Get Mystery Box with random crypto!

Diplomat (Sobirov)

Telegram kanalining logotibi pan_diplomat — Diplomat (Sobirov) D
Telegram kanalining logotibi pan_diplomat — Diplomat (Sobirov)
Kanal manzili: @pan_diplomat
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.84K
Kanalning ta’rifi

Tarix, siyosat, sotsiologiya
YouTube: https://youtube.com/@pan_diplomat
Instagram: https://www.instagram.com/tarixchi__/

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-07-06 21:49:38 ​​Янги Гитлерюгенд ёхуд пионерлар. Россия парламенти бутунроссия «болалар ва ёшлар ҳаракати»ни яратиш тўғрисида қонун қабул қилди

Россия Давлат Думаси Бутунроссия «болалар ва ёшлар ҳаракати»ни ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

«Ҳаракат ёш авлоднинг таълим олиш, касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтини ўтказишда иштирок этади, дунёқарашини шакллантиради, ёшларни жамиятда тўлиқ ҳаётга тайёрлайди» дейилади Давлат Думаси сайтида.

Ҳаракатда иштирок этиш, қонун матнига кўра, ихтиёрий бўлади (ихтиёрий иштирок этиш тамойилини Совет пионер ташкилоти тўғрисидаги ҳужжатларда ҳам топиш мумкин).

Илгари таклиф қилинган «Катта ўзгариш» номи қонун лойиҳасидан олиб ташланди. Давлат Думасининг веб-сайтида айтилишича, ташкилот номи «келажакда иштирокчиларнинг ўзлари томонидан танланиши таклиф этилади»; қонун матнидан келиб чиқадики, у ҳаракат устави билан биргаликда таъсис йиғилишида тасдиқланади.

Ҳаракатнинг олий бошқарув органи қурултойдир; Ижро этувчи органлар — Россия Федерацияси Президенти томонидан тайинланадиган кенгаш ва унинг раиси. Россия Федерацияси Президентининг ўзи ташкилотда кузатув кенгаши раҳбари лавозимини эгаллайди (бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас, Путин ҳамма нарсани бошқариши керак).

Путин Гитлерни такрорлашни давом эттирмоқда.

@pan_diplomat
807 viewsedited  18:49
Ochish/sharhlash
2022-07-06 15:47:47
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Украина АҚШдан олган иккита ҲИМАРС реактив ракета мажмуаси Донетск вилоятининг Малотарановка қишлоғи яқинида йўқ қилинган.

Украина томони Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига ҳозирча изоҳ бермади.

@pan_diplomat
2.7K viewsedited  12:47
Ochish/sharhlash
2022-07-06 14:55:33
Россиянинг Донбасс учун жангдаги кейинги нишони Славянск бўлиши мумкин

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украинадаги уруш бўйича ҳар кунги ҳисоботида Луганск вилояти назоратини қўлга киритгач, рус қўшинларининг навбатдаги нишони Славянск бўлишини тахмин қилди.

Британия ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, ўтган ҳафта давомида рус қўшинлари Изюмдан Словянскка олиб борадиган Э40 трассаси бўйлаб беш километр олдинга силжиган ва Украина ҳарбийларининг «ўта қатъий қаршилигига» дуч келган.

Ҳозирда «Ғарб» ва «Шарқ» гуруҳлардаги рус қўшинлари, Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Славянскдан 16 километр шимолда жойлашган бўлиб, улардан ташқари Украина назорати остида қолган сўнгги Луганск вилояти туманлари ва Лисичанскни эгаллаган «Марказ» ва «Жануб» гуруҳлар ҳам Славянскка таҳдид қилинмоқда.

Славянск учун кураш Донбасс учун жангдаги кейинги асосий қарама-қаршилик маркази бўлиши эҳтимоли катта.

@pan_diplomat
725 viewsedited  11:55
Ochish/sharhlash
2022-07-05 18:45:24
Ижтимоий тармоқларда Термизда снаряд тушган хонадонлар акс этган видеолавҳалар тарқалди

Аввалроқ, Ўзбекистон ТИВ Ўзбекистонга Афғонистон ҳудудидан 5 та снаряд отилгани, бироқ снарядлар тушганда портлашлар содир бўлмагани, бунинг натижасида инсон қурбонлари ва вайронагарчиликлар кузатилмаганинин хабар берганди.

Таъкидлаш керакки, Афғонистон саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Нуриддин Азизий бошчилигидаги Толибон делегацияси айни дамда Тошкентда. Бугун Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов улар билан музокаралар ўтказган эди

@pan_diplomat
787 views15:45
Ochish/sharhlash
2022-07-05 14:57:11
Саудия Арабистони дуализми: қироллик август ойида Осиё мамлакатлари учун барча турдаги нефть нархини оширади, АҚШга эса йўқ

Август ойидан бошлаб Саудия Арабистони Осиё мамлакатлари учун экспорт қилинадиган нефтнинг барча турлари нархини оширади, дея хабар беради Saudi Aramco давлат компанияси.

Осиёга етказиб бериладиган асосий Arab Light турининг нархи бир баррель учун 2,8 долларга ошади. Натижада бир баррель Саудия нефти Уммон ва Дубайдан олиб келинган бир баррель нефтдан 9,3 доллар қимматга тушади, бу май ойидаги рекорд даражага яқин. Май ойида бу нарх бир баррель учун 9,35 долларга етганди.

АҚШга экспорт қилинадиган нефть нархи эса август ойида ҳам июль ойидаги даражасида қолади.

@pan_diplomat
743 views11:57
Ochish/sharhlash
2022-07-04 18:49:51
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларга Хитойнинг муносабатини билдирди:

«Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор.

Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодир»

@pan_diplomat
782 views15:49
Ochish/sharhlash
2022-07-04 17:08:21
Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ва жанглар давом этаётган қисмлари

@pan_diplomat
772 views14:08
Ochish/sharhlash
2022-07-03 21:34:56 Биргина нотўғри, ўйланмаган қарор ортидан инсонлар ҳалок бўлмоқда, янаям ёмони эса ўзбек ва қорақалпоқ халқи бир-бирига душман бўлиб қоляпти.

Тармоқлар ўзаро сўкишаётган, бир-бирини ҳақорат қилаётган ўзбек ва қорақалпоқлар жуда кўп. Қорақалпоқлар ўзбекларни ёмон кўрганидек, ўзбеклар ҳам улардан нафратланмоқда. Кўпчилик аслида нима бўлгани, бўлаётгани билан қизиққани ҳам йўқ. Шунчаки бир-биринининг устида мағзава ағдаряпти.

Бу кунлар-ку, ўтар кетар, аммо хотираларда қолади. Қорақалпоқ мени миллатимни ўлдирди деб ўзбекни, ўзбек эса уни ёмон кўриб қолади. Атоқли адиб Ўткир Ҳошимов айтганидек, «Урушнинг яхшиси бўлмайди. Аммо энг даҳшатли уруш — фуқаролар уруши. Негаки, у авлоддан авлодга «мерос» ўтиб, абадий давом этади». Бу ҳодисалар ҳам икки миллат ўртасида узоқ вақт совуқчиликни сақлаб қолмаслигига умид қиламиз.

Ўзбек ва қорақалпоқ озар-арман, рус-украин, турк-курд миллий низолари каби миллий, авлоддан-авлодга ўтувчи қарама-қаршиликка айланмаслиги керак.

Ҳозирги вақтда, энг тўғри йўл — босиқликни сақлаш.
847 viewsedited  18:34
Ochish/sharhlash
2022-07-03 19:38:32
Видео қачон олингани маълум эмас

Ўзбекистон ҳукумати Қорақалпоғистонда вазият назоратга олинганини маълум қилган

@pan_diplomat
821 viewsedited  16:38
Ochish/sharhlash
2022-07-03 19:25:32
Ҳарбийларни бу тарзда ҳақорат қилиш ҳар қандай мотивдан қати назар жиноятдир

@pan_diplomat
808 viewsedited  16:25
Ochish/sharhlash