Get Mystery Box with random crypto!

Qur'on qalb shifosi

Kanal manzili: @quronqalbshifosi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 21.65K
Kanalning ta’rifi

📒Ҳикматли сўзлар
📓Саҳобалар ҳаёти
💿Уламолар маърузалари
📑Ҳикоялар
🎬Видеолар
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸Реклама @Saxiy_Sodiqjon

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-07-19 17:26:42
Салом эмас "Ассаламу алайкум" деб айтинг...

САРДОР ДОМЛА


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@Quronqalbshifosi
13.5K viewsedited  14:26
Ochish/sharhlash
2023-07-19 12:49:41 ​​​​ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР.

Нажотга эришаман десангиз, кунингизни Бомдод намози ва эрталабки азкорлар билан бошланг!

Истиғфорингизни кўпайтиринг, токи шайтон ўз жонига қасд қилсин.

Дуодан узилиб кетманг, чунки у нажот арқонидир.

Ёдингизда бўлсин, фаришталар ҳар бир сўзингизни ёзиб оладилар.

Бўронда қолиб кетсангиз ҳам яхшиликка йўйинг.

Бармоқларнинг энг гўзали- тасбеҳ ўгирганидир.

Қайғуга учраб, ғамга ботиб кетсангиз, «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» айтинг.

Ҳошиялик билан қилинган узун сажда, гуллаб-яшнаган қасрлардан-да афзалдир.

Бир сўз айтишдан олдин фикрланг, яна қотил сўз бўлиб қолмасин.

Мазлумнинг дуосидан ва маҳрум этилганнинг кўз ёшларидан эҳтиёт бўлинг.

Китоблар, газеталар, журналларни ўқишдан аввал Қуръони Каримни ўқинг.

Ўзингизни тоат ибодатга бағишланг, чунки нафс ёмонликка буюради.

Ота-онангизнинг хизматларини қилинг, розиликларига эришасиз.

Сизнинг эски кийимларингиз фақирлар учун янгидир.

Намоз бу, сизни мусибатлардан ва қийинчиликлардан асраб авайловчи яхшиликдир.

Ёмон гумонлардан йироқ бўлинг, шундагина таскинлик топасиз ва тинчликда ором оласиз.

Туҳмат қилаётган шахсни кўрсангиз, унга «Аллоҳдан қўрқгин» деб танбеҳ беринг.

«Мулк» сурасини ўқишингиз давомий бўлсин, чунки у нажотдир.

Намозидан хушуъликни ва кўзидан ёшини йўқотган одам, маҳрум инсондир.

Барча муҳаббатингиз «АЛЛОҲ» учун бўлсин.

Сизга туҳмат қилувчини кечиринг. Чунки у сизга ҳасанотларини ҳадя қилди.

Амалларингиз тоғдек бўлишини истасангиз «дебди, деди» ларни бас қилинг.

Намозда сиздан талаб қилинадиган энг кичик нарса бу, намозингизни хушуъ билан ўқишингиздир.

Қуръонни бошингизда кўтариб юринг, ундаги бир оятни ўқишингиз дунёдан ва ундаги барча нарсалардан-да хайрлироқдир.

Ҳаёт гўзалдир, сиз иймонингиз билан унданда гўзалроқсиз.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


@QuronQalbShifosi
16.9K viewsedited  09:49
Ochish/sharhlash
2023-07-19 08:45:46
Ризқ фақат ҳаракатга боғлиқ эмас…

Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
15.8K viewsedited  05:45
Ochish/sharhlash
2023-07-18 22:19:20
Янги (ҳижрий 1445) йилингиз муборак бўлсин!

19 июль Ислом оламида Янги йил куни!

Буни кўпчилик билмайди, яқинларни табриклаб эслатиб қўйинг
!

(Обуна бўлинг )
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g
27.4K views19:19
Ochish/sharhlash
2023-07-18 18:43:26 АЛЛОҲ КИМ БИЛАН ДЎСТ?

Аллоҳ муттақийларнинг дўстидир (Жосия сураси, 19-оят).

Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти (ва мададкори)дир (Бақара сураси, 257-оят).

Аллоҳ сабрли (ва саботли)ларни севар (Оли Имрон сураси, 146-оят).

Албатта, Аллоҳ муттақийларни (тақиқларидан сақланган ва амрига мувофиқ яшаган зотларни) севар (Оли Имрон сураси, 76-оят).

Аллоҳ муҳсинларни (яхшилик қилучи ва гўзал амал этувчиларни) севар (Оли Имрон сураси, 148-оят).

Аллоҳ поклангувчиларни севар (Тавба сураси, 108-оят)

Албатта, Аллоҳ Ўзига таваккул қилгувчи (ишониб-таянгувчи)ларни севар (Оли Имрон, сураси, 159-оят).

Шубҳасиз, Аллоҳ кўп-кўп тавба қилгувчиларни севар (Бақара сураси, 222-оят).

Билингларки, Аллоҳ (амрларига мос яшайдиган) тақволи зотлар билан биргадир (Бақара сураси, 194-оят).

Шубҳасизки, Аллоҳ муҳсинлар (яхшилик ва яхши амал қилувчи зотлар) билан биргадир! (Анкабут сураси, 69-оят).

"Баҳрул-маҳабба" асаридан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

@QuronQalbShifosi
12.8K viewsedited  15:43
Ochish/sharhlash
2023-07-18 14:12:35
#САВОЛ?

БЕМОР КИШИНИНГ НАМОЗИ

ЎМИ Фатво ҳайъати

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
13.6K viewsedited  11:12
Ochish/sharhlash
2023-07-05 19:05:02 ​​​​Инсон ҳар куни уч хил офатга тўқнаш келади, аммо уларнинг бирортасидан сабоқ олмайди:

1. Умри ҳар куни камайиб боради, аммо бунга эътибор бермайди. Бироқ мол мулкидан бирор нарса камайса, бутун диққат-эътибори шунда бўлади. Ваҳоланки, мол мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор, аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.

2. Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Ўша ризқ ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади, ҳаромдан бўлса, жазога тортилади. Аммо инсон бу ҳисоб китобнинг охири қандай бўлишини билмайди.

3. Ҳар куни охиратга бир миқдор яқинлашиб, дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний дунёга эътибор берганчалик боқий охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати олий жаннатми ёки дўзахнинг қаърими, буни билмайди.


Аллоҳим! Бор-йўқ ташвишимиз ҳам, илмимизнинг етган жойини ҳам қуруқ дунё қилиб қўйма! Борар жойимизни дўзах қилиб қўйма, манзилимизни жаннат қилгин!

@QuronQalbShifosi
10.8K viewsedited  16:05
Ochish/sharhlash
2023-07-05 08:40:32
НАМОЗИМИЗДАН БОШҚА НИМАМИЗ БОР...

Шукруллоҳ домла

Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!

@QuronQalbShifosi
14.1K viewsedited  05:40
Ochish/sharhlash
2023-07-04 18:05:41 ​​​​ДУОНИНГ КУЧИ (ҳаётий воқеа)

Мисрлик юраги хаста киши Оврупага — Британияга ўзини текширтиргани борди. Уни кўрикдан ўтказиб:
«Касаллигингиз оғир, жарроҳлик амалиётини ўтказиш керак. Лекин натижага ҳам, тўлиқ кафолат йўқ, юрагингиз заиф!» дейишди.
«Ундай бўлса, юртимга қайтиб, фарзандларим билан видолашиб келаман» -деди.
Докторлар:
«Кеч қолманг. Аҳволингиз оғир»-деб такроклашди.
Ватанига қайтиб, болаларини жамлади. Уларни сабрга чақирди. Бу учрашув охиргиси бўлиши, амалиётдан соғ чиқмаслиги мумкинлигини, айтди.
Сўнг баъзи дўстларини зиёрат қилиб, Аллоҳга йўлиқиш учун тараддудини кўрмоқчи бўлди.
У кишининг ўзи айтади:
«Бир дўстимни кўришгани идорага бордим.
Идора яқинида қассобхона ҳам бор эди.
Атрофга назар солиб қарасам, бир кекса аёл ерга тушган ва ахлат қутисидан гўшт, суяк, ёғ парчаларини териб, халтага солаётганди. Дўстимга «Қара», дедим.
Унинг олдига бордим. Ишидан ҳайрон эдим.
— Нима қиляпсиз? — дедим.
— Бешта кичик ёшли қизларим бор. Бир йилдан бери умуман гўшт ейишмайди. Ейишмаса ҳам, ҳидини ҳидлашсин дедим! — деди.
Унинг бу гапларидан кўзларимга ёш келди. Уни қассобнинг олдига олиб кириб:
— Бу аёлга ҳар ҳафта менинг ҳисобимдан гўшт берасиз! — дедим.
Аёл тинмай:
— Йўқ, йўқ, керакмас, -дерди.
— Ҳар ҳафта келиб, сизга қанча гўшт керак бўлса, шу ердан оласиз! — дедим.
— Менга бир кило етади, — деди.
— Йўқ, икки кило қилиб оласиз! — дедим.
Олдиндан бир йилликнинг пулини тўладим. Буни кўрган аёл, ҳаққимга йиғлаб дуо қилди. Кайфиятим кўтарилди. Ўзимни бахтиёр сездим, қилган ишимдан мамнун, қалбимда ҳузур билан уйга қайтдим.
Мени қизалоғим қарши олди.
— Дадажон, жуда хурсанд кўринасиз, — деди.
Унга воқеани айтиб бердим. Қизим ақлли эди, йиғлаб қўлларини очиб:
— Эй Аллоҳим, дадажоним ўша аёлга ёрдам қилганларидек, Сен ҳам уларга ёрдам бер! Дардларига шифо бер! — деди.
Қолган ишларимни ҳам битириб, болаларим билан хайрлашиб, амалиёт учун Оврупага қайтдим. Доктор мени текширди. Ҳайрат билан:
— Қаерда даволандингиз, қайси шифохонада? — деди.
— Нимани назарда тутяпсиз? — дедим.
— Қаерга бордингиз, деб сўраяпман. Ким сизни муолажа қилди? — деди.
— Аллоҳга қасам, ҳеч қаерга бормадим. Фарзандаларим билан хайрлашиб қайтдим — дедим.
— Тўғрисини сўзланг! Юрагингиздаги касаллик умуман қолмабди! — деди.
— Нималар деяпсиз, доктор? — дедим.
— Ҳудди у бемор сиз эмас, бошқа одам бўлгандек. Қайси шифохона у? Сизни қандай даволади? Қандай дорилар истеъмол қилдингиз? Рўйхати борми? Беринг, илтимос! — деди.
— Ҳеч қаерда даволанмадим! — дедим-у, аёлнинг дуолари ёдимга келди. Ичимда, Аллоҳ унинг ҳоли ҳақиқатда ҳам ғариб бўлганидан, мени самимий солиҳ амалим, унинг ва солиҳа қизимнинг қалбдан қилган дуолари, ижобат бўлганидан, менга сиҳатимни қайтариб берди, деб ўйладим.

Шайх Набил Авдий ҳикояларидан.

@QuronQalbShifosi
14.8K viewsedited  15:05
Ochish/sharhlash
2023-07-04 15:46:26
Ака-ука, опа-сингиллар яхшилаб эшитинг

Умримга, ризқимга Аллоҳ барака берсин десангиз - Жигарлар билан аҳил бўлинг.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@QuronQalbShifosi
14.4K viewsedited  12:46
Ochish/sharhlash