Get Mystery Box with random crypto!

Вақт оқар дарё.... Ҳаётимиз давомида кўп воқелар, ходисалар со | 💫QALBIMIZ OVOZI💫

Вақт оқар дарё.... Ҳаётимиз давомида кўп воқелар, ходисалар содир бўлади. Қайсинисидир хурсандчилик, қайсидир бизга озор беради. Аммо ҳаёт давом этади . Вақтимиз бизнинг ўй-ҳаёлларимиз билан шу даражада тез ўтадики, хатто буни пайқамай қоламиз. Хафагарчиликка кўп вақт ажратворамиз.

Бу дунёга биз кимдандир хафа бўлишга, кимгадир дилозор бўлишга ёки яна шунга ўхшаш негативлар учун келмадик. Ўз вазифаларимизни бажаришга, хурсандчиликда "Хозир ва шу ерда" да яшаш учун келганмиз. Майда-чуйда кўнгилсизликларни енгиб ўтиб, ёки эътибор бермай айланиб ўтиш учун келганмиз.

Қалбингизга озор берган инсон бўлса, Сиз бу инсон берган оғриқ билан яшашга мажбур эмассиз. Сиз бу вазиятингиздан Ўзингизга керакли бўлган хулосани олинг ва негативини ўтмишга ёки сувга отворинг. Ўзингиз билан ОЛИБ юришингиз шарт эмас.....

Ҳар бир инсон ўзининг маънавий даражасидан келиб чиққан холда СИЗГА тажриба эгаллашингизга ёрдам беради, яъни дилингизни оғритади, хафа қилади.

@qalbim01