Get Mystery Box with random crypto!

Psixolog

Telegram kanalining logotibi psixolog_maslahati — Psixolog P
Telegram kanalining logotibi psixolog_maslahati — Psixolog
Kanal manzili: @psixolog_maslahati
Toifalar: Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1
Kanalning ta’rifi

Ушбу каналда Сизга шахсий ривожланишда психологияга оид назарий ва амалий билимлар, психологик конунлар, маслахатлар, психологик тестларнинг тахлиллари ургатиб борилади.
Реклама👇
@navoplus
Психолог маслахати пуллик 30 минг сум

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-01-29 05:15:57
​​Психолог маслаҳати

Одамлар сизни ақлдан озган дейишса, билингки, демак сиз уларнинг журъати ҳеч қачон етмайдиган ишни қиляпсиз!

Ҳеч ким сиздан кучли эмас, ҳеч ким сиздан ақлли эмас, шунчаки улар эртароқ бошлашган.

Мақсад билан орзунинг фарқи нимада? Мақсад жиддийлар учун, орзу ялқовлар учун.

Сиз нимани ўйлаб топсангиз ҳам, буни сиздан олдин қилган одам топилади. Шундай экан, муҳими - буни ундан яхшироқ қилишдир.

@Psixolog_maslahati
233 views02:15
Ochish/sharhlash
2021-01-29 05:03:51
Ассалому алайкум янги кун хайрли булсин азизлар.

​​ШАХСИЙ РИВОЖЛАНИШ ВАҚТИ

Ҳар куни эрталаб бир соат вақтингизни шахсий ривожланиш масалаларига бағишланг. Медитация билан шуғулланинг, янги кунингиз қандай ўтишини тасаввур қилинг, илҳом бағишловчи матнлардан ўқинг, кассеталар тингланг, ёки яхши китоб мутолаа қилинг. Бу қисқа вақтни янги кунингиз учун руҳингизни куч- қувват ва ғайратга тўлдириш учун сарфланг. Ҳафтасига бир маротаба қуёш чиқишини кузатинг ёки шунчаки табиат бағрида бўлинг. Куннинг яхши кайфиятда бошланиши руҳингизнинг янгиланишига ва ишингизнинг самарадор бўлишига сабаб бўлади.

@Psixolog_maslahati
197 views02:03
Ochish/sharhlash
2021-01-28 11:03:54 Саломатлик рукни

* Анемияда, қон саратонида ҳар куни 5 кг. олма ейиш тавсия этилади. Олма егандан сўнг 1-2 соат давомида чой ичиш тавсия этилмайди.
*Камқонликда ҳар куни чекланмаган миқдорда тарвуз истеъмол қилиш тавсия этилади.
*Анор шарбати овқат ҳазм қилиш ва ҳазмга кўмак берувчи хусусияти билан инсон организми учун жуда фойдали. У биоген стимулятор сифатида ошқозон ости безидаги иллатларни даволашда ёрдам беради. Камқонликда ва қонни тозалаш зарурати туғилганда истеъмол қилинади.
*Халқ табобатида қоқиўт илдизи ва поя қисмидан тайёрланган дамлама жигар ва ўт пуфаги хасталикларида ўт ҳайдовчи ҳамда иштаҳа очувчи, қонни тозаловчи восита сифатида қўлланилган.
*Бодрингнинг аччиқ навларини истеъмол қилиш ўсимтага қарши таъсир кўрсатади.
*Турли жойлардаги саратон ўсимталарида, айниқса, ошқозон ва ичак саратонида хом карам ва карам шарбати истеъмол қилиш тавсия этилади. Карам ўзагини истеъмол қилиш ҳам ўсимтага қарши таъсир кўрсатади.
* Соч тўкила бошлаганда бодринг ва сабзи шарбати аралашмас ( 1:1 нисбатда) бир ҳафтада 2 марта 15-20 дақиқадан бошнинг сочли қисмига суртилади.
*Веналарнинг варикоз кенгайишида оддий карам баргларидан компресс қилинади. Камида ярим соат ушлаб турилади.
* Дўлана юрак мушакларига яхши таъсир қилиб, қон босимини анча камайтиради.

@Psixolog_maslahati
395 views08:03
Ochish/sharhlash
2021-01-28 05:36:02
Ассалому алайкум барчангизга хайрли тонг.
Азизлар кунни чиройли кайфият,гу́зал ниятлар билан бошланг.
Сизнинг рухий холатингиз аьло даражада бу́лса,ички хотиржамликни хис киласиз ва режалаган ишларингизни ку́нгилдагидек бажаришга харакат киласиз...
Кунингиз файзли ва барокатли у́тсин...

@Psixolog_maslahati
236 views02:36
Ochish/sharhlash
2021-01-27 13:01:21 ЎЗИМИЗГА РУХСАТ БЕРИШНИ ЎРГАНАМИЗ

Рухсат бериш бу хохиш-истакларимизни амалга ошириш учун ўзимизга рухсат бериш орқали амалга оширилади.

Масалан, бугундан мен ўзимга бахтли яшашга рухсат бераман, деб айтишингиз мумкин.

Ҳаммамиз нимагадир бошқалардан рухсат кутиб яшаймиз, рухсат беришмаса асабийлашамиз, сиқиламиз.

Аслида рухсатни ўзимиздан бошлашимиз керак.

Ўзингизга - истаганингизни қилишга, бажаришга ёки эришишга рухсат берсангиз, бошқалар ўз-ўзидан рухсат бера бошлашади.

ФАРОВОН ҲАЁТ КЕЧИРИШИМГА РУХСАТ БЕРАМАН!

ИСТАГАН НАРСАЛАРИМГА ЭГА БЎЛИШГА РУХСАТ БЕРАМАН!

ОРЗУЛАРИМ АМАЛГА ОШИШИГА РУХСАТ

ҲАЁТИМДА МЎЪЖИЗАЛАР РЎЙ БЕРИШИГА РУХСАТ БЕРАМАН!

САЁҲАТ ҚИЛИШИМГА РУХСАТ БЕРАМАН!

ЎЗИМГА СЕВИШИМГА РУХСАТ БЕРАМАН!

ЎЗИМГА, СЕВИЛИШГА РУХСАТ БЕРАМАН!

Ҳозирги кунда ҳаётингизда нимага эришган бўлсангиз ва нимага эга бўлсангиз бу - барчаси
Сизнинг ўзингизга рухсатингиз орқали амалга ошган...

Агар ҳозирги кунда истаётган нарсангизга эриша олмаётган бўлсангиз, демак айнан шу нарсага ўзингиз англамаган ҳолда, ўзингизга рухсат бермагансиз.

АЙНАН ҲОЗИРГИ ДАҚИҚАЛАРДАН БОШЛАБ ИСТАКЛАРИНГИЗГА ЭРИШИШГА РУХСАТ БЕРИНГ!

@Psixolog_maslahati
360 views10:01
Ochish/sharhlash
2021-01-27 09:38:18
Инсон миясида шунақа хусусият борки, хеч қачон хеч қайси маълумот ўчиб кетмайди, хамма маълумот сақланиб қолади

Шунинг учун мияга бўлар бўлмас маълумотлар, ўй хаёллар жойламанг

Чунки ўша маълумотларга асосланиб мия сиз учун хаёт программангизни тузади

Мияга киритадиган маълумотлар хаётингизни маълум томонга қараб секин аста буриб бораверади

Шу сабаб фақатгина КЕРАКЛИ ВА ФОЙДАЛИ маълумотларни мияга йиғиб бораверинг

Хосилини ва нафини бир кун келиб кўрасиз.

@Psixolog_maslahati
258 views06:38
Ochish/sharhlash
2021-01-27 06:01:25
262 views03:01
Ochish/sharhlash
2021-01-26 11:01:32 Инсон жисмидаги бўғимлар...

Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир Одам боласи уч юз олтмиш бўғим билан яратилган», деганлар.
Имом Аҳмад ривояти.

Инсон жисмидаги бўғимлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўрт аср олдин айтганларидек, уч юз олтмишта экан. Ушбу илмий ҳақиқат милодий йигирманчи асрнинг охирларида маълум бўлди.


– Умуртқада 147 та бўғим.
– Кўкракда 24 бўғим.
– Юқорида, яъни елка, тирсак, билак ва қўл суякларида 43 × 2 = 86 та бўғим.
– Пастда, яъни сон, тизза, тўпиқ ва оёқ суякларида 44 × 2 = 88 та бўғим.
– Тосда 13 та бўғим.
– Жағда 2 та бўғим.
Жами: 147+24+86+88+13+2=360

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизлардаги ҳар бир бўғим учун ҳар куни тонг отганда садақа бор. Ҳар бир тасбеҳингиз (яъни «Субҳоналлоҳ», дейишингиз) садақадир. Ҳар бир ҳамдингиз (яъни «Алҳамдулиллаҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир таҳлилингиз (яъни «Ла илаҳа иллаллоҳ», дейишингиз) ҳам садақадир. Ҳар бир такбирингиз (яъни «Аллоҳу акбар», дейишингиз) ҳам садақадир. Яхшиликка буюришингиз ҳамда ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Чошгоҳ (зуҳо) пайтидаги ўқиган икки ракъат намозингиз эса буларнинг ўрнига кифоя қилади».
Имом Муслим ривояти.

@Psixolog_maslahati
313 views08:01
Ochish/sharhlash
2021-01-26 08:07:36 УСЛУБ

Мактаб директори айтади:
"Эрталаб мактабга келдим. Не кўз билан кўрайки, мактабнинг ташқи деворига сепиладиган бўёқ билан хуник бир гап ёзилган эди. Узоқ текширувдан сўнг буни ким қилганини аниқладик. Дарров унинг отасини мактабга чақирдик. У келди. Девордаги ёзувни кўргач, хотиржамлик билан ўғлини чақириб беришимизни сўради. Ўғлини чақирдик. У ўғлидан ҳақиқатдан ҳам бу ишни қилганми ёки қилмаганини сўради. Ўғли қилганини тан олди. Сўнгра ота чўнтагидан телефонини чиқариб бўёқчига телефон қилди. У келгач, у билан деворни олдингидан ҳам чиройли қилиб беришини айтиб келишди. Кейин ўғлига қараб сокинлик билан деди:
- Ўғлим! Агар бошимни кўтариб юришимга сабаб бўла олмасанг, ҳеч бўлмаганда уни тушириб юришимга сабаб бўлма!

Сўнгра у биздан рухсат олиб қайтиб кетди. Мен ўқувчига қарадим. У қўллари билан юзини ушлаб йиғлар эди. Мен отанинг услубидан ва унинг боласига таъсиридан ҳайратда эдим. Сўнгра у ўқувчи биздан кечирим сўради, пушаймонлигини изҳор қилди. Кейинчалик мактабнинг энг олд ўқувчиларидан бирига айланди.
---
Ҳақиқий мураббий ўқувчисига хатодан гўзал натижа олишни, тўғри йўл топишни ўргатади. Қадимгилар: "Хато тўғриликка олиб боради", дейишган. Мақсад жазолаш эмас. Мақсад муаммони даволаш ва мушкулотдан ийжобий натижа билан чиқиш йўлини топишдир.

Ўргатинг, қаттиққўллик қилманг. Қаттиққўлликдан муаллимлик афзалдир!

@Psixolog_maslahati
460 views05:07
Ochish/sharhlash