Get Mystery Box with random crypto!

#фойдали ЎСИМЛИК БИТЛАРИ ВА ТУРЛАРИ Ўсимлик битлари экиннинг | PETROCHEM AGRO OFFICIAL

#фойдали

ЎСИМЛИК БИТЛАРИ ВА ТУРЛАРИ

Ўсимлик битлари экиннинг барглар ширасини сўради. Бунинг оқибатида поя ва илдизлардаги углеводлар миқдори камаяди, баргларнинг шакли ўзгаради ва буралиб қолади. Баргларда замбуруғлар ривожланади. Зарарланган ўсимликлардаги ҳосил 30-50% гача камайиши мумкин.

Беда бити: Кенг тарқалган бўлиб, асосан, май-июн ойларида ғўзани зарарлайди. Акация бити тухумлик фазасида қишлайди. Партеногенез йўли билан тирик туғиб кўпаяди. 12-15 тагача авлод беради.

Полиз бити: Бу зараркунанда хаммахўр бўлиб, жами 46 та турига зарар етказади. Ранги кўкиш сарғишдан то тўқ яшилгача бўлади. Ғўзадан кейин полиз экинларига кўчиб ўтади. 15-24 мартагача авлод беради.

Катта ғўза бити: Барча экинларга қирон келтиради. Бошқа бит турларига нисбатан йирикроқ бўлиб, танаси кўкиш ёки сарғиш, оёқлари ва шира найлари жуда узун бўлади. Тухумлик босқичида янтоқ ўсимлигида қишлайди. 15-20 та авлод беради.

Курашиш чоралари Агроном маслаҳати асосида!

Агроном маслаҳати: +998911339799

| Youtube | Веб сайт | Telegram |