2022-04-30 01:39:44
ГАПИРИШДАН АВВАЛ ЭШИТИШ КЕРАК...
Бир кун тўрт киши масжиддан қайтаётгандик. Ичларида энг кичиги мен эдим. Ҳамроҳларим Ҳазилкаш, яҳши инсонлар эди.
Сухбатлашиб борардик. Маҳалламизда бир уй сотилаётганди, масжидга яқин жойда бўлгани учун, сухбат мавзуси ўша уйга кўчди.
"Яҳши уй эди, пишиқ ва чиройлик қурилган" деди, биринчи суҳбатдош.
Иккинчиси эса: "ҳа менимча сотилди", деди. Мени билағонлигим тутиб "ўттиз беш минга сотилибди, фалончи олибди", дедим.
Биринчи акаҳон "йўғе, унча бўлмаса керак, мен бошқача эшиттимку?!, деди.
Шу зайл талашиб, тортишиб ўша сотилаётган уй остонасига етиб бордик. Шунда, ичимизда суҳбат бошидан бери бахсимизга аралашмай келаётган тўртинчи акамиз "қани, юринглар бўлмаса" деб, ҳалиги уйни эшигини оча бошлади. Аввалига тушунмай қолдик.
"Уйни укамиз айтганларидек ўттиз беш минга ҳам, фалончи айтганларидек ўттиз минга ҳам олмадим. Ўн саккиз минг бериб, устига машинамни бердим. Қани энди бир дуо қилинглар", деди.
Бир-биримизга қараб кулиб юбордик. Ҳали-ҳануз ўша холатни кўп эслаб турамиз.
Баъзида арзимаган ақлимиз билан ўша соҳанинг мутаҳасиси билан тортишамиз. Баъзида ожиз нуқсон ақлимиз билан аҳли илмлар билан тортишамиз. Баъзида эса бир нарсанинг эгаси билан "бу сеники эмас, сен биласанми мен биламанми?", дея тортишамиз. Ҳақиқий ўша соҳанинг эгалари эса жимлигича қолиб, амали билан кўрсатганда, уялиб қолаверамиз.
Бахсга киришишдан аввал, гап билан оғзига урушдан аввал қаршимиздаги одамни ҳам эшитиб кўрайлик...
"Холислик сари"сахифасидан олинди
Бизга кушилинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
4.6K viewsDilbarim, edited 22:39