2021-12-12 07:17:09
ҚИСҚАРИШ
ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ
Торлик қилди менга кенг дунё
Рўёмикан дунё билмадим,
Ҳамма сиғган азиз мактабга,
Во ажабким бир мен сиғмадим.
Қилич кесмас дейдилар азал,
Мазлим, маъюс эгик бошларни,
Фақат менга қилади алам,
Ким етаклар энди ёшларни.
ЛАБАРАНТЛАР
Ҳалол эди тотган нонимиз,
Ҳалол луқма тишлардик қаранг,
Бир штатда ўзи ҳам шундоқ,
Икки киши ишлардик аранг.
Шуни ҳам кўп кўрдилар бизга,
Сен бунчалар ҳасиссан дунё,
Йил ярмида қирқди ризқимиз,
Таътилга ҳам етмадик ҳатто.
## ## ## ## ## ## ##
Бу йилгиси ҳолваси экан,
,, ҚИСҚАРИШИ" бўлар эски ном,
Психолог, ҳарбий раҳбарлар...
Қисқартириш этармиш давом.
Бу қиш анча қаттиқ келарми,
Етказ илик ёз, баҳорларга,
Инсоф бергин Худойим ўзинг,
,, ҚАЙЧИСИ" бор амалдорларга.
Хуршид Карим
@Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
16.1K viewsedited 04:17