Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми ​​ Олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар ўқишг | Pop tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi

#Биласизми

​​ Олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар ўқишга кириш учун «Alltest» платформаси орқали тестларга бепул тайёргарлик кўриши мумкин

Маълумки, халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 июндаги ПҚ-289-сон қарорига асосан 2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик йўналишларнинг сиртқи таълим шаклига фақат тажрибали, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган устозлар топшириши мумкин.

Менимча, бу ҳозирги кунда халқ таълимида фаолият олиб бораётган устозларимиз учун яна катта имконият. Ўтган йили улар учун 500 та, бу йил 1000 та алоҳида квота берилган бўлса, кейинги йилда педагогика йўналишидаги барча сиртқи квоталарга ҳаракат қилишлари мумкин бўлади. Мисол учун айтадиган бўлсак 2022/2023 қабулида педагогик йўналишлар учун сиртқи квота 8 000дан ошди.

Квоталар, олий таълим муассасаларининг имкониятига қараб ошиб боради, лекин, танганинг иккинчи томони ҳам бор. Ўтган йилдаги қабул имтиҳонларида айнан олий маълумотга эга бўлмаган устозларнинг тўплаган баллари жуда паст бўлган. 40-50 фоиз педагоглар максимал баллнинг 30 фоизини ҳам тўплай олмаган. Бу рақам ўйлантирмаслиги мумкин эмас.

Шунинг учун, олий маълумотга эга бўлмаган, лекин мактабда фаолият олиб бораётган ўқитувчиларга мурожаат қилишни лозим топаябман. Билимингизни оширинг. Бу фақатгина ўзингиз учун керак. Сизга тайёр ва бепул имконият борлигини эслатаман.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда “Ziyo Forum” ННТ томонидан Alltest платформаси орқали фанлардан билим олиш ва тестларга тайёргарлик кўриш учун бепул имконият яратиб берилган. Промокоддан фойдаланиб, бепул тайёрланинг. Ўқишни истагида бўлган устозлар учун Вазирлик доимо имконият яратиб беришга тайёр.

Ўқишни бошлаш. Промокод - alltest10000).

Усмон Шарифходжаев - Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари

Xalq ta'limi Info