2021-12-09 14:02:05
Намоз Билғилки, намоз мусулмончилик биносининг устунидур. Ва дину мазҳабнинг бунёди ва ҳамма ибодатнинг пешрави (йўлбошловчиси) ва саййидидур.
Ҳар кишики беш вақт намознинг шартларини бажо келтуриб, ўз вақтида адо қилса, Ҳақ таоло бирла аҳд қилишғон бўлурки, қиёмат куни Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг ҳимоятида бўлиб, азобу уқубатдан халос бўлғусидур. Ва гуноҳи кабирадан ўзга гуноҳларга бу беш вақт намоз кафорат бўлур.
Ҳазрати расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: айтибдурларким, беш вақт намознинг мисоли соф ва оқар сувға ўхшашдурким, ҳар кишининг саройи олдида оқиб турган. Ва ҳар куни ул сув бирла беш маротаба ғусл қилғай. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: айтибдурларки, намоз диннинг устунидур, ҳар киши намозни қўлдин юборибдур, динни вайрон қилибдур.
Саҳобалар сўрадилар: Ё расулаллоҳ! Амаллар орасида қайси амал фозилроқдур? Дедилар:
- Намоз беҳиштнинг калидидур. Ҳазрати расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: айтибдурлар, Ҳақ таоло бандаларига тавҳиддин кейин ўзиға намоздан яқинроқ, дўстроқ ҳеч нимарсани фарз қилмади. Агар намоздан дўстроқ ибодат Ҳақ таолонинг даргоҳида бўлса эди,
фаришталарни ул ибодатға фармон қилур эрдики, фаришталар ҳаммалари намоздадурлар. Баъзилари рукуъда, баъзилари сужудда, гуруҳи қиёмда ва гуруҳи қаъдададурлар.
Ва ҳазрати расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: айтибдурлар, қиёмат куни амаллар орасида аввал намозни ҳисоб қилурлар. Агар намоз арконлари тамом бўлса, гарчи ўзга амаллари ноқис бўлса ҳам, намози туфайли ҳамма амалларини қабул қилурлар.
Ҳазрати расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: айтибдурларки, киши таҳоратни яхшилаб олса ва намозни ўз вақтида руку ва сужудини яхши бажо келтириб ва дилни хушуъ ва тавозеъ бирла тутиб намозни адо қилса, ул намоз заминдин то аршғача офтоб шойиъ (ёйилган мисллик) бўлур.
Намоз айтур: Ҳақ таоло сени азиз тутсин, андоғки сен мени азиз тутдинг, дер. Ҳар киши намозни вақтида адо қилмай, ва таҳоратини одоблари бирла олмаса, рукуъ ва сужуд, қиём ул намоз то осмонғача тутун мисллик тийра ва қоронғулуқ бўлуб айтур: Худои таоло сени зое қилғай, андоғки сан мани зое қилдинг. Фаришталарға фармон бўлурки, ул намозни сакутаб туриб қиёмат куни ул банданинг юзиға урурлар. Ва расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: айтибдурларки, дуздларнинг (ўғриларнинг) ёмонроғи улким, намозни ўғирлағай.
Абу Ҳомид Ғаззолий «Кимёи саодат» китобидан.АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!
Улашинг | @QURONTVUZ
Линкни босинг ва «Qur'on•Tv» га қўшилинг! https://t.me/joinchat/UcAmGHd-Zbv7RVYl
6.2K viewsAlhamdulillah, 11:02