Get Mystery Box with random crypto!

PETROCHEM AGRO OFFICIAL

Telegram kanalining logotibi petrochemagro_uz — PETROCHEM AGRO OFFICIAL P
Telegram kanalining logotibi petrochemagro_uz — PETROCHEM AGRO OFFICIAL
Kanal manzili: @petrochemagro_uz
Toifalar: Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.77K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир.
Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 12-уй.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-01 07:38:29
#Табрик

Ассалому алайкум!

Ушбу санадан Ўзбекистон давлатчилиги бошланган. Ҳар бир ватанпарвар қалбида ўзгача акс садо берувчи сана. Буюк ютуқлар ва миллий тикланишнинг бошланиш нуқтаси. Юртимизда ҳамиша тинчлик, тотувлик ва фаровонлик ҳукм сурсин. Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Байрам муборак, азизлар!

"Petrochem Agro" компанияси сизларни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этади. Сизга ва оилангизга тинчлик осойишталик фаровонлик ва мустахкам соғлик тилаб қоламиз! Деҳқонларимиз ишига Аллоҳ барака берсин!

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
244 viewsedited  04:38
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:00:52
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли бўлсин!

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
265 views03:00
Ochish/sharhlash
2022-09-01 06:00:52
Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, Бухоро ва Навоий вилоятларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37°C ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 33-35°C бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-29°C бўлади.

ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
291 viewsedited  03:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 13:52:17
#касаллик

Мева чириши касалликлари

Кулранг чириш (гул учидан чириш, қуриқ чириш)

Зарари:
Кулранг чириш мева банди атрофида пайдо бўладиган ёриқларда ва терим вақтида ва ундан сўнг мева шикастланиши нати жасида ҳосил бўладиган яраларда дастлаб ривожланишни бошлайди (Гала навида учрайди). Олмаларда банди ва гул томонидан чиришни кузатиш мумкин. Гул томондан чириш гуллаш даврида пайдо бўлиши мумкин, лекин қуриқ худудларда бундай касаллик кам учрайди. Кул ранг чириш мевалар сақланадиган қутиларда атрофидаги олмалар ни ҳам зарарлаш хусусиятига эга. Кулранг чириш билан тўлиқ зарар ланган олма ҳудди димлаб пиширилган олма кўринишини олади.

Намлик юқори бўлган муҳитда касаллик замбуруғи оқиш кўриниш олади.

Кураш чоралари: Касалликка қарши теримдан камида 1–2 ой аввал таркибида тиофанат метил бўлган фунгицидлар билан 2–3 марта ишлов бериш яхши самара беради.

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
268 views10:52
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:30:47
#фойдали

Яратилиш далиллари
(ўсимликлар олами)

|
Youtube | Веб сайт | Telegram |
184 views09:30
Ochish/sharhlash
2022-08-31 12:03:02 #касаллик

Қулупнайда оқ доғланиш касаллиги

Батафсил
: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
195 views09:03
Ochish/sharhlash
2022-08-31 11:00:57
#фойдали

ИССИҚХОНАГА БУЛҒОР ҚАЛАМПИРИ ЭКИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Ширин қалампир унумдор ерга талабчан ва намликни, иссиқни севади. Кўчатлар 5-6 та чинбарг чиқарганда экилади. Баҳорги мавсум учун 50 кунлик кўчат тўғри келади.

Кўчат экилгандан сўнг, бўйи 20-25 смга етганда ўсув нуқтаси олиб ташланади, бу ён шохлари ривожланиши учун.

Экинга шакл бераётганда унинг бақувват бўлган 2-3 та ён шохлари қолдирилади. Булғор қалампири ёруғсевар бўлгани сабабли қалин экиб бўлмайди.

Қалин экилганда гули чангланмайди ва ҳосилдорлик пасайиб кетади. Ширин қалампирни ҳосил тугиши даврида майдонни суғоришга жуда эҳтиёт бўлиш лозим.

Захлатиб юбормаслик талаб этилади. Шунинг учун ушбу даврда суғориш эгатларини чуқур олиниб, сувни камроқ меъёр билан, тез-тез 5-6 кун оралатиб қўйиш тавсия этилади.

Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ

Манба: AGROBLOGER

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
176 views08:00
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:50:33
#қизиқарли

Фойдали ҳашорат:
ХОНҚИЗИ

Етук зотлари кунига 160 тагача ширани истеъмол қилади.

Личинкаси ҳаёти давомида 800 тагача ширани ейиши мумкин.

Кўплаб фойдали ҳашоратлар каби хонқизи ҳам буғдой ўримидан кейин мевали боғларга кўчиб ўтади ва мевали дарахтларга зарар келтирадиган ҳашоратлар (ширалар, ўргимчак каналар, қалқондорлар ва ҳ.к.) билан озиқлана бошлайди.

Ёзда пестицидлардан нотўғри фойдаланиш орқали фойдали ҳашоратларни қириб юборманг!

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
153 views07:50
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:01:28
#фойдали

ОЛМА ВА НОКНИ ПАЙВАНДЛАШ ТУРЛАРИ ВА МУДДАТЛАРИ

Деярли барча мевали дарахт турлари вегетатив усуллар орқали кўпайтирилмокда, чунки бу усулда етиштирилган кўчатлар ўз ота-она дарахт навига хос барча хусусиятларни ўзида сақлаб қолади.

Яратилган навлар одатда ҳосил юқорилиги, сифати, шакли, гули ва барги ҳамда касалликларга қарши чидами билан ажралиб туради. Бу сифатлар шу нав мева уруғидан униб чиққан кўчатларда учрамайди, яъни уруғдан кўкарган кўчатлар ўз асл ҳолатига қайтади.

Уруғли мева дарахтларини, хусусан, олма ва нокни кўпайтириш учун пайвандтаг диаметридан бироз кичик куртак отган новдалар танлаб олиниши керак.

Пайвандуст новдалар қишки уйқу даврида, кеч баҳор ёки эрта кузда кесиб йиғиб олиниши мумкин. Қишки уйқу даврида йиғиб олинган новдалар баҳорда ўсиш жараёнидаги пайвандтагларга улаш учун сақланиши мумкин.

Олиб қўйилган новдалар кузда ҳам ишлатилиши мумкин, лекин бу пайтга келиб, дарахтлардан яшанг куртакли новда кесиб олиб, пайванд қилган афзалдир.
Куртакларни танлаб олишда уларнинг етишиб тўлишганлигига эътибор бериш керак. Уйқудаги пайвандустни уйқудаги пайвандтакка улаш учун оддий қаламча тилчали, искана ёки тилчали ёнлама пайванд усулларидан фойдаланилади.

Маҳаллий шароитни хисобга олган ҳолда кеч баҳор ва эрта кузда Т-симон ва кесма куртакпайванд усуллардан фойдаланиш яхшироқ натижа беради. Кеч баҳорда уйқудаги куртакли новда билан бирга яхши пишиб етилган куртакка эга янги новда ҳам ишлатилиши мумкин.

Олма ва нок навларини кўпайтиришда пайвандтаг учун уларнинг ўз уруғларидан униб ривожланган кўчатлардан фойдаланса бўлаверади. Шу билан бирга тупроқдан тарқалувчи касалликларга чидамли пайвандтаг навларига улаш ҳам яхши натижалар беради.

Манба: AGROBLOGER

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
151 views07:01
Ochish/sharhlash
2022-08-31 10:01:27
#фойдали

ЎСИМЛИК БИТЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

Ўсимлик битлари экиннинг барглар ширасини сўради. Бунинг оқибатида поя ва илдизлардаги углеводлар миқдори камаяди, баргларнинг шакли ўзгаради ва буралиб қолади. Баргларда замбуруғлар ривожланади. Зарарланган ўсимликлардаги ҳосил 30-50% гача камайиши мумкин.

Беда бити: Кенг тарқалган бўлиб, асосан, май-июн ойларида ғўзани зарарлайди. Акация бити тухумлик фазасида қишлайди. Партеногенез йўли билан тирик туғиб кўпаяди. 12-15 тагача авлод беради.

Полиз бити: Бу зараркунанда хаммахўр бўлиб, жами 46 та турига зарар етказади. Ранги кўкиш сарғишдан то тўқ яшилгача бўлади. Ғўзадан кейин полиз экинларига кўчиб ўтади. 15-24 мартагача авлод беради.

Катта ғўза бити: Барча экинларга қирон келтиради. Бошқа бит турларига нисбатан йирикроқ бўлиб, танаси кўкиш ёки сарғиш, оёқлари ва шира найлари жуда узун бўлади. Тухумлик босқичида янтоқ ўсимлигида қишлайди. 15-20 та авлод беради.

Курашиш чоралари Агроном маслаҳати асосида!

Агроном маслаҳати: +998911339799

| Youtube | Веб сайт | Telegram |
141 views07:01
Ochish/sharhlash