2022-07-08 09:06:41
ПОПЛИК ИЖОДКОРЛАР ТАҚДИРЛАНДИ!
"Меҳнат қилган элда азиз" дея бежиз айтилмаган. Бугунги технология асрида дунёнинг у бурчагидан туриб, бу бурчаги билан ҳам алоқа қилиш мумкин...
Шундай кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиб келаётганлар албатта мақсадлари йўлида интилувчан инсонлардир.
Поплик истеъдодли ижодкорлар : Неъматилла Ғайбуллаев, Дониёр Мавжутов, Жаҳонгир Номозов,
Гулнора Қаҳҳорова, Мукаррам Умрзақова,
Комила Тўраева,
Зилола Усмонова,
Одина Валиева, Улуғой Одиловалар, Туркияда чоп этилган халқаро "Мужде" анталогиясида ўзларининг ижод намуналари билан иштирок этишган эди.
Бугун ушбу ижодкорлар "Guncel Sanat Dergisi" журнали ҳамда "Baygenc Yayincilik" нашриёти томонидан турий тилдаги гўзал шеърлари учун халқаро сертификат билан тақдирландилар.
Поплик ижодкорларимизга Поп тумани халқ таълими бўлими номидан улкан ижодий зафарлар тилаб қоламиз.
@Pop_txtb
1.1K viewsedited 06:06