Get Mystery Box with random crypto!

«Партия раиси ёки Маданият вазири бўлишим мумкин эди!» «Милли | Sattorov qaydlari

«Партия раиси ёки Маданият вазири бўлишим мумкин эди!»

«Миллий тикланиш» партияси тузилганда унинг илк раҳбари, ҳатто 1993 йил Маданият ишлари вазири бўлишим мумкин эди. Аммо, сиёсатчи бўлишга интилмаганман, ижодкор ўз ишини қилиши керак деб ҳисоблаганман. Ижоднинг ўзини сиёсат деб билганман. Яхши китоб – сиёсат, тарих ҳақида ёзсанг, бу ҳам сиёсат, деб тушунганман. Ҳозир ҳам шундай тушунаман.
***
Қуръон билан боғлиқ «бизнес»ни рад этганлигим туфайли ўзларича ҳужжатларни сохталаштириб, менга алоқаси бўлмаган, яъни «қоғоз танқислиги учун» ҳамма айбни бўйнимга қўйишди. Ишдан кетаётиб, бир яхши одам маслаҳатига кириб, раҳбар сифатида қўл қўйган шартномаларнинг барчасидан ксеронусхаси олдим. Уларни Бош прокуратурага олиб бориб бердим. Шундан кейин ҳеч нима қила олишмади. Йиллар ўтгач, ўша пайтдаги Бош прокурор мендан узр сўраган эди. У воқеаларни ким уюштирганлигини жуда яхши биламан.
***
Нашриётнинг ўзи кунини зўрға амаллаб кўриб турган бўлса, у қанақа гонорар бера олиши мумкин? Аҳвол шундай экан, қандай қилиб Янги ўзбек адабиётини дунёга танитиш у ёқда турсин, ўз халқимизга танитиш мумкин? Аҳвол шундай экан, аллақандай Янги Ренесанс даври бошланди деб чўпчаклар айтиш мумкин?

Хуршид Даврон

Манба:
effect.uz

20 январь — Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон туғилган кун.

Каналга уланиш: t.me/qayduz