Get Mystery Box with random crypto!

@qaynona_maslahati

Telegram kanalining logotibi qaynona_maslahati — @qaynona_maslahati Q
Telegram kanalining logotibi qaynona_maslahati — @qaynona_maslahati
Kanal manzili: @qaynona_maslahati
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5
Kanalning ta’rifi

Хаётий Долзарб
Оилавий муносабат мавзулари
@Xatuchunbot хат ва мурожаат
@XattBot реклама, ПМ 1000 бор
@Noza03 Табрик
https://t.me/joinchat/UploYV0M44M5O4Pl
САЙИДАЛАР САРОЙИ
ХАМКОР каналлар:
@otinoyilar
@oilamtarbiyam
@allabola
@islom_shifosi

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 514

2022-04-29 18:44:02
ҲУФТОН НАМОЗИ -АЁЛЛАР УЧУН.

ХУФТОН НАМОЗИ ВАҚТИ БЎЛДИ



ХАДИС ЁДЛАНГ


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хуфтон намозини кечанинг ярмигача кечиктирар, кейин ўқирдилар. Сўнгра:
«Батаҳқиқ, одамлар намозни ўқиб, ухладилар. Аммо сизлар, модомики намозга интизор бўлиб турдингизми, намоздасизлар», дедилар».
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
9.8K viewsDilbarim, edited  15:44
Ochish/sharhlash
2022-04-29 03:16:07
Даҳрийни мот қилган болакай...
----
Бир бола жума намозидан қайтаётган эди, йўлда бир даҳрий киши уни тўхтатиб, қитмирлик билан саволга тутди:
– Болакай, қаердан келяпсан?
– Жума намозидан қайтяпман. Даҳрий билиб турса ҳам, боладан яна сўради:
– Жума намозида нима қилдинг?
– Имом домланинг хутбасини эшитдим.
– У хутбада нималарни гапирди?
– Юнус алайҳиссалом қиссасини сўзлаб берди. Унинг Аллоҳ синовига учраб, улкан балиқнинг қорнида қирқ кун қолиб кетганини, кейин балиқ Парвардигорнинг амри билан уни соҳилга чиқариб ташлаганини айтиб берди.
– Сен шу сафсаталарга ишониб юрибсанми, ахир булар ғирт афсоналар-ку! Қирқ кун балиқ қорнида қолиб кетган одам тирик қолармиди?!
- Мен имомнинг гапларига, албатта ишонаман. Кейин, иншааллоҳ, жаннатга тушсам, бунинг рост-ёлғонлигини Юнус алайҳиссаломнинг ўзларидан сўраб оламан.
– У жаннатга тушмаса-чи?
– У ҳолда сиз сўрайсиз.

«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
2.0K viewsDilbarim, edited  00:16
Ochish/sharhlash
2022-04-29 03:16:07
Аллоҳ бизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га ва ибодатларига муҳаббатли қилсин.
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
1.7K viewsDilbarim, edited  00:16
Ochish/sharhlash
2022-04-29 03:16:07 РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОХУ АЛАЙХИ ВАСАЛЛАМНИНГ ЯХШИЛИК ВА САДАҚАНИ КЎПАЙТИРИШЛАРИ

Бу ҳам Қуръонни ўқиш ва у билан ҳаёт кечиришнинг бир самарасидир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: “Расулуллоҳ инсонларнинг энг сахийси эдилар. Айниқса, Рамазонда Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида сахийликлари янада ортар эди.

Жаброил алайҳиссалом У зот билан Рамазоннинг ҳар кечасида учрашар ва биргаликда Қуръондан ўткарар эдилар. Расулуллоҳ Жаброил алайҳиссалом билан учрашганларида эсувчи шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар эдилар”
(Бухорий ривояти, 3220-ҳадис).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазон ойида кўп сахийлик ва яхшилик қилишларининг сабаби Қуръон дарслари эди. Чунки Қуръон нафснинг беҳожатлигини янгилаб, уни янада зиёдалаштириб туради. Нафснинг беҳожатлиги эса сахийликни келтириб чиқаради.
(Ибн Хажарнинг “Фатҳ ал-Борий” асари, 1/14).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сахийликлари сахийликнинг барча кўринишларини ўзида мужассам қилган эди. Яъни, У зот илм, жон ва молини Аллоҳнинг йўлида, динни қувватлаш ва умматини ҳидоят қилиш ҳамда уларга манфаат етказиш учун сарфлар эдилар. У зот жоҳилларга таълим берар, ҳожатмандларнинг эҳтиёжларини қондирар ва очларни тўйғизар эдилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоятидаги “эсувчи шамолдан ҳам сахийроқ” деган ибора шуни англатадики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазонда яхшилик қилиш, инсонларга фойда етказиш ва сахийлик борасида худди тез эсувчи шамолдек жуда шошилар эдилар. Чунки шамолнинг эсиши барчага бирдек етиб боради.

Ибн ал-Мунаййир раҳматуллоҳи алайҳ мазкур ҳадиснинг шарҳида шундай деган: “Яъни, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг яхшиликлари фақирлару ҳожатмандларга ва ҳатто бойларга ҳам эсувчи шамолдан пайдо бўлган ёмғир каби бирдек етиб борар эди” (Ибн Ҳажарнинг“Фатҳал-Борий” асари, 4/139).
Шубҳасиз, бу Қуръоннинг таъсири. Бу - зоҳидлик самараси. Бу Аллоҳга бўлган боғлиқлик натижасидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хулқлари қандай ҳам гўзал!

Шунинг учун ҳам бу муборак ойда ҳар бир мусулмон яхшилик ва садақани кўпайтиришга астойдил ҳаракат қилиши лозим. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деган: “Инсон Рамазон ойида сахийликни кўп қилиши мен учун маҳбубдир. Чунки бунда эргашиш бор. Зеро, кўпчилик одамлар рўза ва намоз билан машғул бўлиб, мол топишдан тўсилиб қолади”
(Байҳақийнинг“Маърифа ас-сунан” асари, 7/307).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратини кузатган одам сахийлик У зотнинг бутун ҳаётлари давомида энг кўзга кўринган сифатлари эканига гувоҳ бўлади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам доим сахий бўлганлар, сахийликдан бир лаҳза ҳам айро ҳолда яшамаганлар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшиликни одамлардан асло яширмас, нимани сўрашмасин, берар эдилар. У зот сўраган одамга “Йўқ”, деб жавоб бермаганлар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сахийликлари Рамазон ойида кўпроқ кўзга ташланар ва янада зиёдалашар эди. Шу боис У зотнинг йўлидан боришни истаган ҳар бир тарғиботчи олим сахийлик ва олийжаноблик сифатларининг ҳар бир кўринишини ўзида мужассам этишга ҳаракат қилиши лозим. Вақтда ҳам, мансабу молда ҳам, латофатда ҳам сахий бўлмоқ лозим. Чунки қўрқоқлик ва бахиллик инсонлар қонида азалдан мавжуд бўлиб, уни фақат сахийлик билан бартараф қилиш мумкин.

Юқоридаги ҳадислар шунга далолат қиладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам муҳтож одамга сўрамасидан олдин сахийлик қилар эдилар. Чунки ҳақиқий муҳтож инсон иффати кучлилигидан бировга ялинишдан уялади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буни ҳисобга олган ҳолда худди шамолдек сахийлик қилар эдилар. Чунки шамол ҳаммага бирдек эсади. Демак, кимга Аллоҳ давлат ва бойлик неъматларини берган бўлса, бундай кишилар, хоҳ муассаса бўлсин, хоҳ ёлғиз шахс, бу борада Аллоҳга тақво қилишлари, мол-дунёни тўғри ва ҳақли жойларга сарфлашлари лозим. Яхшилик ва сахийлик қилгандан сўнг миннат қилиш, одамларни камситиш, уларни ҳақорат қилиш ва хорлаш каби иллатлардан узоқда бўлиш даркор.
Аллоҳдан ўзимизга ва барча мусулмонларга ёрдам ва ҳидоят сўраймиз!

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
1.8K viewsDilbarim, edited  00:16
Ochish/sharhlash
2022-04-29 03:16:07 САЛАВОТ АЙТИШНИНГ ХОСИЯТЛАРИ...

– Мўмин киши севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтса, Аллоҳ таолонинг амрига бўйсунган бўлади .
– салавот айтиш раҳмат, барака келтиради.
– салавот йўллаган банда ҳақига фаришталар истиғфор айтади.
– банданинг битта салавотига Аллоҳ таоло ўнта салавот айтади.
– бир марта салавот айтган банданинг мартабаси ўн поғона юқорилайди.
– бир марта салавот айтган бандага ўнта савоб ёзилади.
– салавот айтган банда дуоси қабул бўлади.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига мушарраф бўлади.
– салавот айтган банда гуноҳлари кечирилади.
– кўп салавот айтган банда ғам-андуҳлардан қутулади.
– қиёмат куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин бўлади.
– ихлос билан салавот айтган одам садақа қилиш савобини олади.
– кўп салавот айтган бандага ўлимидан олдин жаннат башорати берилади.
– қиёмат куни даҳшатларидан саломат бўлади.
– салавот айтган банда унутган нарсасини эслайди.
– салавот мажлис каффоратидир.
– салавот фақирликни кетказади.
– салавот бандадан бахилликни аритади.
– салавот кишининг амалини, умрини, барча хайрли ишларини баракали қилади.
– салавот бандани жаннат сари бошлайди.
– банда нурини мукаммал қилади, пулсиротдан ўтишини осонлаштиради.
– салавот айтган банданинг суннатга рағбати ортади.
– салавот файз-барака келтиради.
– салавот бандани Аллоҳнинг раҳматига эриштиради...
Сўзимиз охирида, оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз, Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафога, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига салавотлар, саломлар йўллаймиз!

“Салавотлар” китобидан.
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
1.6K viewsDilbarim, edited  00:16
Ochish/sharhlash
2022-04-29 03:14:30
БУГУН ЖУМА

Келинг, 2 дақиқа вақт ажратиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Ажрларга, савобларга шерик бӯлинг!

Унутманг, хар бир саловат учун 10 гуноҳингиз ӯчирилади, даражангиз 10 га кӯтарилади (ҳадисдан)
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
1.9K viewsDilbarim, edited  00:14
Ochish/sharhlash
2022-04-29 02:02:32
РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДУНЁДАГИ ЭНГ СЎНГГИ ДУОЛАРИ...

Аллоҳуммағфирлий,варҳамний ва алҳиқний бир рафийқил аъла.

Маъноси:«Аллохим! Мени рахмат ва мағфират эт, мени рафиқи Аълога етиштир». Бу муборак дуо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазратларининг фоний дунёдаги энг охирги сўзларидир. Бу дуони ўқиганларидан сўнг ўз Раббиларига етишдилар.

Аллоҳумма солли ала' саййидина Муҳаммадин ва ала' а'ли саййидина'Муҳаммадин ва соҳбиҳи ва саллим. А'мин.

Маъноси: «Аллохим, саййидимиз Муҳаммадга ва у зотнинг аҳли оилалари ҳамда саҳобаларига салавот ва салом йўллагин. Амин».
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
6.1K viewsDilbarim, edited  23:02
Ochish/sharhlash
2022-04-29 02:02:31
ЖАБРОИЛ алайҳиссалом бир оёғида туриб йигирма минг йил ва иккинчи оёғида туриб йигирма минг йил намоз ўқиди.

Намозни тугатиб:
«Ë Роббим, коинот яратилганидан бери шундай «НАМОЗ» ўқиган бошқа банданг борми?!»,~ деб сўради.

Аллоҳ таоло марҳамат қилди:
«Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан с.а.в., Ҳабибимнинг умматидан БИР БАНДАМ~ таҳоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй~фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат ўқиëтганини унутиб икки раъкат намоз ўқийди...
Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен қирқ минг йилда ўқиган намозингдан «МАҚБУЛРОҚ» бўлади.»

«Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «ҚИЙМАТЛИ» бўлади?!»

~ Чунки улар менинг ҳузуримга... душманимни мағлуб қилиб келадилар...
Сенда эса душман йўқ!!!

Улар: ~ «ДУНЁ СЕВГИСИДАН» узоқлашадилар...

Нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар...

Шайтоннинг васвасасига учмасдан «АЛЛОҲУ АКБАР» (Аллоҳ буюк) дейдилар...

Ва Мени кўрмасдан иймон келтирадилар.

(Имом Ғаззолий).


https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
6.3K viewsDilbarim, edited  23:02
Ochish/sharhlash
2022-04-29 02:01:39
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
5.8K viewsDilbarim, edited  23:01
Ochish/sharhlash
2022-04-29 02:01:39
Бизга кушилинг

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
4.8K viewsDilbarim, edited  23:01
Ochish/sharhlash