Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on qalb shifosi

Kanal manzili: @quronqalbshifosi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.55K
Kanalning ta’rifi

📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 357

2021-02-12 12:58:57 АЁЛИМ ИШЛАМАЙДИ

Эр ва психолог ўртасида суҳбат

— Муаммоингиз нима?
— Чарчоқ ва оғир иш.
— Нима иш қиласиз?
— Банкда ҳисобчи.
— Аёлингиз нима иш қилади?
— Ишламайди. Фақатгина уй бекаси.
— Ким эрталаб сизни ва фарзандларингизни уйғотиб, барчангизга нонушта тайёрлайди?
— Аёлим. Чунки, у ишламайди-да.
— Аёлингиз қачон уйғонади ва сиз қачон уйғонасиз?
— Аёлим эрталаб бешда, мен еттида уйғонаман. Чунки, у болаларни мактабга тайёрлаб, бизга нонушта пиширади.
— Болаларни мактабга ким олиб боради?
— Аёлим. Чунки, у ишга бормайди.
— Аёлингиз болаларни мактабга олиб боргандан кейин нима иш қилади-ю, сиз нима иш қиласиз?
— Уйга қайтиб, тушлик тайёрлайди, кийимларни ювади, уйни супуради, фарзандларнинг қайтишини кутади. Ишламайди-да, шунинг учун бу юмушларни қилади. Мен эса, пешиндан кейинги соат учгача ишхонада бўламан.
— Кечқурун ишдан қайтганингизда, нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Машаққатли иш кунидан сўнг овқатланиб, бироз дам оламан. Аёлим болаларимнинг уй вазифаларини қилишга қарашиб юборади. Кейин чой дамлаб келиб, бирга чой ичиш учун мени уйғотади.
— Шундан кейин кечқурун сиз нима қиласиз? Аёлингизчи?
— Газета ўқийман, телевизор кўраман, янгиликлар билан танишаман, аёлим идишларни ювади, уйни тозалайди ва болаларимни уйқуга ҳозирлайди.
— Энди айтингчи, психолог маслаҳатига ким келиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Кўпроқ ким дам олиши керак?! Сизми ёки аёлингизми?! Эрта тонгдан то кечгача тинмай меҳнат қиладиган ожиза инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Иш соатисиз, маошсиз, техника хавфсизлигисиз, қўлқопсиз, мукофот пулисиз, ташаккурсиз ишлайдиган ва бу билан малолланмайдиган, шикоят қилмайдиган, ташлаб кетиб қолмайдиган инсонни «Ишламайди! Ишсиз!» дейишга уялмайсизми?! Оналар, опалар, сингиллар, хотинлар, қизлар тиним билишмайди. Яна уларни «бекорчи» дейилади.


https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
31.8K viewsedited  09:58
Ochish/sharhlash
2021-02-12 09:36:35
Eng bahtli inson

Solihon Domla


https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
30.1K viewsedited  06:36
Ochish/sharhlash
2021-02-11 21:48:47
ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Ҳафтанинг муборак кунида азизлар,
Қалбингиз иймон нурига тўлсин.
Меҳрибон онажон, қадрли отам,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Муборак Жумага етказди Аллоҳ,
Кимгадир армон бўлди бу кунни кўрмоқ,
Яратганга шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
Келаси Жумага ҳам етказсин Аллоҳ!

«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
65.3K views18:48
Ochish/sharhlash
2021-02-11 17:12:22 ОТА-ОНА БИЛАН МУОМАЛА ҚИЛИШДАГИ ЎТТИЗ БЕШ ОДОБ:

1) Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш.

2) Гапираётганларида жим туриш.

3) Раъйларини қайтармаслик.

4) Гапларини маъқуллаб туриш.

5) Уларга ўзини ҳокисор тутиб қараш.

6) Уларга доим мақтов,мадҳ айтиб туриш.

7)Уларга ҳурсандчилик хабарларини улашиш.

8) Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик.

9)Улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақташ.

10) Эришган ютуқларини доим эслатиб туриш.

11) Агар қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш.

12) Ўтмишдаги аламли
ўринларни зикр қилмаслик.

13) Отиқча гаплардан
четланиш.

14) Олдиларида ҳурмат
сақлаб ўтириш.

15) Фикрларини паст ва ноқис санамаслик.

16) Гапларини
тугатмасларидан олдин
эшитмасдан туриб кетмаслик.

17) Ёшларини ҳурмат қилиш
ва набиралари билан уларни
безовта қилмаслик.

18) Олдиларида набираларини
жазоламаслик.

19) Ҳамма насиҳату-
фикрларини қабул қилиш.

20) Ҳузурларида уларга
эҳтиром кўрсатиш.

21) Уларга овозни кўтармаслик.

22) Улардан олдин ёки
олдиларидан юрмаслик.

23) Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.

24) Уларга тикилиб
қарамаслик.

25) Улар билан
фахрланишлик,агар улар
шунга лойиқ иш қилишмаган
бўлса ҳам.

26) Олдиларида оёқ
узатмаслик ёки уларга орқа
қилмаслик.

27) Сўкилишларига сабаб
бўлмаслик.

28) Ҳар доим уларни
ҳақларига дуо хайр қилиш.

29) Олдиларида чарчоқ ва
хафаликни зоҳир қилмаслик.

30) Улардан содир бўлган
хатоларга кулмаслик.

31) Ўзлари талаб қилишларидан олдин
хизматларини бажариш.

32) Доимий равишда уларни
зиёрат қилиб туриш ва уларга
ғазаб қилмаслик.

33) Улар билан гаплашганда
чиройли сўзларни танлаб
ишлатиш.

34) Ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қилиш.

35) Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун
қўйиш.

Ота ва Она - ер остига кўмилиш арафасида бўлган ер юзидаги ҳазинадир.
Бу юқорида ўтган бандларнинг ҳар бири аҳамият жиҳатидан иккинчисидан кам эмас. Шундай экан, эътибор билан ўқишни ва ота-онага муомала қилишликда нафсни бир ҳисоб қилиб қўйишни насиҳат қилган бўлардим.
Албатта, жаннатга кириш, дунёдаги муваффақият, хотиржамлик, мўл ризқ келиши ва балоларни дафъ қилиниши - Ота-Онага яхшилик қилиш миқдорига боғлиқдир.



https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
33.4K viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:37:59
#видео_маъруза

#Отабек_домла

Фолбинга борадиганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

Линкни босиб каналга обуна булинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
26.1K viewsedited  12:37
Ochish/sharhlash
2021-02-11 14:13:52 ДУНЁ КЎЗИНГГА ТОР БЎЛИБ ҚОЛГАНИДА УШБУ ҚИССАНИ ЭСЛАГИН:

– Етти фарзанднинг отаси эди. Уч ўғил ва тўрт қиз.

– Биринчи ўғиллари икки ёшдан бироз ўтгач вафот топган.

– Иккинчи ўғиллари бир ярим ёшда вафот қилган.

– Учинчи ўғиллари 17 ойлигида вафот этган.

– Биринчи қизлари турмушга чиқиб, 28 ёшида вафот топган.

– Иккинчи қизлари турмушга чиқиб, 21 ёшида вафот бўлган.

– Учинчи қизлари турмушга чиқиб, 27 ёшида вафот қилган.

Ўғил ва қиз фарзандларининг барчаси у зотнинг тирикликларида вафот топган. Фақат қизлари Фотима у зотдан кейин бироз яшаган.

Сизга ҳам мусибат ва ғам ташвиш тўқнаш келса, ушбу қиссани эслаб қўйишни тавсия этаман.

Бу киши ким эканларини билгандирсиз?

(Жавоб: Пайғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам)


ИЗОҲ: Баъзи манбаларда саналар қуйидагича келган экан: Тўнғич ўғиллари Қосим 17 ойлигида, иккинчи ўғиллари Абдуллоҳ 1 ёшга тўлмасидан, кенжа ўғиллари Иброҳим 18 ойлигида, катта қизлари Зайнаб 31 ёшида, иккинчи қизлари Руқайя 22 ёшида, учинчи қизлари Умму Кулсум 28 ёшида вафот топганлар.


Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
26.6K viewsedited  11:13
Ochish/sharhlash
2021-02-11 13:08:29
“(Эй Муҳаммад!) Сени ўзинга қўшимча вазифа ўлароқ, кечанинг бир қисмида (уйқудан) намозга тур. Балки, Роббинг сени жуда ҳам чиройли бир мақомга йўллар.” (Исро 17/79)

Таҳажжуд – кечаси уйқудан намоз учун туришдир. Субҳ содиқ, яъни тонг шафақлари бирлашишдан аввалги ўқилган намозлар таҳажжуд намозига киради. Ундан кейин бамдод намозини вақти киради.


https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
24.9K viewsedited  10:08
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:34:20
#Тил_офатлари

ХАР ТОНГ АЪЗОЛАР ТИЛГА ТАНБЕҲ БЕРАДИ

УСТОЗ ИСҲОҚЖОН МУҲАММАД ДОМЛА


Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг

https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
27.8K viewsedited  06:34
Ochish/sharhlash
2021-02-10 19:38:00 ҚУРЪОННИ ҚАНЧАДА ТЎЛИҚ ЁДЛАШ МУМКИН?

Умр – беқиёс фурсат. Унинг ҳар соатида олам-олам яхшиликлар яширинган. Банда ана шу яхшиликларни ўзиники қилиб олиши учун катта машаққат чекиши шарт эмас. Вақтини тартибга солиб, ундан унумли фойдаланса бўлгани. Алқисса, кейинчалик тўхтаб қоладиган кўп амалдан кўра кам-кам бўлса-да, давом этиб турадигани яхши. Биз ҳам оз-оздан ҳиммат қилиб, катта натижаларга эришишимиз мумкин. Масалан, ҳар куни Қуръондан бир оят ёдлаган киши 17 йилу 7 ойу 9 кунда ҳофизи Калом бўлади. Агар оятлар сони кўпайса, ёдлаш муддати қисқариб боради. Жумладан:
Ҳар куни икки оятдан ёдланса, 8 йилу 9 ойу 17 кунда;
Уч оятдан ёдланса, 5 йилу 10 ойу 13 кунда;
Тўрт оятдан ёдланса, 4 йилу 4 ойу 24 кунда;
Беш оятдан ёдланса, 3 йилу 6 ойу 7 кунда;
Олти оятдан ёдланса, 2 йилу 11 ойу 4 кунда;
Етти оятдан ёдланса, 2 йилу 6 ойу 3 кунда;
Саккиз оятдан ёдланса, 2 йилу 2 ойу 12 кунда;
Тўққиз оятдан ёдланса, 1 йилу 11 ойу 12 кунда;
Ўн оятдан ёдланса, 1 йилу 9 ойу 3 кунда Қуръонни тўлиқ ҳифз қилиш мумкин.
Буни бет (саҳифа) билан ҳисобласа ҳам бўлади. Масалан:
Ҳар куни ярим бетдан ёдланса, 3 йилу 4 ойу 24 кунда;
Бир бетдан ёдланса, 1 йилу 8 ойу 12 кунда;
Икки бетдан ёдланса, 10 ойу 6 кунда Каломуллоҳни тўлиқ ёдлаш мумкин.
Бу маълумот ҳар бир кундан унумли фойдаланиш учун турки бўлса ажаб эмас. Аллоҳ умрингизга барака ато этсин, Каломини қалбингизга жо айлашга тавфиқ берсин .

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан

https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
29.4K viewsedited  16:38
Ochish/sharhlash
2021-02-10 18:51:26
#Видеолавҳа #Савол_жавоб

Қариялар бу дуолари билан ширк келтириб қўймаяптиларми?

Устоз Исҳоқжон Муҳаммад Домла

Каналга уланиш учун
https://t.me/joinchat/AAAAAD-B10AN0qeAPU6wWw
26.8K viewsedited  15:51
Ochish/sharhlash