Get Mystery Box with random crypto!

Sattorov qaydlari

Telegram kanalining logotibi qayduz — Sattorov qaydlari S
Telegram kanalining logotibi qayduz — Sattorov qaydlari
Kanal manzili: @qayduz
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 144
Kanalning ta’rifi

Журналист Фазлиддин Сатторовнинг муаллифлик блоги. Шахсий мулоҳазалар, қайдлар, фикрлар ва яна энг долзарб масалалар муҳокамаси.
facebook.com/fazliddinsattorov
Мурожаат учун: @fazliddins

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-01-22 09:53:12 Бу йилги Олимпиада ўтказилмаслиги мумкин

Япония ҳукумати бу йил Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари коронавирус туфайли бекор қилиниши керак деган хулосага келди, дея хабар бермоқда The Times манбасига асосланиб.

Сайтга кўра, энди расмийлар бу ҳақда "обрўни тўкмасдан" маълумот бериш йўлини изламоқдалар. Олимпиада 23 июлдан 8 августгача ўтказилиши керак.

Манба

Каналга уланиш: t.me/qayduz
159 viewsFazliddin Sattorov, 06:53
Ochish/sharhlash
2021-01-22 09:30:43 Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Акром Раҳмонқулов лавозимидан озод қилинди. Шунчаки бўшаб кетаверадими? У содир этган жиноятлар учун бирор чора кўрилмайдими?…
147 viewsFazliddin Sattorov, edited  06:30
Ochish/sharhlash
2021-01-22 08:19:05 Шавкат Мирзиёев: Қарсакда ҳақиқат йўқ, ҳақиқат - мулоқотда

«Четда юрган юз минглаб фуқароларимиз, айниқса ёшларимиз мени қаттиқ ўйлантиради. Мен уларнинг хорижга боришига қарши эмасман, борсин. Лекин бирор ҳунар ўрганиб, тил билиб борсин. Шунда хор бўлмайди, ойига камида 1000 доллар ишлайди.

Қачонгача юртдошларимиз энг оддий ишларни қилиб юришади?! Мана шу масалаларни мулоқот йўли билан ҳал қилишимиз керак. Ҳақиқат - мулоқотда, қарсакда ҳақиқат йўқ».

Манба
145 viewsFazliddin Sattorov, 05:19
Ochish/sharhlash
2021-01-22 08:16:09
Хоразм ва Қашқадарёнинг кўпгина ҳудудлари электр энергиясиз қолди

Пайшанба куни, тахминан соат 15:00 дан Хоразм вилоятининг кўплаб ҳудудларида, шу жумладан Урганчнинг маъмурий марказида электр энергия таъминотида узилишлар кузатилди. Ўқувчиларнинг «Газета.uz» га маълум қилишига кўра, соат 23:00 да ҳам одамлар электр энергиясиз бўлган.

Хоразм ҳудудий электр тармоқлари АЖ ўзининг Telegram-каналида узилишлар қийин об-ҳаво шароити билан боғлиқлиги ҳақида хабар қилган.  Вилоятда қор ёғиб, кучли шамол кузатилган.

Юзага келган электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш учун барча ходимлар жалб қилиниб тезкор ишлар ташкиллаштирилган, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятининг бир қанча ҳудудларида ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Каналга обуна бўлинг
@gazetauz_uzb
128 viewsFazliddin Sattorov, 05:16
Ochish/sharhlash
2021-01-20 20:00:36 «Партия раиси ёки Маданият вазири бўлишим мумкин эди!»

«Миллий тикланиш» партияси тузилганда унинг илк раҳбари, ҳатто 1993 йил Маданият ишлари вазири бўлишим мумкин эди. Аммо, сиёсатчи бўлишга интилмаганман, ижодкор ўз ишини қилиши керак деб ҳисоблаганман. Ижоднинг ўзини сиёсат деб билганман. Яхши китоб – сиёсат, тарих ҳақида ёзсанг, бу ҳам сиёсат, деб тушунганман. Ҳозир ҳам шундай тушунаман.
***
Қуръон билан боғлиқ «бизнес»ни рад этганлигим туфайли ўзларича ҳужжатларни сохталаштириб, менга алоқаси бўлмаган, яъни «қоғоз танқислиги учун» ҳамма айбни бўйнимга қўйишди. Ишдан кетаётиб, бир яхши одам маслаҳатига кириб, раҳбар сифатида қўл қўйган шартномаларнинг барчасидан ксеронусхаси олдим. Уларни Бош прокуратурага олиб бориб бердим. Шундан кейин ҳеч нима қила олишмади. Йиллар ўтгач, ўша пайтдаги Бош прокурор мендан узр сўраган эди. У воқеаларни ким уюштирганлигини жуда яхши биламан.
***
Нашриётнинг ўзи кунини зўрға амаллаб кўриб турган бўлса, у қанақа гонорар бера олиши мумкин? Аҳвол шундай экан, қандай қилиб Янги ўзбек адабиётини дунёга танитиш у ёқда турсин, ўз халқимизга танитиш мумкин? Аҳвол шундай экан, аллақандай Янги Ренесанс даври бошланди деб чўпчаклар айтиш мумкин?

Хуршид Даврон

Манба:
effect.uz

20 январь — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кун.

Каналга уланиш: t.me/qayduz
149 viewsFazliddin Sattorov, 17:00
Ochish/sharhlash
2021-01-19 15:42:17 Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Акром Раҳмонқулов лавозимидан озод қилинди.

Шунчаки бўшаб кетаверадими? У содир этган жиноятлар учун бирор чора кўрилмайдими?

Каналга уланиш: t.me/qayduz
342 viewsFazliddin Sattorov, 12:42
Ochish/sharhlash
2021-01-19 14:34:11 Маблағни қаерга сарфлашни билмайдиганлар аввал йўқ қилишади, кейин бор қилиш учун пул сарфлашади.

Каналга уланиш: t.me/qayduz
354 viewsFazliddin Sattorov, 11:34
Ochish/sharhlash
2021-01-18 18:40:49 Лирик чекиниш

***
Кўп ғариб итларни қилдим парвариш,
Бири кўппак бўлди, бошқаси този.
Аммо, чиқиб қолса бирон бир юмуш,
Бири домонгиру бири норози.

Юксак санъат экан итбоқарлик ҳам,
Райҳон унмас экан, чақир тикандан.
Гоҳо изтиробдан бўламан мулзам,
Афсус, ит боқишни билмас эканман.

Абдусаид Кўчимов

Каналга уланиш: t.me/qayduz
682 viewsFazliddin Sattorov, 15:40
Ochish/sharhlash
2021-01-18 14:07:29 «2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинибди.

Ўтган йилги дастурдаги қайси бандлар бажарилмади? Умуман, қабул қилинаётган дастурлар бажарилиши қатъий таъминланмаганми? Бандлар ижроси учун ажратилган маблағлар тақдири қандай кечган?

Ана шундай саволлар турганда, бу йилги дастур муҳокамасига қизиқиш қай даражада бўларкин, деган савол юзага келади. Агар дастур бандлари бўйича олдинги йиллардагидек қизғин муҳокамалар кузатилмаса, билингки, бундай ҳужжатларга қизиқиш сусаяётган бўлади.

Каналга уланиш: t.me/qayduz
164 viewsFazliddin Sattorov, 11:07
Ochish/sharhlash
2021-01-18 05:48:48
Жуда кўп мурожаатлар бўлади, баъзилари ҳуқуқий асоси йўқ ва нотўғри мурожаатлар ҳам бўлади. Халқимиз тушунмаслиги мумкин, буни эринмасдан тушунтириб бериш керак. Мана шу ишлар қилинмагани учун булар ижтимоий тармоқларга чиқиб кетяпти. Ижтимоий тармоққа чиқиб, мурожаат қилиш урф бўляпти.

Қани ҳоким, депутат ва сектор раҳбари? Нега фуқаролар президент ёки бошқа амалдорларга ижтимоий тармоқларда мурожаат қиляпти? Демак, ана шу [маҳаллий] органларнинг иши қониқарсиз бўлгани учун одамлар шунга
мажбур бўляпти.

Танзила Норбоева,
Олий Мажлис Сенати раиси.

Мана ана шундай масалалардан яна бири. Чироқчилик бир гуруҳ фуқаро Яккабоғ тумани судининг судьяси (қайси суд эканига ойдинлик киритилмаган) Низом Маҳмудов чиқарган қароридан норози бўлиб пойтахт сари йўл олибди. Адолатсизлик бўлмаганида, совуқда болалар билан сарсон юриш кимга ҳам ёқарди.

Масала ижобий ечим топишидан умидворман!

Каналга уланиш: t.me/qayduz
422 viewsFazliddin Sattorov, edited  02:48
Ochish/sharhlash