Get Mystery Box with random crypto!

Qosim Shayx | Қосим Шайх

Telegram kanalining logotibi qosimshayx — Qosim Shayx | Қосим Шайх Q
Telegram kanalining logotibi qosimshayx — Qosim Shayx | Қосим Шайх
Kanal manzili: @qosimshayx
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.58K
Kanalning ta’rifi

Навоий шахри

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-29 20:54:05
#ҳайрли_тун

Кечаси қоимларнинг мартабалари

Суфён Саврий айтади: «Кечанинг аввалги қисмида Арш остидан бир нидо қилувчи: «Огоҳ бўлинглар, обидлар турсин!» дея нидо қилади. Шунда обидлар туриб, Аллоҳ насиб қилганича намоз ўқийдилар.

Сўнгра ярим кечада яна бир нидо қилувчи: «Огоҳ бўлинглар, қонитлар (45)
турсин дея нидо қилади. Шунда қонитлар туриб, саҳаргача намоз ўқийдилар.


(45) Қонитлар – ибодатгўй, намозга нисбатан тазарруъ қилувчилар.

"Эй фарзанд" китобидан.
630 views17:54
Ochish/sharhlash
2022-08-29 18:56:59
Шундай кунлар келдики, ҳамма ўзини
ҳаммадан ақлли деб ўйлайди.
Шунинг учун ўзаро суҳбат, бир-бирини
тушуниш каби қоидаларга ўрин йўқ.
Аммо энг афзал ечим -
жим туришдир.
616 views15:56
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:54:39
#Бу_макруҳ

Кўзни юмиб намоз ўқиш

Кўзни юмиб намоз ўқиш макруҳ бунга сабаб, саждагоҳда нажас йўқ ёки бор бўлишини билиш юзасидан эмас. Балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилиб ўқиганлари учундир. Кўзни юмиб намоз ўқишлик суннатга хилоф ишдир. Мабодо шу тўғрисида баҳс қилинаётган бўлса, буни тез тўхтатиш керак. Чунки бунданда муҳим масалаларни ўрганиш, ҳамда уни халққа етказиш турибди.

-------------------
Манба: "Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати"
709 views11:54
Ochish/sharhlash
2022-08-29 14:53:40
#Адн жаннатларига кирувчиларнинг сифатлари
Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва мийсоқни бузмайдиганлардир.

Бу ояти каримадаги аҳд барча аҳдларни ўз ичига олади. Албатта, бу аҳдларнинг аввалида иймон аҳди туради. Бу ояти каримадаги мийсоқ ҳам барча мийсоқларини ўз ичига олади. Албатта, бу мийсоқларнинг аввалида иймон шартларига вафо қилиш мийсоқи туради.

Бу аҳд ва бу мийсоқ қадимийдир. кАърофу сурасида кўриб ўтганимиздек, Аллоҳ таоло бани Одамдан зурриётларини тарқатаётган пайтдаёқ аҳду мийсоқни олиб:

«Мен Роббингиз эмасманми?»

деб сўраган ва улардан:

«Ҳа, албатта, биз бунга шоҳидмиз», деган жавобни қабул этган. Бу аҳд ҳар Пайғамбар келганида янгиланиб турган.

Шу билан бирга, мазкур аҳд ва мийсоқ фақат Аллоҳ билан банда орасидаги аҳду мийсоқнигина ифода этмайди. Балки, улар умумий аҳд ва мийсоқ бўлиб, бошқа барча аҳд ва мийсоқларни ҳам ичига олади. Демак, ақл эгаларининг биринчи сифатлари аҳдга вафо қилишлик ва мийсоқни бузмаслик.

Раъд сураси : 20-оят / Тафсири Ҳилол
624 views11:53
Ochish/sharhlash
2022-08-28 20:34:12
МУҲИТНИНГ БОЛАГА ТАЪСИРИ

Ўқитувчи биринчи синф ўқувчилари билан илк дарсини ўтяпти:
Ким санашни билади?
Бир ўқувчи ўрнидан туриб санай бошлади:

- Бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, саккиз, тўққиз, ўн, валет, дама, қирол, туз...

Болани у улғаяётган муҳит шакллантиради. Бола карта, қимор ўйналаётган муҳитда ўсса, унинг жавоби юқоридагидай булиши табиий эмасми? Болада нима айб? Хўш, айб кимда?.. Болангиз қандай муҳитда вояга етаётганига диққат қилинг!

Нақшбандий тариқати устозларидан бири Умар Форуқ Сайдо ал-Жазарий айтадилар:
“... Фарзанд, айни пайтда имтихондир. “Унга яхши, рисоладагидек тарбия бердингми, яхши-ёмонни танитдингми, илм-маърифат ўргатдингми?..” Буларни қилмаган булсанг, сен ҳам гуноҳкор саналасан...

“Ғам-қайғусиз яшай десангиз II” китобидан.
242 views17:34
Ochish/sharhlash
2022-08-28 16:53:55
Ер юзидаги барча мавжудот
фонийдир.
Улуғлик ва Икром соҳиби бўлмиш
Роббимизнинг «юзи» боқий қолур.
Ар-Роҳман, 26-27-оят.
436 views13:53
Ochish/sharhlash
2022-08-28 04:47:33
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

ХАЙРЛИ ТОНГ!

Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!
632 views01:47
Ochish/sharhlash
2022-08-27 20:55:59
28.08.2022йил, Якшанба
Навоийда намоз кириш вақтлари:
Бомдод - 04:40
Куёш - 06:04
Пешин - 12:45
Аср - 17:19
Шом - 19:18
Хуфтон - 20:39

Навоийда намоз ўқиш учун тавсия этилган намоз вақтлари:
Бомдод - 05:25
Пешин - 13:00
Аср - 17:25
Шом - 19:25
Хуфтон - 20:55

"Намозни тукис адо этинглар. Албатта, намоз муминларга вактида фарз килингандир"
Нисо сураси, 103-оят
.
645 views17:55
Ochish/sharhlash
2022-08-27 19:18:08
#Бу_ҳаром
Ёлғон гапирма!

Аллоҳ таоло айтади:
«Ёлғон сўзларни ҳам фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқирлар. Ана ўшалар ёлғончидирлар»
(Наҳл сураси, 105-оят).
-----------------
«Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи, ёлғончи кимсаларни ҳидоят қилмас»
(Фотир сураси, 28-оят).
------------------
«Яна улар (ўзларининг мунофиқ эканликларини) билиб турган ҳолларида («Бизлар мусулмонлармиз» деб) ёлғон қасам ҳам ичурлар»
(Мужодала сураси, 14-оят).
------------------
Абу Мусо розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Ё Расулуллоҳ, қайси мусулмон афзал?» деб сўраган эдим, «Қўли ва тилидан мусулмонлар саломат бўлган киши», дея жавоб бердилар»
(Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).
605 views16:18
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:39:30
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадиларки, бир киши: – Ё Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам! Менга ислом аҳкомлари кўпайиб кетди, Сиз менга бирор амални ўргатинг, мен унга қаттиқ амал қилайин! – деди. Шунда у зот: – Ҳамиша тилинг Аллоҳнинг зикрида бўлсин! – дедилар.
642 views07:39
Ochish/sharhlash