Get Mystery Box with random crypto!

Жуда кўп мурожаатлар бўлади, баъзилари ҳуқуқий асоси йўқ ва но | Sattorov qaydlari

Жуда кўп мурожаатлар бўлади, баъзилари ҳуқуқий асоси йўқ ва нотўғри мурожаатлар ҳам бўлади. Халқимиз тушунмаслиги мумкин, буни эринмасдан тушунтириб бериш керак. Мана шу ишлар қилинмагани учун булар ижтимоий тармоқларга чиқиб кетяпти. Ижтимоий тармоққа чиқиб, мурожаат қилиш урф бўляпти.

Қани ҳоким, депутат ва сектор раҳбари? Нега фуқаролар президент ёки бошқа амалдорларга ижтимоий тармоқларда мурожаат қиляпти? Демак, ана шу [маҳаллий] органларнинг иши қониқарсиз бўлгани учун одамлар шунга
мажбур бўляпти.

Танзила Норбоева,
Олий Мажлис Сенати раиси.

Мана ана шундай масалалардан яна бири. Чироқчилик бир гуруҳ фуқаро Яккабоғ тумани судининг судьяси (қайси суд эканига ойдинлик киритилмаган) Низом Маҳмудов чиқарган қароридан норози бўлиб пойтахт сари йўл олибди. Адолатсизлик бўлмаганида, совуқда болалар билан сарсон юриш кимга ҳам ёқарди.

Масала ижобий ечим топишидан умидворман!

Каналга уланиш: t.me/qayduz