Get Mystery Box with random crypto!

​​Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди: - Онамнинг маз | Quron_Sunnat_maruza_namoz

​​Телефонини олди - да дўстига қўнғироқ қилди:

- Онамнинг мазалари йўқ! Менда дориларга пул йўқ, - деди.

Дўсти:
- Бўлди, ўртоқ, хавотир олма. Асрдан кейин қўнғироқ қил, бир чорасини топамиз! - деди.

Асрдан кейин дўстига боғланишга уринди. Телефон ўчириб қўйилганди. У такрор - такрор рақам терди. Ўчиқ эди...

Кимдан бўлса ҳам, пул топиб келиш илинжида кўчага чиқиб кетди. Афсус... ҳеч ким унга қарз бермади.

Дунёларга сиғмай кетди. Онасига бирор ёрдам қилолмаётганидан қаттиқ ранжиди. Ундан ҳам кўра дўстининг уялтиргани ёмон таъсир қилди. Икки қўли бўш, сиқилган ҳолда уйга қайтди. Қараса, онаси тинч ухлаб ётарди. Ёнида халтада дорилар турарди. Бориб синглисидан сўради:
- Буларни ким келтирди?
- Дўстингиз келиб рецептни олдилар. Бориб ҳамма дориларни олиб келдилар. Ҳозиргина чиқиб кетдилар, - деди.

Кўзлари ёшга тўлиб кулди. Дарров ташқарига чиқди. Атрофдан дўстини қидирди.

- Дўстим, сенга асрдан бери қўнғироқ қиламан! Телефонинг ўчиқ!? - деди.
- Мен телефонимни сотиб ОНАЖОНИМИЗ учун дорилар сотиб олдим, - деди.

Хулоса

Телефонингиз ёки ён дафтарингиздаги қатор ДЎСТЛАР рўйхатининг ҳаммаси ҳам сизга ДЎСТ бўлавермайди.

Балки, ҳаётингизнинг баланд - у пастида, бойлигу камбағалликда суянч бўладиганлар - ҳақиқий дўст бўлишади.

Ҳақиқий дўстлик инсон ҳаётига турфа гуллар эккан мисоли уни гўзаллаштиради.

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Линкни босиб каналга обуна бўлинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAFDVjXmQWIsHYKi_VA