Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on qalb shifosi

Kanal manzili: @quronqalbshifosi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.69K
Kanalning ta’rifi

📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-07-24 17:46:12
Канал Админи тарафидан текширилган....


ОИЛА БОШЛИГИНИНГ АХВОЛЛАРИ УТА ДАРАЖАДА ОГИР...

Ассалому алайкум Азиз Узбекистан Ахли Саховатпеша инсонлар.
Ман Йолгиз бокувчим Фарзандим учун Сизларга мурожаат киляпман. Шифокорлар СУЯК ЙЕМИРИЛИШ ВА ТАНАДА ИРИНГ ТУПЛАНИШ ТАШХИСИНИ КУЙИШДИ
Апиратсия чет елда болишини ва Апиратсия учун минг $ кетишини айтишди. Оддий оила учун бу котта сумма. Хозирги кунгача 3 маротаба апиратсия болди. Шу сабабли Моддий шароитимиз огирлашиб колди Йордам берадигон якинларимиз хам йордам бериб болишди Апиратсия давомийлиги учун сиз Сахий инсонлардан Аллох йулида йордам сураб мурожат киляпман.

Уз кард: 8600530455745532
Сардор Рахмонов

Хумо: 9860020135507554
Сардор Рахмонов

Мурожат учун тел : 903094779


Илтимос Ахли МУСУЛМОНЛАР Аллох йулида Ехсон килиб йордам берилар Фарзандим согайиб узи фарзандларига бош болсин. Хич бир онани фарзанди билан синамасин екан
Ехсонларинг махшарда соябон болсин илохим
12.4K views14:46
Ochish/sharhlash
2023-07-24 15:44:32
Уйингиз жаннат боғларидан бири бўлишини истайсизми?

Сардор домла

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
12.6K viewsedited  12:44
Ochish/sharhlash
2023-07-24 11:50:16ШАРЪИЙ РУҚИЯ (ДАМ СОЛИШ) ОЯТЛАРИ

1. Фотиҳа сураси – бир марта ўқилади.
2. Оятал курсий - бир марта
3. “Ам яҳсудуунан нааса ъала маа аатаҳумуллоҳу мин фазлиҳ, фақод аатайна аала иброҳиймал китааба вал ҳикмата ва аатайнааҳум мулкан ъазийма” - уч марта
“Ёки Аллоҳ одамларга Ўз фазлидан берган нарсаларга ҳасад қилмоқдаларми? Батаҳқиқ, Иброҳим оиласига китобни, ҳикматни ва улуғ мулкни берганмиз-ку?!” Нисо сураси, 54 -оят. -
4. “Ва ин якаадуллазийна кафаруу лайузлиқуунакаа биабсориҳим ламмаа самиъуз зикро ва яқулууна иннаҳу ламажнуун” – – уч марта.
“Ва кофирлар зикрни эшитаётганларида сени кўзлари билан тойдирмоқчи бўлдилар ва, албатта, у жиннидур, дерлар”. Қалам сураси, 51- оят.
5. Ихлос сураси - уч марта
6. Фалақ сураси - уч марта
7. Нас сураси - уч марта
8. Аллоҳумма, роббан-нааси! Изҳибил баъса, ишфи, анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука, шифаан лаа юғодиру сақман – уч марта
9. Бисмиллаҳи урқийка. Мин кулли шайъин йуъзийка. Мин шарри кулли нафсин ав айнин ҳасидин, Аллоҳу яшфийка. Бисмиллаҳи урқийка – уч марта
10. Аъуузу бикалимаатиллааҳит-тааммаати мин шарри маа холақ – уч марта
11. Аъуузу бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳааммаҳ, ва мин кулли айнин лааммаҳ – уч марта
12. Аъузу бикалимаатиллаҳи ат-тааммати мин ғазабиҳи ва шарри ибадиҳи ва мин ҳамазаатиш шайятийни ан яҳзуруун - уч марта
13. Бисмиллаҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм – уч марта.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@QuronQalbShifosi
13.7K viewsedited  08:50
Ochish/sharhlash
2023-07-22 19:02:24
- Тавба қилиш қанақа бўлади?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
13.5K viewsedited  16:02
Ochish/sharhlash
2023-07-22 16:46:57 АСАБИЙЛИКДАН САҚЛАНИНГ!

Барча хасталиклар асабийлашишдан пайдо бўлади. Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.

Табассумнинг фойдаси

Нерв толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.

Табиат қўйнида дам олинг

Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак.

Яхшиликка интилиб яшанг!

Озуқага бой овқатларни меъёрида истеъмол қилиш керак. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарлик­ларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.

ИШОНИНГ, ҲАММАСИ ЎЗ ҚЎЛИНГИЗДА

Барчамизнинг яккаш орзуимиз - фарзандларимиз биздан-да ақлли, фаросатли, ҳаётда қоқилмайдиган, омадли бўлиб етишишидир. Бу орзулар амалга ошиши учун аввало уйдаги муҳитни ижобий томонга ўзгартиришимиз керак. Болаларни руҳий тушкунлик, ишончсизлик ҳиссидан қўришнинг бир чораси ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан қувонишга, бўлиб ўтган ҳар бир воқеага ижобий фикр билдиришга ўргатишдир. Ота-онанинг ўзига, ҳаётга ишончи, албатта фар­занд­ларида ҳам акс этади.
Кичкинтойингизни эрталаб ­чиққан қуёшдан, ойиси пиширган кулчадан, олган “беш” баҳосидан чин дилдан хурсанд бўлишга ўргатинг. Боланинг ҳаётдан завқ оладиган хушчақчақ инсон ёки одамови бўлиб улғайиши айнан ота-онанинг дунёқарашига боғлиқлигини унутмайлик.

Киши умидсизликка берилса, қаттиқ сиқилса, қондаги адреналин ва кортизол миқдори кескин ошади. Адреналин қон босимини кўтаради, қоннинг тез қуюлишига ҳам шу “жиззаки” гормон сабабчи. Кортизол эса танада ёғ қатламини ҳосил қилишда қатнашади. Бу хавфли жуфтлик юрак хасталикларининг ривожланишига қулай замин яратади.

Вақтингизни беҳуда сиқилишлар ва алдамчи ҳаёллар эгаллаб олишига йўл қўйманг. Бунинг фойдаси йўқ. Ҳадеб ўтган воқеаларни, омадсизликларни эсламанг!

Эртанги муаммолардан хавотирга тушмаслик учун бугундан ҳаракат қилинг. Яъни, бугун режалаштирган ҳар бир ишнинг уддасидан чиқинг. Шундагина руҳий зўриқишлардан сақланиб, келажакдаги режаларга ишонч билан қарай оласиз.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


@QuronQalbShifosi
15.9K viewsedited  13:46
Ochish/sharhlash
2023-07-21 17:31:30
ЖУМА НАМОЗИНИНГ ФАЗИЛАТИ ХАҚИДА

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
14.1K viewsedited  14:31
Ochish/sharhlash
2023-07-21 12:30:44 ​​​​ШАЙТОННИ ҚУВИШ САБАБЛАРИДАН

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.
2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.
3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- “аъузу биллаҳи”ни ўқиш билан.
4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, “бисмиллаҳ” айтиш орқали.
5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.
6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.
7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.
8. Намозда васваса бўлганда: “Аъузу биллаҳи мин ханзаби” деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.
9. Масжидга кирганда: “”Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик”, дуосини айтиш билан. Маъноси, “Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин”.
10. Қуръон тиловат қилганда: “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм” ёки “аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи” дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


@QuronQalbShifosi
15.0K viewsedited  09:30
Ochish/sharhlash
2023-07-21 09:39:56
Оталар фарзандингизга Қуръони Каримни ўқишни ўргатинг! қиёмат куни сўраласизлар!

Аброр Мухтор Алий

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
16.9K viewsedited  06:39
Ochish/sharhlash
2023-07-20 22:03:19
Жума куни кимга нимани раво кўрсангиз ўшани юборинг дейишади

Мен сизларга шу жойларга Ота-онангиз билан боришни сўрайман

ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ.

@NamozDarsliklari
21.8K views19:03
Ochish/sharhlash
2023-07-20 17:56:40 ​​​​ОНА - БУЮК ИНСОН...

Қизиқ-а...
Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди...
Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди. Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку? Отасини... ака-укасини, опа-синглисини, ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради!
Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса-да, келолмаслигини сезса-да... Озроқ мазамиз қочиб кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
Она мазам йўқ...
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни (юпун кийинганмиз, вақтида овқатланмаганимиз ва ҳакозо) шуларни айтиб койийди, тергайди...
Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши меҳр беради гоҳо...! Хўш нега шундай...?

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

@QuronQalbShifosi
15.1K viewsedited  14:56
Ochish/sharhlash