Get Mystery Box with random crypto!

#ҳайрли_тун Кечаси қоимларнинг мартабалари Суфён Саврий | Qosim Shayx | Қосим Шайх

#ҳайрли_тун

Кечаси қоимларнинг мартабалари

Суфён Саврий айтади: «Кечанинг аввалги қисмида Арш остидан бир нидо қилувчи: «Огоҳ бўлинглар, обидлар турсин!» дея нидо қилади. Шунда обидлар туриб, Аллоҳ насиб қилганича намоз ўқийдилар.

Сўнгра ярим кечада яна бир нидо қилувчи: «Огоҳ бўлинглар, қонитлар (45)
турсин дея нидо қилади. Шунда қонитлар туриб, саҳаргача намоз ўқийдилар.


(45) Қонитлар – ибодатгўй, намозга нисбатан тазарруъ қилувчилар.

"Эй фарзанд" китобидан.