Get Mystery Box with random crypto!

Pop tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi

Telegram kanalining logotibi pop_txtb — Pop tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi P
Telegram kanalining logotibi pop_txtb — Pop tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi
Kanal manzili: @pop_txtb
Toifalar: Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.28K
Kanalning ta’rifi

☑️Pop tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limining rasmiy axborot va matbuot kanali
🏯Manzil: Pop shahri, Istiqlol ko'chasi 6-uy
☎️Bog'lanish uchun telefon: 69-43-31-413
📧E-mail: pop_txtb@xtv.uz
📝Murojaat uchun: @Pop_txtb_newbot

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-30 13:29:39
ЮКСАК МУКОФОТ МУБОРАК!

Мустақиллик ва тарақиёт йўлидаги ислоҳотлар жараёнида ёш авлод ҳаёти ва камолига, хусусан, уларни илм-маърифат билан юксак марралар сари етаклаётган устоз муаллимлар алоҳида қадрланиб, эъзоз-эҳтиром кўрсатилмоқда. Президентимиз фармонига биноан мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан тақдирланганлар орасида кўплаб устоз-муаллимларнинг ҳам борлигида кўриш мумкин. Хусусан, Президентимиз фармонига биноан Косонсой туманидаги 33-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Баратова Шаҳзода Абдуллажоновна “Соғлом турмуш” медали билан тақдирланди. Вилоят Халқ таълими бошқармаси бошқарма жамоаси ҳамда вилоятимиздаги барча таълим соҳаси вакиллари номидан ёшларимизни она юртга чексиз муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга самарали ҳисса қўшиб келаётган фидойи муаллимни қутлуғ айём ва юксак мукофот билан муборакбод этиб, шарафли фаолиятда муваффақиятлар ёр бўлишини тилайди.

Вилоят Халқ таълими бошқармаси
625 views𝐀.𝐀.𝐗𝐮𝐬𝐚𝐢𝐧𝐨𝐯, 10:29
Ochish/sharhlash
2022-08-30 05:59:47
ПОП ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖИ ЎҚИШГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

11-синф битирувчилари ва иккинчи мутахассисликка ўқиш истагида бўлганлар учун 2022-2023 ўқув йилига грант ва шартнома асосида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқишга таклиф этади.

Маълумот олиш учун:
94-300-86-00,
99-442-84-83,
93-491-65-65 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

@popliklar
146 views𝐀.𝐀.𝐗𝐮𝐬𝐚𝐢𝐧𝐨𝐯, 02:59
Ochish/sharhlash
2022-08-30 05:59:32 Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

Кимларга берилади?

Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

Қайси таълим шаклига берилади?

Кундузги;
Сиртқи;
Кечки.

Қуйидагиларга берилмайди:

супер-контракт;
қўшма таълим;
масофавий таълим;
иккинчи мутахассислик.

14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

Қайси банклар беради?

1. Микрокредитбанк
2. Асака банк
3. Агробанк
4. Халқ банки
5. Ипотека банк
6. Қишлоқ қурилиш банк
7. Туронбанк
8. Ориент финанс банк
9. Миллий банк
10. Ўзсаноатқурилишбанк
11. Ҳамкорбанк
12. Алоқабанк

Қандай ҳужжатлар керак?

банкка ариза;
шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

@asosuz1 - энг тезкор ва асосли хабарлар каналига аъзо бўлинг!
1.1K views𝐀.𝐀.𝐗𝐮𝐬𝐚𝐢𝐧𝐨𝐯, 02:59
Ochish/sharhlash
2022-07-11 07:52:30 #Биласизми

​​ Олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар ўқишга кириш учун «Alltest» платформаси орқали тестларга бепул тайёргарлик кўриши мумкин

Маълумки, халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар топшириши мумкин.

Менимча, бу ҳозирги кунда халқ таълимида фаолият олиб бораётган устозларимиз учун яна катта имконият. Ўтган йили улар учун 500 та, бу йил 1000 та алоҳида квота берилган бўлса, кейинги йилда педагогика йўналишидаги барча сиртқи квоталарга ҳаракат қилишлари мумкин бўлади. Мисол учун айтадиган бўлсак 2022/2023 қабулида педагогик йўналишлар учун сиртқи квота 8 000дан ошди.

Квоталар, олий таълим муассасаларининг имкониятига қараб ошиб боради, лекин, танганинг иккинчи томони ҳам бор. Ўтган йилдаги қабул имтиҳонларида айнан олий маълумотга эга бўлмаган устозларнинг тўплаган баллари жуда паст бўлган. 40-50 фоиз педагоглар максимал баллнинг 30 фоизини ҳам тўплай олмаган. Бу рақам ўйлантирмаслиги мумкин эмас.

Шунинг учун, олий маълумотга эга бўлмаган, лекин мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга мурожаат қилишни лозим топаябман. Билимингизни оширинг. Бу фақатгина ўзингиз учун керак. Сизга тайёр ва бепул имконият борлигини эслатаман.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ziyo Forum” ННТ томонидан Alltest платформаси орқали фанлардан билим олиш ва тестларга тайёргарлик кўриш учун бепул имконият яратиб берилган. Промокоддан фойдаланиб, бепул тайёрланинг. Ўқишни истагида бўлган устозлар учун Вазирлик доимо имконият яратиб беришга тайёр.

Ўқишни бошлаш. Промокод - alltest10000).

Усмон Шарифходжаев - Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

Xalq ta'limi Info
364 views , 04:52
Ochish/sharhlash
2022-07-10 13:35:29 https://kun.uz/55812156

@pop_txtb
1.1K viewsЖавохир, 10:35
Ochish/sharhlash
2022-07-10 04:03:30
Эртага, 10 июль куни чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига қабул тугайди
#abituriyent

Жорий йилдан бошлаб 6 та ОТМнинг хорижий тилларга ихтисослашган юқоридаги расмда қайд этилган айрим йўналишларига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Булар қуйидаги ОТМлар:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети;
Тошкент давлат педагогика университети;
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти.

Мазкур йўналишларга абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 10 июлга қадар амалга оширилади. Демак, юқоридаги 54 та йўналиш учун эртага қабул тугайди!

Қўшимча маълумотлар:

чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишларни танлаган абитуриентларга фақат юқорида келтирилган 6 та ОТМнинг 54 та йўналишлари доирасида бештагача таълим йўналишларини танлаш имконияти берилади. Аммо бунда ҳам фанлар кетма-кетлиги муҳим. Масалан, инглиз тили филологиясини танлаганда Шарқшуносликни танлаб бўлмайди, чунки у ерда инглиз тили йўқ.

чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар чет тили фанидан тест синовлари топшириладиган йўналишларни танлай олмайди;

мазкур таълим йўналишларига кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар B1 даражаси формати ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади;

чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топширмайди ва уларга чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.


@xushnudbek
672 views , 01:03
Ochish/sharhlash
2022-07-08 19:32:24
***
Qoraqalpoqlik do‘stim Mumammaddinga

Inson yoʻqotishdan qoʻrqadigan va doim bor boʻlishin xohlagan ikki ne’mat: toʻqlik va tinchlik. Bularni beradigan esa Alloh bas Unga ibodat qilaylik!

Dunyo charxpalagi aylanmoqda ters,
O‘zangga sig‘masdan toshmoqda suvlar.
Mehr-u oqibat ketmoqdadir darz,
Dunyoda notinchlik, dilda qo‘rquvlar...

Uvillab olamni to‘zg‘itgan to‘fon,
Holini voy qildi gul tabiatni...
Nafsiga qul bo‘lgan razil kimsalar,
Tinchligin buzmoqda insoniyatning...

Yetmasmi zaminning zorlanishlari,
Yetmaydimi shuncha, balo-yu ofat?
"Tinchlik kushandasi Iblisnusxalar",
Qalbdoshlar qalbiga soldi xilofot...

Kerakmas go‘daklar chinqiriqlari,
Kerakmas dahshatli yurak xurujlar.
Yangrasin muazzin chaqiriqlari,
Bo‘lmasin dunyoda aslo urushlar!

Odamlar, odamlar uyg‘oting qalbni,
Tilingiz to‘ldiring zikr tavbaga.
Shaytondan jannatni asragan kabi—
Bu ona tuqroqni asrang Ka'badek!

8.07.2022
Jahongir NOMOZOV
@JahongirNomozov
1.1K views𝙹𝚊𝚑𝚘𝚗𝚐𝚒𝚛 Nomozov, edited  16:32
Ochish/sharhlash
2022-07-08 18:27:55
#RESULT | #NATIJA | #IELTS

O'quv markazimiz talabasi Uraimjonova Nihola

IELTS 6.0

LISTENING: 7.0
READING: 5.0
WRITING: 6.0
SPEAKING: 6.0


Ingliz tilini o'rganishni erta-kechi yo'q. Vaziyatni kutmang, hammasini hozirdan boshlang!

BLOOM EDUCATION

@bloomedu
1.1K viewsЖавохир, 15:27
Ochish/sharhlash
2022-07-08 15:38:39
ТУРКИЯ АДАБИЙ ЖУРНАЛИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН БЎЙИЧА ВАКИЛИ

“Коинотта ҳамма нарса ўз вақти соатини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Сен сабр қил! Сеники бўлган нарса, албатта сенга келади ”

Мавлоно Румий

Алоҳимга беадад шукрлар бўлсин !
Қутлуғ Арафа айёми кунларида Туркиянинг "Şiir Sarnıcı " адабий электрон журналининг Ўзбекистон бўйича вакили этиб тайинландим.
Эътибор, ишонч бундай маъсулиятли юкни менга ишониб топширган "Şiir Sarnıcı " журналининг муҳаррири: Yaşar Özman га ўз миннатдорчилигимни билдираман!
Аллоҳ юзларимизни ёруғ айлаб, хайрли қилсин !

@JahongirNomozov
945 views𝙹𝚊𝚑𝚘𝚗𝚐𝚒𝚛 Nomozov, 12:38
Ochish/sharhlash
2022-07-08 15:24:05 Ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар учун 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун олий маълумотли бўлиш имконияти пайдо бўлди.

Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 2022 йил 2 июлдаги мажлис баёнига асосан олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун тўлов-контракт асосида сиртқи таълим шакли бўйича алоҳида 1000 та мақсадли қабул параметрлари тасдиқланди.

Бу ўринларга умумтаълим муассасаларида фаолият юритаётган, олий педагогик маълумотга эга бўлмаган ҳамда камида 5 йил педагоглик стажига эга бўлган ўқитувчилар даъвогарлик қилиши мумкин.

Бунинг учун олий таълимга эга бўлмаган, мақсадли қабул параметрлардаги жойларга даъвогар ўқитувчилар иловадаги ОТМ йўналишларига барча абитуриентлар қатори 20 июлга қадар тегишли тартибда Давлат тест маркази порталида рўйхатдан ўтишлари керак.

Олий таълимга эга бўлмаган даъвогар ўқитувчилар ўрнатилган тартибда кириш имтиҳонларида иштирок этади ва асосий квотага кира олмаган тақдирда мақсадли қабул параметрлари доирасида баллар кетма-кетлигида ўқишга тавсия қилинади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
628 views𝐀.𝐀.𝐗𝐮𝐬𝐚𝐢𝐧𝐨𝐯, 12:24
Ochish/sharhlash