Get Mystery Box with random crypto!

Quron_Sunnat_maruza_namoz

Telegram kanalining logotibi quron_sunnat_maruza_namoz — Quron_Sunnat_maruza_namoz Q
Telegram kanalining logotibi quron_sunnat_maruza_namoz — Quron_Sunnat_maruza_namoz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 15
Kanalning ta’rifi

Қур

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 309

2021-07-25 08:36:37
3-дарс. Йа, ба, каф харфлари

•Эслатинг! Зеро, эслатма мўминларга манфаат етказур (Зарият сураси 55)

Қуръонни тажвид билан ёдлаш истагидагиларни чорланг!!!
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!
https://t.me/joinchat/AAAAAFDVjXmQWIsHYKi_VA
14.5K views05:36
Ochish/sharhlash
2021-07-25 08:36:37
IKKI DO`ST hikoyasi | @Abdukarim Mirzayev
#Xizr_Abdulkarim →

@SaveYoutubeBot: 360p
15.2K views05:36
Ochish/sharhlash
2021-07-25 08:36:36
Нақадар гўзал бу Дин!

Табассум қилсанг, ажр оласан.
Касал бўлсанг, ажр оласан.
Мусибатга сабр қилсанг, ортидан албатта енгиллик бор.
Бировга яхшилик қилсанг, бир неча баробар бўлиб ўзинга қайтади.

Мусулмон қилгани учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAFDVjXmQWIsHYKi_VA
18.6K views05:36
Ochish/sharhlash
2021-07-25 02:03:49
‎بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух
азизлар!
Хайрли Тонг

Бугун ҳафтанинг якшанба куни

25- июль 2021й.


Бир подшоҳ қаландарга:

— Тила тилагингни, ҳаммасини муҳайё қиламан! — дебди.

— Мангу ҳаёт, абадий ёшлик, битмас-туганмас давлат, ҳеч қандай ғам-алам соя солмайдиган шодлик истайман.

— Булар менинг қўлимдан келмайди.

— Бўлмаса, мени ўз ҳолимга қўй. Қўлидан келадиганга мурожаат этарман.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг
!
https://t.me/joinchat/AAAAAFDVjXmQWIsHYKi_VA
2.7K views23:03
Ochish/sharhlash
2021-07-24 10:57:00 ЎЛИМ ҲАҚ

#албатта_тингланг
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб "ҚУРЪОН ВА СУННАТ" каналига обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eW8-l_E750HDg
22.8K views07:57
Ochish/sharhlash
2021-07-24 10:56:58 Ибн Аббос розияллоҳу анҳу деди:

Эй гуноҳга қўл урувчи! Сен унинг ёмон оқибатларидан ҳаргиз омонда эмассан!

Гуноҳ қилатуриб, ўнгу сўлингдаги кишилардан ҳаё қилмаслигинг қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.

Аллоҳ ўша гуноҳингни нима қилишини (кечирадими ё йўқми) билмай туриб кулишинг гуноҳдан ҳам каттадир.

Бир гуноҳни қилиш имкониятини қўлга киритганинг учун хурсанд бўлишинг қилинган гуноҳдан ҳам каттароқдир.

Бир гуноҳни қила олмаганингдан қайғуришинг ўша гуноҳни қилгандан ҳам каттароқдир.

Гуноҳ қилар экансан, эшик пардасини қимирлатган шамолдан хавфсирашинг, бироқ Аллоҳ кўриб турганидан юрагинг қалтирамаслиги ўша қилган гуноҳингдан ҳам каттароқдир.

Қуриб кетгур нодон!
Биласанми, Аллоҳ Айюб алайҳиссаломни не гуноҳи сабабли бадани ва молида шу қадар мусибатга мубтало этди?!

Айюб алайҳиссаломнинг бор-йўқ гуноҳи шу эдики, бир мискин ундан бошига тушган зулмни даф қилишга ёрдам сўраган, у эса унга ёрдам бермаган, золимга насиҳат қилмаган ва уни бу мискинга зулм қилишдан қайтармаган эди, шу сабабли Аллоҳ азза ва жалла уни балоларга гирифтор этди.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб "ҚУРЪОН ВА СУННАТ" каналига обуна бўлинг
!
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eW8-l_E750HDg
21.9K views07:56
Ochish/sharhlash
2021-07-24 10:56:58 ​​НАМОЗ ЎҚИМАСЛИККА БАҲОНА ЙЎҚ!

Солиҳлардан бири хуфтон намозидан сўнг уйига кирса, болалари ухлаб ётишган экан.

Аёлидан "Болалар намоз ўқишдими?" деб сўради.

"Уйда таом йўқ эди. Овунтириб ўтирсам, намоз ўқимай ухлаб қолишди" деб жавоб берди аёли.

"Уларни уйғот!" деди эри.

Аёли "Эй Абу Фулон, агар уларни уйғотсам, очликнинг зўридан йиғлайдилар. Уйда эса таом йўқ" деди.

Бу гапни эшитган эри шундай деди: "Қулоқ сол, уларни намозга буюриш менинг зиммамдаги вазифадир. Уларнинг ризқлари эса менинг зиммамда эмас. Уйғот уларни, чунки уларнинг ризқи Аллоҳ таолонинг зиммасидадир. У Зот "Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир" деб марҳамат қилган".

Аёл "Хўп" деб, болаларини уйғотди.

Болалар намоз ўқиб бўлишган чоғда эшик тақиллади. Очиб қарашса, бир бой киши турибди, қўлида эса турли лаззатли таомлар бор эди. "Бу таомларни оила аъзоларингизга олиб киринг" деди бой.

Уй эгаси бойдан "Нима бўлди?" деб сўради.

Шунда бой киши: "Уйимга шаҳарнинг ҳурматли кишиларидан бири келганди. Унинг учун мана шу таомларни тайёрладим. Таомни тановул қилишидан олдин у билан хусуматлашиб қолдик. Шунда у менинг таомимдан ҳеч нарса емасликка қасам ичиб, кетиб қолди. Мен дарҳол овқатларни кўтардим-да, ичимда "Оёғим кимнинг уйи олдида тўхтаса, таомларни ўшанга бераман" дедим. Аллоҳга қасамки, сизнинг эшигингиз ёнида тўхтадим. Аллоҳга қасамки, сизнинг олдингизга мени нима етаклаб келганини билмайман" деди.

"Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.

Роббимиз, ҳисоб қилинадиган Кунда мени, ота-онамни ва мўминларни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 40—41-оятлар).

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб "ҚУРЪОН ВА СУННАТ" каналига обуна бўлинг
!
https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eW8-l_E750HDg
15.4K views07:56
Ochish/sharhlash
2021-07-24 10:56:58 МАЙЙИТНИНГ ҚАРЗИ

@FotihaUz

Ассаламу алайкум! Биламизки, жаноза намозларида маййитнинг қарзини унинг яқинларидан бири зиммасига олади. Ваҳоланки, у буни хоҳламаслиги мумкин. Лекин жамоатнинг олдида буни айтишга истиҳола қилибми ёки бошқа сабабданми хуллас рози бўлади. Имом ҳам маййитнинг банда олдидаги ҳаққидан озод бўлганлигини айтиб жанозани бошлайди. Шундай ҳолатда маййит қарзларидан қутилиб, ўша қарзлар зиммасига олган одамга ўтиб қоладими? Агар ҳақдор хат-ҳужжат билан келганда, зиммасига олган одам қарзни бера олмаса ёки бергиси келмаса, қарз уни зиммасида кетадими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Афсуски шундай. Инсоннинг оғзидан чиққан ҳар бир гапининг ўз қадри ва унинг жавобгарлиги бўлади. Аллоҳ таоло “Исро” сураси 36-оятида марҳамат қилади:

وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً

Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.
Ислом ҳар бир нарсани илмий асосда олиб боришга даъват қилади. Билмаган нарсадан четда бўлишга чақиради.
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма!»
Ҳар бир нарсани очиқ-ойдин ва аниқ билиб олгачгина унга ишониш ва у ҳақида ҳукм чиқариш керак. Гумон билан, бировнинг гапига ишониб, турли ноаниқ ишораларга суяниб ҳукм чиқариш мусулмонларга хос эмас. Билган нарсасини борича етказиш ҳам омонатдир. Қулоқ нима гапни эшитса, хиёнат қилмай, ўша гапни аниқ етказиши керак. Кўз бир нарсани кўрса, ўша ўзи кўриб-билган нарсага хиёнат қилмай, у ҳақда очиқ-ойдин маълумот бериши керак. Шунингдек, дил нимани идрок этса, ўша нарсани аниқлик билан етказмоғи зарур. Бу аъзоларнинг билган, идрок этган ҳар бир нарсаси илмий омонат саналади. Омонатга хиёнат қилмаслик катта масъулият ҳисобланади. Кўз ҳам, қулоқ ҳам, дил ҳам ҳар бир нарсадан масъулдир. Бу дунёда бўлмаса, у дунёда албатта масъулдир. Айниқса, охиратдаги ана ўша масъулият мусулмонларни илмий омонатга ҳеч хиёнат қилмасликка ундаган. Улар доимо билганлари ҳақида тўғри маълумотлар берганлар. Ушбу ояти каримага ўхшаш оятлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари уларни доимо илмий омонатга хиёнат қилмай, тўғри маълумотлар беришга чорлаб келган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида: «Гумондан эҳтиёт бўлинглар, чунки гумон энг ёлғон сўздир», – деганлар.("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг»

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб "ҚУРЪОН ВА СУННАТ" каналига обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eW8-l_E750HDg
12.0K views07:56
Ochish/sharhlash
2021-07-24 10:56:16 ​​Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди:

- Онамнинг мазалари йўқ! Менда дориларга пул йўқ, - деди.

Дўсти:
- Бўлди, ўртоқ, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! - деди.

Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор - такрор рақам терди. Ўчиқ эди...

Кимдан бўлса ҳам, пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади.

Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди. Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида халтада дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради:
- Буларни ким келтирди?
- Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, - деди.

Кўзлари ёшга тўлиб кулди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди.

- Дўстим, сенга асрдан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? - деди.
- Мен телефонимни сотиб ОНАЖОНИМИЗ учун дорилар сотиб олдим, - деди.

Хулоса

Телефонингиз ёки ён дафтарингиздаги қатор ДЎСТЛАР рўйхатининг ҳаммаси ҳам сизга ДЎСТ бўлавермайди.

Балки, ҳаётингизнинг баланд - у пастида, бойлигу камбағалликда суянч бўладиганлар - ҳақиқий дўст бўлишади.

Ҳақиқий дўстлик инсон ҳаётига турфа гуллар эккан мисоли уни гўзаллаштиради.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAFDVjXmQWIsHYKi_VA
12.9K views07:56
Ochish/sharhlash
2021-07-24 10:56:16
Moxov, kal va ko`r haqidagi hikoya | Abdukarim Mirzayev
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAELi2eW8-l_E750HDg
11.7K views07:56
Ochish/sharhlash