2021-07-27 07:42:33
Биродарингизнинг чин дўстлигини қандай билиб оласиз? Ғамимга шерик бўлади,
ҳолимдан хабар олади,
камимни тўлдиради,
гуноҳимни кечиради,
Раббимни эслатади.
Мана шу ишларидан билиб оламан.
- Унга қандай муносиб жавоб қайтарасиз?
Ортидан ҳақига холис дуо қилиш билан.
Аллоҳ йўлида дўст бўлиш қўл ва кўз кабидир. Кўз ёшланса, қўл уни артади. Қўл оғриса, унинг учун кўз ёш тўкади.
Аллоҳим, бизларни Сен учун дўстлашадиган, Сен учун яхши кўрадиганлардан қилиб, жаннатларда ҳам дийдорлашишимизни насиб айлагин.
Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAENwFkemWspBvvvGKQ
16.5K views04:42