2021-01-29 12:07:35
Учрашувда қизни анализ қиламиз
ОХИРИГАЧА ЎҚИСАНГИЗ ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТЛАРГА ЭГА БЎЛАСИЗ ДЕГАН УМИДДАМИЗ.
Ҳар бир йигит жуфти ҳалолини кўнглидагидек бўлиши истайди. Аммо кўз - алдамчи, илк кўрганимиз - алдамчи.
Илк учрашувдаёқ қиз ҳақида таассуротга қандай эга бўламиз?
Бу ҳақида ҳам содда тарзда етказишга уринамиз.
1. Қиздан аввалроқ келишингиз қизнинг олдида унга анқаймаслигингизга замин яратади.
Узоқдан унинг бўй-басти, қадам босишини кўриш мумкин.
2. Либосига аҳамият беринг.
2.1. Агар қиз ҳижобни шарий тарзда ўраган бўлса, демак Исломдан илмга эга.
2.2. Агар шимда келадиган бўлса, секин туриб кетаверинг.
2.3. Агар юзида макияж билан келса, секин туриб кетаверинг.
Чунки қизга сиздан олдин ҳам совчи жўнаткан, ва қиз учрашувга муқаддам чиққани эҳтимоли юқори. Ҳар бирининг қошига буяниб чиққан қизда хайр бор эканми?
3. Қиздаги ифор.
Муслима қизлар кўчага ҳушбўйланиб чиқмайдилар.
4. Суҳбат.
Берадиган саволингизни аниқлаштириб олинг.
4.1. "Қаерда ўқийсиз?", "Қанақа ранг ёқади?", "Нималарга қизиқасиз?" каби саволлардан четланинг.
4.2. "Оилада аёлнинг вазифаси ҳақида нима дея оласиз?"
4.3. "Қандай китобларни ўқигансиз?" Агар қиз қандайдир романтик ёки ишқий китоб ҳақида айтса, демак қиз ҳаёлпараст ва бироз дангаса бўлади.
5. Агар қиз телефонига кўп термулса, яхшиси хайрлашиб кетаверинг.
6. Сайр.
Кўпроқ пиёда олиб юришга урининг. Агар тез чарчаса ёки машинада кетишни маъқул кўрса, демак қиз бироз сабрсиз экан.
7. Унда сўлим ерлар ҳақида сўранг. Агар кўп масканлар ҳақида билса, демак қиз вақтини кўнгилҳушлик билан ўтказишни севади.
8. Қиз савол берса бироз сукут сақлаб, ўйлаб жавоб беринг. Унутманг, у ҳам сизни синаётган бўлади.
9. Қизнинг атрофга қараши, қаршисидан келаётган қиз, ҳовли уйлар ва кафе-ресторанларга бўлган муносабатига диққат қилинг.
Агар уйларга кўп термуладиган қиз бўлса, демак орзу-ҳаваси борасида аниқ бир нима деёлмаймиз.
P/S: одатда қизлар қаршисидан келаётган қизнинг либоси, ҳатто либосининг матосига ҳам зимдан назар солади. Ўзи билан солиштиради. Сабаби бизга қоронғу . Бу улар тан олмайдиган сир.
10. Агар қиз билан бирор ерда таомланадиган бўлсангиз, асосан уни сув ичишига разм солинг. Агар хўплаб ичса - суннатга амал қилибди. Овқат ейишичи? Қиз турли хил ноқулай вазиятга тушмаслик учун ҳам қаршингизда овқат емайди. Шунингдек, у буюртма берадиган таомга ҳам аҳамият беринг.
Таомхонани тарк этиш арафасида қиз ризқ учун Аллоҳга ҳамд айтиб, омин қилса - жуда яхши!
11. Қизнинг либосига разм солинг.
Либос покиза бўлиши лозим.
Агар у либосда ўзини ғалати ҳис қилаётган бўлса, демак у одатда бундай либосни киймайди.
12. Агар қиз суҳбат давомида кўп сумкасини очса, демак қиз бироз палапартиш ҳаёт кечиради. Одатда тартибга риоя қилмайдиган қизлар ўзларига ишонқирамай ёки ҳаловатсизликдан сумкасини кўп ковлайди.
13. Қизнинг кулиши.
Агар қиз табассум вақти оғзини қўли билан ёпса, демак қиз тарбияли.
14. Қизнинг телефонда гаплашиш одобига аҳамият беринг.
14.1. Агар телефони рингтонига қайсидир қўшиқни ўрнатган бўлса, демак қиз мусиқа тинглайди.
Юқоридаги маслахатлар сизга қисман бўлсада бўлажак келин ҳақида тасаввурга эга бўлишингизга ёрдам беради.
Биз айнан ҳудди ёзганимиз каби бўлади демаймиз, аммо шу аснода қизни ўрганишингиз осон кечади, дея оламиз холос.
Аллоҳ турмушингизга барака ҳамда бахт берсин!
Abu Humayr
@Psixolog_maslahati
241 views09:07