2021-07-25 12:59:05
#Мутафаккирлар
Шарқнинг мусулмон халқлари исломни тушунишидан олдин ва ислом азизлигини кутишидан аввал, унинг моддий ва маънавий даражасини кўтарилишига, яъни инсонийлигини ислоҳ қилинишига қаттиқ меҳнатни тақозо этади.
Бир неча тажрибадан кейин амин бўлдимки, бечораҳол табақа ўртасида буюк эътиқодлар, солиҳ амаллар ва фозил хулқлар уруғини экишга мен муносиб вазият топа олмас эканман. Чунки инсоннинг қорни оч экан, унинг қалбини ҳидоятга тўлдириш ёки жисми яланғоч экан, унга тақво либосини кийдириш жуда ҳам қийин масала.
У инсон ўлароқ, белини кўтариб туришига имкон берадиган эҳтиёжлари тўғрисида кўнгли хотиржам бўлиши керак. Белини тута олгандагина, у руҳиятида иймон асосларини тутиб тура олади.
Агар биз разолат, маъсият ва жиноятга қарши дин номидан ҳақиқатда курашмоқчи бўлсак, ёки одамларни Раббил-оламийн сари ҳидоятини чин истасак, унда кенг иқтисодий ҳозирлик, шомил маиший ислоҳотлар қилишимиз керак.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Ислом ва иқтисодий ҳолатимиз" китобидан
18.9K viewsedited 09:59