Get Mystery Box with random crypto!

От ҳақидаги масал Бу масал менга кўп ҳақиқатларни англашимга | 💫QALBIMIZ OVOZI💫

От ҳақидаги масал

Бу масал менга кўп ҳақиқатларни англашимга ёрдам берган масаллардан биридир.

Бир қишлоқда жуда камбағал бир чол яшарди, унинг биргина оқ оти бор эди. Бу оқ отига ҳаттоки подшоҳлар ҳам ҳасад қилишарди. Подшоҳлар отга жуда қиммат нархларни беришни таклиф қилган бўлсаларда, аммо қария ҳар доим шундай жавоб берарди: "Бу от шунчаки от эмас, мен учун у одамга ўхшайди. Қандай қилиб одамни, дўстимни сотишим мумкин?!"

Бу одам камбағал бўлса ҳам, лекин у отни сотмади.
Бир куни эрталаб оғилхонада отини йўқлигини кўрди. Бутун қишлоқ йиғилиб, унга шундай дейишди: "Сиз жуда аҳмоқсиз! Биз сизнинг отингизни қачондир кимдир ўғирлашини билардик. Уни вақтида сотиш керак эди. Қандай бахтсизлик!"

Қария эса: "Ундай деманглар! Отингиз отхонада эмас деб айтишингизни ўзи етади. Бу ҳақиқат, қолган ҳамма нарса шунчаки фараздир. Бу бахтсизликми ёки бахтми, билмайман, чунки бу шунчаки бир кўриниш. Кейин нима бўлишини Аллоҳ билади".

Одамлар қария устидан кулишди, уни ақли йўқ, дейишди. Aммо ўн беш кундан сўнг, тунда от тўсатдан қайтиб келди. У ўғирланмаганди, шунчаги қочиб кетган экан. У ўзи билан ўнлаб ёввойи отларни ҳам олиб келганди.
Одамлар яна йиғилиб: "Қария, сиз ҳақ эдингиз, бу бахтсизлик эмас экан, аксинча, бу бахтга айланди", дейишди.
Чол деди: "Сиз яна жуда чуқурлашяпсиз, шунчаки от қайтиб келди деб айтинг ... бу бахтми ёки йўқми, Аллоҳ билади. Бу шунчаки бизга кўринган холат. Сиз битта гапни ўқиб, қандай қилиб бутун китобни муҳокама қила олишингиз мумкин?"
Бу сафар одамлар ҳеч нарса демадилар, лекин улар уни нотўғри гапираяпти деб ўйлашди. Ахир, ўн иккита чиройли от пайдо бўлган эди-да!

Қариянинг ёлғиз ўғли бор эди, у ёввойи отларга минишни машқ қила бошлади. Бир ҳафта ўтгач, у отдан йиқилиб, оёқларини синдириб олди. Одамлар яна йиғилиб, муҳокама қилишни бошладилар. Улар: "Сиз яна ҳақ экансиз! Бу бахтсизлик экан. Сизнинг ягона ўғлингиз энди юролмайди. Сиз эса ёшингиз бир жойга бориб қолса... У сизнинг ягона таянчингиз эди. Энди сиз аввалгидан ҳам қашшоқсиз".
Қария: "Сиз ҳукм чиқаришга берилиб кетдингиз. Бу қадар узоққа борманг. Шунчаки ўғлимнинг оёқлари синганлигини айтинг. Ҳеч ким бу бахтсизлик ёки бахт эканлигини билмайди. Ҳаёт тасодифлардан иборат ва сиз бирданига ҳаммасини кўра олмайсиз" деди.
Бир неча ҳафта ўтгач, мамлакатда уруш бошланди ва қишлоқнинг барча ёшлари армияга қабул қилинди. Фақат чолнинг ўғли қолди, чунки у ногирон бўлиб қолганди. Мамлакат мағлубиятга учраганлиги сабабли бутун қишлоқ йиғлади ва одамлар кўпчилик йигитларнинг қайтиб келмаслигини билишарди. Улар чолнинг олдига келиб: "Тўғри айтган экансиз, оқсоқол, бу бахт бўлиб чиқди, ўғлингиз ногирон, аммо у сизнинг ёнингизда. Бизнинг ўғилларимиз абадий кетишди", дейишди.
Чол яна деди: "Сиз ҳамма нарсани ҳукм қилаверасиз, ҳукм қилаверасиз. Ҳеч ким билмайди! Фақат сизнинг ўғилларингиз армияга олиб кетилган, лекин меники эмас, деб айтинг. Aммо бу бахт ёки бахтсизликми, фақат Аллоҳ билади".

Ҳукм чиқаришда шошилманг, акс ҳолда сиз коинот билан бирлаша олмайсиз. Воқеа-ходисаларга ортиқча эътибор берсангиз жойингизда тўхтаб қоласиз, ўсиб, ривожлана олмайсиз. Кичик нарсалар сизни хулосалар чиқаришга ундайди. Сиз ана шу кичкина нарса орқали чиқарган ҳукмингиз(хулосангиз), сизнинг ўсишингизни тўхтатади.

Aслида, мақсад сари қўйилган қадам ҳеч қачон тугамайди. Бир йўл тугаши мумкин, бошқаси бошланади; битта эшик ёпилади, бошқаси очилади. Сиз чўққига чиқасиз, лекин яна бир баландроқ чўққи пайдо бўлади.
Хитойда бу ҳақда шундай гап юради: "Тоғлар ортидан янги тоғлар кўринади". Ҳаёт - бу чексиз саёҳат
...

@Qalbim01