Get Mystery Box with random crypto!

@qaynona_maslahati

Telegram kanalining logotibi qaynona_maslahati — @qaynona_maslahati Q
Telegram kanalining logotibi qaynona_maslahati — @qaynona_maslahati
Kanal manzili: @qaynona_maslahati
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5
Kanalning ta’rifi

Хаётий Долзарб
Оилавий муносабат мавзулари
@Xatuchunbot хат ва мурожаат
@XattBot реклама, ПМ 1000 бор
@Noza03 Табрик
https://t.me/joinchat/UploYV0M44M5O4Pl
САЙИДАЛАР САРОЙИ
ХАМКОР каналлар:
@otinoyilar
@oilamtarbiyam
@allabola
@islom_shifosi

Ratings & Reviews

4.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-06-14 06:01:07
Эски ва ноқулай пашшахоналардан қутулиш вақти ва тинч дам олиш пайти келди!

Ўзингиз ва оилангизни қонхўр чивинлардан қутқаринг!
Яхши ҳаво ўтказади ва сифатли маҳсулот!

Икки хил ўлчамдагиси мавжуд:
кичиги бир кишилик
каттаси икки кишилик.
1.90х1.60, баландлиги 1 метр
Мега акция: 260.000 сум
Буюртма бериш:
ТEЛ
+998992779095
ТEЛ
+998930636505
@onlineyozish
https://t.me/joinchat/y51kzWM99Bs1ZjVi
ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕРИШ БЕПУЛ!

​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
6.7K viewsDilbarim, edited  03:01
Ochish/sharhlash
2023-06-14 05:55:17
#Савоб_учун_тарқатинг

Меваларни истеъмол қилаётганингизда уруғларини ташлаб юборманг, пакетга солинг ва машинангизга жойлаб қўйинг.

Йўлингиз тушиб, шахар четига чиққанда дала жойлардан ўтаётганда, тўхтаб, уларни дарахтлар бўлмаган жойларга сепиб кетинг. Унинг ўсиб дараҳт бўлиб кетишига ғам егувчи Зот бор ва қолаверса буни табиатга қўйиб беринг.
Таиланд ва Малайзия каби Осиё мамлакатларида бу усул билан улар йиллар давомида шуғулланиб келмоқдалар ва натижаси - мевалар ҳамма жойда бемалол.
Шундай экан, келинг, уруғларни Ерга ташлайлик, аҳлат қутисига эмас!


​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
8.1K viewsDilbarim, edited  02:55
Ochish/sharhlash
2023-06-14 05:30:42 Назар текканининг аломатлари:
-Сабабсиз йиғлаш.
-Уйқусизлик.
-Ҳолсизлик.
-Асабийлик.
-Чарчоқ.
-Овозлар ва ёруғликнинг ёқмаслиги.
-Ёлғизликни севмоқ.
-Бош,елка,суякларда оғирлик.
-Кўп эснаш,унга яқин турганларнинг ҳам эснаши.
-Умидсизлик.
-Уйқудан уйғонгандаги чарчоқ.
-Кўнгил айниши,бош айланиши.
-Сехр ва назар ҳақидаги оятларни эшитганда бош айланиб,кучли эсноқ.
-Хаётдан,яшашдан тўйиш.
-Кучли маҳзунлик.
-Бесабаб юрак сиқилиши.
-Бошда кучли оғриқ.
-Кўз қизариши.
-Тушда қора рангли мушук,ит,бўри каби ҳайвонларни кўриш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кўз тегиши ҳақдир», дедилар".
Тўртовлари ривоят қилишган.

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг уйларида юзи қорамтир қизариб кетган бир жорияни кўриб:
«Бунга дам солдириб юборинглар. Унга назар тегибди», дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.

Асмаа бинти Умайс розияллоҳу анҳо:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Жаъфарнинг болаларига бир пасда тўз тегиб қолаверади. Уларга дам солдириб юборайми?» деди.
У зот:
«Ҳа, агар бирор нарса қадардан ўтувчи бўлса, кўз тегиши ўтар эди», дедилар«.
Термизий ва Муслим ривоят қилишган.

Сувга
-7марта оятал курсий
-7марта иҳлос сураси
-7марта Нос ва Фалақни ўқиб дам уринг.
Бомдод азонида бу сувдан уч хўплаб ичиб,Аллоҳга дуо қилинг.
Қолган сувга ғусл қилинг.
Аллоҳ назардан,инсу жинснинг ёмонлигидан,ҳар-ҳил балолардан паноҳ берсин!


​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
7.5K viewsDilbarim, edited  02:30
Ochish/sharhlash
2023-06-14 05:01:45
Кайнонам менинг 2-чи онам...

​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
8.5K viewsDilbarim, edited  02:01
Ochish/sharhlash
2023-06-14 04:30:51 Совут кимники?
Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу халифалик даврида қимматбаҳо совутини йўқотиб қўйди. Куфа бозорини айланиб юрганида уни бир зиммийнинг қўлида кўриб:
- Бу менинг совутим-ку. Фалон куни, фалон жойда туямдан тушиб қолибди, деди.
- Йўқ, совут меники, чунки менинг қўлимда турибди.
- Йўқ, меники. Бошқа гап йўқ, уни бировга сотма, ҳеч кимга берма.
- Келинг, яхшиси қозига борамиз, деди шунда зиммий.
- Хайрият, инсофинг бор экан. Юр тезроқ, деди Али розияллоҳу анҳу.
Икковлон қози Шурайҳнинг ҳузурига боришди. Али розияллоҳу анҳу даъвосини сўйлади. Шурайҳ зиммийга қараб:
- Хўш, сен нима дейсан? деди.
- Совут меники, чунки у менинг қўлимда, бироқ амирул мўмининни ёлғончи деб ҳам ўйламайман.
Қози Али розияллоҳу анҳуга қарата:
- Сизнинг гапингизга шубҳам йўқ, эй мўминлар амири. Совут сизникилигига ишонаман. Аммо даъвоингиз исботи учун иккита гувоҳ лозим, деди. Шунда Али розияллоҳу анҳу Қанбар исмли мавлоси ва ўғли Ҳасан гувоҳлик беришини айтди.
- Ўғлининг отага гувоҳлиги ўтмайди, деди қози.
- Субҳаналлоҳ! Наҳотки жаннат аҳлидан бўлган кимсанинг гувоҳлиги ўтмаса? Балки сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ҳасан ва Ҳусайн жаннат аҳли йигитларининг саййидларидир" деганларини эшитмагандирсиз?
- Эшитганман. Аммо боланинг отасига берган гувоҳлиги қабул қилинмайди.
Шунда Али розияллоҳу анҳу зиммийга қараб:
- Ол, олақол шуни. Менинг бошқа гувоҳларим йўқ, деди.
Бундан таъсирланган зиммий:
- Лекин мен, эй мўминлар амири, совут сизники эканига гувоҳлик бераман, деди ва сўзида давом этди:
- Аллоҳим, халифа ўз қозиси ҳузурида ҳақ-ҳуқуқ талашди. Қози менинг фойдамга ҳукм чиқарди. Мен бу дин ҳак эканига, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг бандаси ва Расули эканига иқрорман. Эй қози жаноблари, совут ростдан ҳам амирул мўмининникидир. Мен Сиффинга кетаётган қўшин изидан бориб, йўлда уни топиб олган эдим.
Али розияллоҳу анҳу шундай деди:
- Сен мусулмон бўлдинг. Совут сенга совға. Мана бу отни ҳам қўшиб бераман. Олақол.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.


​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
7.1K viewsDilbarim, edited  01:30
Ochish/sharhlash
2023-06-14 04:02:18
Ари ини

Керакли масалликлар:

200 гр Сарёг
2 та Тухум
350 гр Ун
1 ч.к Разлехлител
1 ч.к Ванилин
300 гр Олча
Кремига:
250 гр Сарёги
200 гр Сгущённое молоко

Тайёрланиши:
Сарёг, ун, раззлехлител ва ванилини крошка килингандан сонг 2та тухумни саригини солиб хамир килиб 20 минутга тиндириб койилади.
Сонг торт бурчак килиб ёйиб лента шаклида кесиб олинади сонг ортасига тозаланган олчаларни териб устилан шакар сепиб думалок килиб ёпиштириб 180°да 25 минут пишириб оламиз.
Сарёг билан молокни миксер килиб морожни крем килинади сонг пишган олчали палкаларимизни кремлаб ёпиштирилади сонг хохишга кора безатиб тортилади


​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
7.3K viewsDilbarim, edited  01:02
Ochish/sharhlash
2023-06-14 04:02:18
Мендал севучилар борми
200 гр шакар
100гр сув
Солиб қайнатамиз 3/5 минут
400гр Данак
солиб тоҳтамий аралаштирамиза
Яҳшилаб шакарлари эригач
100гр шакарни 2 бўлиб солиб эригунча аралаштирамиза


​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
7.0K viewsDilbarim, edited  01:02
Ochish/sharhlash
2023-06-14 03:31:15
Бахт онамнинг дуоларида

Қанча чопдим бахт излаб сарсон,
Ҳақлик сўраб дунёларида,
Англамадим мен ношуд, нодон,
Бахт онамнинг дуоларида!

Яратгандан ёлвориб сўраб,
Ғариб кўнглим меҳрга улаб,
Онам умрин узоқ қил, ё раб,
Бахт онамнинг дуоларида!

Онамизни дуоларини олиб юриш барчамизга насиб қилсин. Яқинларингизга ҳам юборинг.


​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
8.6K viewsDilbarim, edited  00:31
Ochish/sharhlash
2023-06-14 03:01:56 Ривоят қилинишича, қиёмат куни инсонлар 12 қисм бўлинган ҳолда тирилтирилади.

1. Икки қўли ва икки оёғи йўқ ҳолда тирилтирилади. Бир нидо қилувчи: “Булар дунёда қўшниларига озор берган, лекин тавба қилмасдан ўлган кишилардир”, дейди. Мана шу уларнинг дўзахга ташланишига сабаб бўлади

2. Намозни енгил олиб, тавба қилмай ўтганлар чўчқа суратида тирилтирилади.

3. Закотни адо этмаганлар қоринлари илон ва чаёнга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

4. Савдога, тижоратга ёлғон аралаштирганлар оғизларига қон тўлдирилган ҳолатда тирилтириладилар.

5. Аллоҳдан қўрқмасдан, балки инсонлардан қўрқиб гуноҳларини яширган, лекин тавба қилмай ўтган кишилар ўлимтик каби сассиқ ҳид билан тирилтирилади.

6. Ёлғон гувоҳлик берган, аммо тавба қилмай ўлганлар ҳалқумлари кесилган ҳолда тирилтирилади.

7. Гувоҳлик беришни ман этган, тавба нималигини билмай ўлганлар озиғлари йиринг ва қонга тўла ҳолда тирилтирилади.

8. Тавба қилмасдан ўлган зинокорлар бошлари эгик, авратларидан йиринг, қон оққан ҳолда тирилтирилади.

9. Етимларнинг ва одамларнинг молларини ноҳақ еб, тавба қилмай ўтган кишилар юзи қора, кўзлари кўкарган, қоринлари оташга тўлдирилган ҳолда тирилтирилади.

10. Ота-онасига оқ бўлган, тавба қилмагнан, улардан кечирим сўрамай ўлган кишилар таналари пес ва мохов ҳолида тирилтирилади.

11. Маст қилувчи ичимликлар ичиб, тавба қилмасдан жон таслим қилган кишилар қалблари ва кўзлари кўр, тишлари ҳўкизнинг тишига ўхшаш, лаблари кўксларига осилган, тиллари қоринларигача шалвираб қолган ҳолда тирилтирилади. Мана шу 11 тоифанинг жазоси жаҳаннамдир.

12. Эзгу ишларни қилган, хайрли амалларнинг бошини тутган, гуноҳ ва ёмон ишлардан тийилган, беш вақтни канда қилмаган, доимий тавба қилиб юриб вафот этган кишилар ойдин кечадаги тўлин ой каби юзлари порлаган ҳолда тирилтирилади. Улар сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб олишади. Уларнинг мукофоти жаннат, мағфират ва ризвондир.

Юқоридаги иллатлардан Ўзи асрасин!
"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан


​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
8.8K viewsDilbarim, edited  00:01
Ochish/sharhlash
2023-06-14 02:30:52 Хитойнинг энг бадавлат тадбиркорларидан бири вафот этди. Банкда унинг 1.9 миллиард долларга яқин пули аёлига мерос бўлиб қолди. У аёл эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди... Шофёр:

~ «Ҳаётим давомида хўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлаб юрардим... Билсам, хўжайиним бутун умри мен учун тер тўккан экан....» деди...

... Аччиқ ҳақиқат шундаки, умримизни мулк жамлашга интилиб ўтказамиз...

... Замонавий телефонларнинг 70% функциясидан деярли фойдаланмаймиз.

... Энг қиммат, катта тезликда юрадиган автомобилларнинг ҳам 70% дан ортиқ тезилигида юрмаймиз...

... Ҳашаматли қасрингиз бўлса Ҳам, унинг барча хоналаридан фойдалана олмайсиз, 70%и чанг босиб ётади...

... Кийим- кечакларни айтмайсизми..? Уларнинг 70%ини киясиз. Қолганларининг бор-йўғи эсингизда ҳам қолмайди...

... Ҳаёт давомида ҳам бор пулларимизни тишимиз ковагида сақлаймиз... Кимгадир моддий ёрдам қилиш у ёқда турсин, кези келганда еб-ичишимиздан ҳам тийган бўламиз. Биз ҳаммасини қолдириб кетамиз.. Бошқалар эга чиқадилар.

Шундай экан, дунёни деб сиқилманг. Тақдирингизга битилганидан ортиғига эриша олмайсиз. Кучли, бой бўлсангиз хокисорликни, мулкда қусурингиз бўлса, қаноатни унутманг. Мулкингиздан эҳсон қилганларингизгина сиз билан охиратга кетади. Тўғри тасарруф қилмаганларингиз қаршингизга гувоҳ бўлади.


​​​┄┅┅• •═•⊰ ⊱•═• •┅┅┄


КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ
КАНАЛИГА КУШИЛИНГ

https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag
8.8K viewsDilbarim, edited  23:30
Ochish/sharhlash