Kanal manzili:
Toifalar:
Hayvonlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
1.77K
Kanalning ta’rifi
Ўзбекистонда ўз нуфузига эга бўлган Petrochem Agro компаниясининг расмий каналига хуш келибсиз! Petrochem Agro-бу юқори сифатли пестицидлар, комплекс ўғитлар ва уруғлар демакдир.
Oфис манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси, 12-уй.
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
0
Oxirgi xabar 3
2022-08-31 09:20:13
ЗАРАРКУНАНДА БЕДА БАРГ ФИЛЧАСИ ЁКИ ФИТОНОМУС
ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТЛАР
#ЗАРАРКУНАНДА
Phytonomus variabilis Hbst
Фитономус Ўрта Осиёда беданинг жиддий зараркунандаларидан бири бўлиб, ҳар йили энг қимматли биринчи ўрим бадани жуда қаттиқ зарарлайди.
Фитономус жуда қаттиқ зарарлаган беда гулламайди.
Қўнғизнинг узунлиги (хартумчасидан ташқари) 5 — 7 мм келади, калласи узун найча шаклида олдига чўзилиб туради. Ёш қўнғизлар сарғиш-кулранг тусда, танасидаги тук ва таначалар ёйилган, қари қўнғизлар эса қорамтир-кулранг тусда бўлади.
Тухуми эллипссимин, узунлиги 0,5 — 0,65 мм ва эни 0,3 — 0,4 мм келади. Янги қўйилган тухумлари оч сариқ рангда бўлади.
Личинкасининг узунлиги 10 мм гача етади, оёқлари бўлмайди.
КУРАШ ЧОРАЛАРИ: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
160 views06:20
2022-08-31 08:48:14
#қизиқарли
Хитойликлар қовурилган ананас ҳам ейишар экан ))
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
132 views05:48
2022-08-31 07:36:02
#фойдали
ИССИҚХОНАДА БАҚЛАЖОН ВА ҚАЛАМПИР КЎЧАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
285 views04:36
2022-08-31 07:25:08
#фойдали
Олма (қурти) мевахўри - Ҳаёт даври
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
178 views04:25
2022-08-31 07:00:35
МОЛИБДЕН - МИКРОЭЛЕМЕНТИ ҲАҚИДА!?
#моддалар
* Нитратлар даражасини камайтиришга ёрдам беради
* Молекуляр азотни йўқ қилишни кучайтиради
* Ҳосилдорликни ва сифат кўрсаткичларини оширади
* Стрессга чидамлилигини оширади
* Молибден ўсимликларни ривожлантириш ва ҳосилни шакллантириш учун зарур компонент ҳисобланади
* Бу ўсимликларда азот ва фосфорли метаболизмни тартибга солиш учун масъул бўлган ферментларнинг бир қисмидир
* Нуклеин кислоталар (РНК ва ДНК) ва витаминлар шаклланишида иштирок этади
* Фотосинтезнинг интенсивлигини оширади
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
179 views04:00
2022-08-31 06:40:07
#фойдали
ЭКИН ВА ДАРАХТЛАРГА ЁМҒИРНИНГ ФОЙДАЛАРИ
Ёмғир сувининг pH даражаси нейтрал сувга яқин бўлади.
Ёмғир дарахт баргларидан чангни ювиб тозалайди. Бу эса дарахтнинг нафас олишини яхшилайди ва фотосинтез жараёнини тезлаштиради.
Ўсимликлар ҳаво қуриб, ҳарорат кўтарилганда кучни тежаш жараёнига ўтишади. Нафас олувчи тешикчалари устида юпқа плёнка ҳосил қилиб, буғланиш жараёнини секинлаштиришади. Ёмғир ёққан маҳал дарахт ва ўсимликларнинг нафас олувчи тешикчалари яна қайта очилади. Натижада экин ва дарахтларда тезкорлик билан озиқ моддаларини сингдириш бошланади. Шунинг учун ёмғирдан сўнг инсонларга табиат «жонлангандай» туюлади.
Ўсимликларга ёмғир томчилари орқали чақмоқ ва қуёш нури таъсирида пайдо бўлган кучсиз азот сингиб боради. Бу турдаги ташқи озиқлантириш жуда тез ўзлаштирилади.
Ёмғир суви — майин сув, чунки унда қаттиқ тузлар бўлмайди. Сув ва газ алмашинувига таъсир кўрсатмайди. Мисол учун дарахтлар қаттиқ сув билан суғорилганда танасида тузли қатлам ҳосил бўлади.
Манба: AGROBLOGER
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
180 views03:40
2022-08-31 06:21:02
КАТАЛОГ ҲАВОЛАСИ...
Батафсил: ЁЗУВ УСТИГА БОСИНГ
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
177 views03:21
2022-08-31 06:02:02
#Табрик
,,Petrochem Agro’’ Сизни мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан муборакбод этамиз!
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
271 viewsedited 03:02
2022-08-31 06:00:32
Ассалому алайкум.
Кунингиз хайрли бўлсин!
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
254 views03:00
2022-08-31 06:00:32
Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Кундузи ҳаво ҳарорати 32-37°C ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 33-35°C бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-29°C бўлади.
ЎЗБЕКИСТОН ГИДРОМЕТРОЛОГИЯ (ПРОГНОЗ)
| Youtube | Веб сайт | Telegram |
310 viewsedited 03:00