Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on qalb shifosi

Kanal manzili: @quronqalbshifosi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.65K
Kanalning ta’rifi

📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-07-04 09:46:45 ​​​​ Қабр азобидан нажот берувчи 17 нарса:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.

2. Намоз.

3. Рамазон рўзаси.

4. Ҳаж ва умра.

5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.

6. Аллоҳ таолодан хавф қилиш.

7. Аллоҳдан умид қилиш.

8. Аллоҳга яхши гумонда бўлиш.

9. Таҳоратли юриш.

10. Аллоҳ зикрида юриш.

11. Ғусл қилиш.

12. Қариндош уруғчилик алоқаларини тиклаш.

13. Ҳусни хулқ.

14. Гўдаклигида вафот этган ёш болалик.

15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.

16. Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини кўп айтиш.

17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот йўллаш.

@QuronQalbShifosi
14.9K viewsedited  06:46
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:49:04
Намоздан нима тўсяпти, қандай баҳонамиз бор…?

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
13.9K viewsedited  16:49
Ochish/sharhlash
2023-07-03 19:47:46
Канал Админи томонидан текширилган....

Ассалому алайкум Азиз Мусилмонлар. Саховатпеша инсонлар. Ман углим учун сиз Сахий инсонлардан йордам сурашка мажбур болдим. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан
Фарзандим 2020йилда тугулган. Шифокорлар
,,,ГИПОГАНГЛИОЗ" ташхисини куйишкан. Хозирги кунгача 6мартта Ичагидан апиратсия болди. Лекин фарзандим хали тузалмади апиратсия давомий екан. АХВОЛИ ОГИР
Апиратсия учун бизга млион сум керак. Моддий маблагимиз колмади йордам берадигон якинларимиз хам йук. Шунинг учун Сизлардан фарзандим учун бошимни егиб йордам суреман.
ИЛТИМОС УГЛИМ УЧУН ЕХСОН КИЛИБ ЙОРДАМ БЕРИЛАР АЛЛОХ РОЗИ БОЛСИН ИЛОХИМ. Фарзандим Огрик азоблардан мургак жони огриб кетди . Фарзандим согайиб кетиши учун Ехсон килиб йордам берилар.

Уз кард: 8600490492207352
Ойбек Шерматов

Хумо: 9860160124986367
Ойбек Шерматов

Мурожат учун тел : 949592328

ЕХСОН МУКОФОТИ ФАКАТ ЕХСОНДУР. Ехсонларинг урнини Бехиссоб килиб тулдирсин
4.5K views16:47
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:49:41 ​​​​Луқмон Ҳаким ўғлига деди:

«Ўғлим! Ёлғондан сақлан! Ёлғон динингни бузади, одамлар олдида мурувватингни йўққа чиқаради, мартабангни тушириб, обрўингни зое қилади. Натижада гапирсанг эшитишмайди, сўзингни тасдиқлашмайди. Бу аҳволда ҳаётда сен учун бирор яхшилик қолмайди. Бу аҳволингдан огоҳ бўлиб қолишса, энди тўғри гапирсанг ҳам ёлғончига чиқаришади, шаънингни ерга уришади, сен билан ўтиргилари келмай қолади, сирларини сендан махфий тутишади, сени кўрган заҳоти сўздан тўхташади, гап-сўзларини яширишади, дин ишларида сендан эҳтиёт бўлишади, шахсий ҳолатлари билан боғлиқ ишларда сенга ишонишмайди. Бу дунёда одамлар олдида шунчалик аҳволга тушсанг, охиратда Аллоҳ таолонинг азоб-уқубати бундан ҳам бўлади».

@QuronQalbShifosi
15.4K views07:49
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:20:10Долзарб: Нега фарзандингизни Registon хусусий мактабига беришингиз керак?

Фарзанд келажаги бевосита унга берилган сифатли таълим асосида қурилади. Юртимизда сифатли таълим бериш бўйича ким ўзарга рақобат қилаётган кўплаб хусусий мактаблар фаолият юритмоқда.

Эътиборингизга Registon хусусий мактабида таклиф этилаётган имкониятларни санаб ўтамиз:

Араб тили чуқурлаштириб ўтилади

Registon хусусий мактабида хорижий тиллардан инглиз, араб, рус тиллари чуқурроқ ўргатилади. Чуқурроқ ўқитиш стандарт дарс соатлари ҳисобига эмас, дарс соатларини кўпайтириш эвазига таъминланади.

Тарбия дарсларига асосий урғу берилган

Фарзандига чет тилини ўргатаётган ота-оналарда "чет тили унинг тарбиясига таъсир қилмасмикин?", деган хавотир бўлиши табиий. Лекин бу муаммога дуч келмаслик учун ҳам Registon хусусий мактабида шарқона тарбия дарс соатлари узвий ўтказиб борилади.

Замон тез ривожланмоқда ва чет тилларини биладиган мутахассисларга талаб йил сайин ошмоқда. Registon хусусий мактаби сизга қадриятларга асосланган ва замонавий талабларга жавоб берадиган идеалингиздаги мактабни таклиф этади!

Мактаб ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг ёки онлайн рўйхатдан ўтинг, ўзимиз боғланамиз!

@Registan_school_infobot
+998910022700

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
14.5K viewsedited  07:20
Ochish/sharhlash
2023-07-03 10:13:39
Аллоҳ сизни кутмоқда

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
14.7K viewsedited  07:13
Ochish/sharhlash
2023-07-02 19:09:47 ​​​​РАСУЛУЛЛОҲ КЕЛСАЛАР КИМНИ ОЛИБ КЕТАРДИЛАР?!

Бугун Хуфтон намозида бир нарсани ўйладим: қанийди ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кириб келсалар. Сафларни ёриб ўтиб тўғри меҳроб томон юрсаларда, сўнгра имомликка ўтсалар.

Бир ўйлаб кўринг-а, Қуръони Каримни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларидан эшитмоқдасиз. Қуръонни фаришталарнинг улуғидан қабул қилган зотдан эшитмоқдасиз. Ривоятларда келишича, Довуд алайҳиссалом Забурни тиловат қилганларида у кишининг гўзал овозларидан осмонда учаётган қушлар тўхтаб қолишар экан. Энди бир ўйлаб кўринг, сиз Қуръони Каримни Меърож кечасида жамики пайғамбарларга имом бўлиб намоз ўқиб берган зотдан эшитмоқдасиз...

Қанийди ҳозир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам келиб елкамга қўлларини қўйсалар. Мени қўлимдан тутиб ўзларининг асри саодатларига, йўқ-йўқ, жаннатдаги манзилларига олиб кетсалар...

Ҳаёллар оғушида намоз тугаганини ҳам билмай қолибман. Имом “Ассаламу ъалайкум ва раҳматуллоҳ”, деб ўнг томонга салом берди. Мен ҳам имомга эргашиб салом бердим. Қаршимда улкан жамоат турар эди. Уларнинг орасида олимлар, қорилар, аҳли илмлар, ёши улуғлар, Қуръон таъсиридан кўзи намланганлар бор. Тақвода, одобда, илмда мендан пешқадамлари бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олиб кетиш учун бу жамоатдан келиб-келиб мени танлайдиларми?! Ваҳоланки, бу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мендан кўра қаттиқроқ яхши кўрадиганлар қанча! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам асри саодатларига кимнидир олиб кетадиган бўлсалар ана ўшалардан бирини олиб кетмайдиларми?! Мен намозимни хушуъсиз, Қуръон тадаббурисиз, минг ҳаёллар билан ўқидим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу жамоатдан келиб-келиб мени олиб кетадиларми?!

Ҳар бир мусулмон бугун ўзига-ўзи шундай саволни берсин: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонимизга келиб ушбу уммат ичидан биттагина инсонни ўзлари билан жаннатдаги манзилларига олиб кетадиган бўлсалар, ўша инсон мен бўла оламанми? Бу уммат ичида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларига энг кўп эргашаётган инсон мен бўла оламанми? Ушбу замонда хулқи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хулқларига энг кўп ўхшайдиган инсон мен бўла оламанми?”

Бу дунёда Расулуллоҳга муҳаббат қўймай туриб, охиратдаги ул зотнинг шафоатларини орзу қилманг. Абу Бакр, Умарлар йўқ замонда Расулуллоҳни ҳаммадан кўра қаттиқроқ яхши кўра олмасангиз, унда Абу Бакр, Умарлар бор кунда Расулуллоҳнинг ҳузурларида нима қиласиз?!

Аллоҳим, бу умматдаги ҳар бир инсонни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга энг муҳаббатлилардан қилгин!


Интернет сарҳадларидан

@QuronQalbShifosi
15.3K viewsedited  16:09
Ochish/sharhlash
2023-07-02 19:07:31
Сардор домладан намозхон дўстларимизга тавсия

Намозхон биродарларимиз кўп таҳорат олишлиги сабабдан простатит муаммоси ҳамда қовуқ соҳасидаги шамоллаш ҳолатлари кўплаб учрайди.

«Honeymoon» шифобахш асал ва ўсимлик экстрактларидан ташкил топган биологик фаол қўшимча бўлиб, сизни безовта қилиб келаётган қуйидаги касалликларда ёрдам беради.
Импотенция
Простатит
Қувватсизлик
Қон босими
Танадаги шамоллашлар

Табиий ва дори муолажаларсиз касалликлардан халос бўлиш учун мурожаат қилинг.

Буюртма бериш учун босинг

Мурожаат учун:
+998 55 500-78-78
Телеграм орқали админга ёзиш

Республика бўйлаб бепул етказиб берамиз!

Telegram | Instagram | Facebook
4.3K views16:07
Ochish/sharhlash
2023-07-02 07:59:30
Аллоҳ таоло ва Мусо алайҳиссалом суҳбати

Қосим қори

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
18.5K viewsedited  04:59
Ochish/sharhlash
2023-07-01 18:55:35 ​​#Биласизми?

Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.
Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.
Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
Жавоб: Муддассир сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
Жавоб: Бақара сураси.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
Жавоб: Нур сурасини.
Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
Жавоб: Соф сураси.
Савол: Видолашув сураси қайси?
Жавоб: Наср сураси.
Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
Жавоб: Нисо сураси.
Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
Жавоб: Фотиҳа сураси.
Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.
Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
Жавоб: Талоқ сураси.
Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
Жавоб: Ар Роҳман сураси.
Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
Жавоб: Таборак, Мулк сураси.

Манба: "Ҳикматлар" китоби.

@QuronQalbShifosi
14.9K viewsedited  15:55
Ochish/sharhlash