Get Mystery Box with random crypto!

ИШҚ САФАРИ ОРЗУСИ Парвардигорим даргоҳи сари, Очдим гадолик қ | ПАНЖОБ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ

ИШҚ САФАРИ ОРЗУСИ

Парвардигорим даргоҳи сари,
Очдим гадолик қўлларим,
Этдим пок ниятла дуою-илтижолар
Ул мақоми Олийрутбага боқиб:

Қалбим истар этсин парвоз,
Шавқила диёри муаттар сари.
Борай учиб шамол каби Сораллоҳу,
Етмиш икки тан мардлар зиёрати сари,
Қалблару-таналар дардига эрур шифо,
Ул диёрни дерлар Карбу – бало, Найнаво!
Ҳар қалбу-танаки, этса ул марқадни зиёрат,
Эрмишки, дўзах ўти бўлуркан ул жонга ҳаром,
Пиру-жавон, марду-занон,
Ҳавоси турли, навоси турли қавмлар,
Ҳасратла Раббидан истар, айлар дуо:
- Ё Раббим! Бергин қанот парвоз этай,
Ул марқади шешгўшани тавоф айлай!
Насиб айла, этай зиёрат ул Аббоси бовафо,
Қўллари қалам ўлан Абулфазлим босафо.
Зиёрат этай, қабри муаттар Қосими домод,
Шабийҳи пайғамбар, Али Акбар навжавон.
Этай зиёрат Шимри лаин найзаси қурбони,
Умму Лайло норасидаси Али Асғари сутэмар.

Кетди кўзларим ноз уйқуга,
Раббим ирода этди, насиб айлади,
Токи парвоз этай олами рўъёда,
Карбалойи муалло диёри томон!
Юриб эрдим яёв Карбало даштинда,
Бошим қўйдим саждага муаттар ҳарамда,
Кўтарган эдимки бошим саждадан,
Келди қучоқ очиб қаршимда,
Қиблагоҳим, дуогўйим,
Раис бобом – падари бузургворим.

Деди отам мавлойим ҳарамида:
- Сафаринг бўлсин муборак ўғлим,
Илоҳо, қолмасин армон дилингда,
Боби зиёрати Саййидуш шуҳадода!
Хуш келибсан, Карбалойи муаллога!
Бу диёр эрур жаддимиз қароргоҳи,
Бу шундай диёрки, унда ўлди асир,
Ҳазрати Алинин қаҳрамон қизлари,
Ҳазрати Заҳронин нури дийдалари:
Зайнаби куброю, Сакинаю-Руқайялари!
Бу диёрда этмадилар раҳм табдори Карбало,
Мавлойим, обидлар зийнати Саййидус сожидинга.
Этдилар бемори Карбалони маҳкам занжирбанд,
Аёлларин маъжарсиз, гўдакларин отасиз,
Кездирдилар минг азобла Ироқу-Шом аро!
Этмадилар ҳаё Аллоҳдан,
Этмадилар ҳаё ул Расули Мустафодан,
Демадиларки, ул бераҳм қавми куффор
Не юзла боқармиз маҳшарда,
Ҳазрати Заҳронин муборак оразига?!

Эй Саййид, эй Азиз бас қил дейдиёни,
Дилларни этма пора бу мусибат баёнинда!
Этгил дуо, Раббим етказсин,
Ато этсин қанот, парвоз этмакка,
Жумла ошиқларни, қалби яроларни,
Ул Карбалойи муалло зиёратига!

Саййид Азиз Саййид Исо ўғли
2022 йил 29 январь – шанба

https://t.me/panjob_masjidi