади, деса биз нима деймиз?
Жавоб:
– Ундан “Аллоҳга ёлғон тўқиш – сўз ва гап билан бўладими ёки йўқми?” деб сўра. Агар у “Ҳа”, деса, ундан “Одамга ҳамма ишларни ким ўргатди?” деб сўра. Агар у “Аллоҳ ўргатди”, деса, ундан “Куфр гапми ёки гап эмасми?” деб сўра. Агар у “Ҳа, сўз”, деса, ундан “Кофирни ким сўзлатди?” деб сўра. Агар у “Аллоҳ”, деса, билгинки, улар ўзларига хусуматчи бўладилар. Чунки ширк сўз билан бўлади. Агар Аллоҳ хоҳласа, кофирларга ширкни сўзлатмас эди.
Савол:
– Агар у менга “Бир одам хоҳласа, яъни унда бир ишга хоҳиш бўлса, уни қилади, агар хоҳиши бўлмаса, уни қилмайди, хоҳласа ейди, хоҳламаса емайди, хоҳласа ичади, хоҳламаса ичмайди” деса, мен нима деб жавоб бераман?
Жавоб:
– Унга “Аллоҳ Бани Исроилга денгиздан кечиб ўтишни ҳукм қилди, Фиръавнга эса ғарқ бўлишни тақдир қилди, шундайми?” дегин. Агар у “Ҳа”, деса, унга: “Фиръавн Мусони изламаслиги, у ва унинг ҳамроҳлари ғарқ бўлмаслиги рўй бериши мумкинмиди?” деб айт. Агар у “Ҳа”, деса, демак, у кофирдир. Агар у “Йўқ”, деса, у юқоридаги сўзини бекор қилган бўлади.

@quronvabaxt