2022-07-14 12:39:20
Отит- қулоқнинг бирор бир қисмини яллиғланиши хисобланиб, асосан ёш болаларда кузатилади. Статистика бўйича 3 ёшгача бўлган 80% болалар отит билан оғрийди. Отит эшитишни бузилиши, пасайиши ва умуман карлик холатига сабаб бўлиши мумкин.
Отит кўп холларда респиратор касалликлардан сўнг ривожланади. Бунда халқум ва қулоқнинг ўрта қисмини боғлаб турувчи евстахий найида шиш ва суюқлик тўпланиши, кейинча унда вирус ва бактерияларни кўпайиши кузатилади.
Ўрта отит белгилари
• Кулокларда кескин огрик
• Уйкусизлик
· болаларни тинмай йиғлаши;
· қулоғини кўли билан ёки ёстиққа ишқалаши;
· қулок супрасини босганда оғриши;
· қулоқларда йирингли ажралмалар келиши (йирингли турида);
· иситма, иштахасизлик, бўшашиш, қусиш ва ич кетиши;
Диққат: Отитда оғрик кескин ва санчиқли (стреляюший) бўлиб, бир неча кундан сўнг йиринг ажралиши кузатилади.
йиринг ажралиб чиқмаганда ва ташқарига йўл топа олмаганда, яллиғланиш жараёнини бош мияга тарқалиши, менингит ёки абсцесс билан асоратланиши кузатилади. Шу сабабли касалликнинг илк (енгил) белгилари пайдо бўлиши билан ЛОР врачга мурожаат қилишингиз сўралади.
Отитни даволаш:
Антибиотиклар
Кулокка томчи антисептиклар
Бурунга қон томир торайтирувчи томчи ёки спрейлар
Оғрик ва иситмага қарши дорилар
Антигистамин перепаратлар
Физиотерапевтик муолажалар.
Иссик компрес
Отит асоратлари:
1. Ноғора пардаси ёрилиши
2. Юз нерви парези
3. Мастоидит
4. Менингит, бош мия абсцесси
@pediatronline
2.2K views𝐌𝐚𝐟𝐭𝐮𝐧𝐚 𝐇𝐚𝐦𝐢𝐝𝐮𝐥𝐥𝐚𝐲𝐞𝐯𝐧𝐚, 09:39