Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
20.23K
Kanalning ta’rifi
Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
2
1 stars
0
Oxirgi xabar 8
2023-06-05 17:02:07
Қирғизистон Россия андозасидаги "хорижий агентлар" қонунини қабул қилиши мумкин. Фаоллар хавотирдаҚирғизистонда сиёсатчилар хориждан маблағ олувчи нодавлат ташкилотлари фаолиятини чеклаш учун йиллар давомида баҳсли қонунчилик ташаббусларини илгари суриб келмоқда.
https://bit.ly/42tWNfb
3.1K views14:02
2023-06-05 16:31:26
Қирғиз паспорти учун $14000. Россия ширкатлари қочаётган руслардан қандай пул ишламоқда?Россиянинг Украинадаги қонли уруши давом этаркан, оддий россияликлар оғирлашиб бораётган иқтисодий шароитдан ва ҳарбий хизматдан қочиш илинжида ўз ватанларини тарк этишда давом этмоқда.
https://bit.ly/45OH5OC
3.3K views13:31
2023-06-05 16:00:47
Қашқадарёда беш суткага қамалган журналист ҳамда икки блогер фаолиятини тугатганини эълон қилдиҚашқадарёда Nasaf News сайти раҳбари Умид Каримов, блогерлар Мақсуд Музаффаров ва Отабек Ортиқов ўз фаолиятларини тугатганларини эълон қилишди.
https://bit.ly/43JYrKH
3.4K views13:00
2023-06-05 15:54:00
ЕТТБ эксперти: Ўзбекистон ҳукуматига алоқадор шахс ва ширкатлар билан ишламаймизЕТТБ расмийлари Ўзбекистонни иқтисодий жиҳатдан потенциали катта ва истиқболи порлоқ давлат сифатида баҳоламоқда. Уларга кўра, 2017 йилдан бери мамлакатга киритилган 3 миллиард доллар атрофидаги сармоялар натижаси ҳақида гапиришга ҳануз эрта, аммо шу кунга қадар "фавқулодда катта ўзгаришларни кузатишмоқда".
https://bit.ly/3qpn5Ci
3.4K views12:54
2023-06-05 15:31:09
Россияда Навальнийни дастаклаш акцияларидан 100 дан зиёд одам тутиб кетилдиМухолифатчи Алексей Навальнийни қўллаш акцияларида бутун Россия бўйлаб 100 нафардан кўп киши қўлга олинган, улардан камида тўрт нафари вояга етмаган шахслардир. Бу ҳақда “ОВД-Инфо” ҳуқуқбонлик лойиҳаси маълумот тарқатди.
https://bit.ly/3OVFsc5
3.4K views12:31
2023-06-05 15:01:22
Қозоғистон 2024 йил куз-қишида Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишга тайёр бўладиҚозоғистон инфраструктураси 2024 йилнинг куз-қиш мавсумидагина Россия газини Ўзбекистонга транзит қилишга тайёр бўлади. Zakon.kz нашрининг ёзишича, бу ҳақда 2 июнь куни қозоқ парламентида ўтган газ соҳасига бағишланган йиғилишда энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.
https://bit.ly/3IVUmLy
3.5K views12:01
2023-06-05 14:31:01
Шарль Мишель “Марказий Осиё давлатларига санкция жорий этилиши мумкинми?” деган саволга жавоб бердиЕвропа Кенгаши президенти Шарль Мишель Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида ўтган “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи” саммитидан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида Озодлик радиоси қирғиз хизматининг “Европа Иттифоқи Қирғизистон, Қозоғистон ёки Ўзбекистонга санкция жорий этиши мумкинми?” деган саволига жавоб берди.
https://bit.ly/3oPjRHO
3.6K views11:31
2023-06-05 14:00:59
Олий судда 5 июнь куни Нукус воқеалари бўйича апелляция суди ҳукми эълон қилинадиОлий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 5 июнь куни соат 15:00 да Нукус воқеалари бўйича апелляция суди ҳукмини эълон қилади.
Олий суднинг билдиришича, ҳукм эълон қилиниши ортидан 16 нафар маҳкумнинг апелляция шикоятлари, шунингдек, прокуратуранинг шартли ҳукм чиқарилган 4 нафар судланувчига нисбатан протестини кўриб чиқиш якунланади.
https://bit.ly/3Ce6OTo
3.7K views11:00
2023-06-05 13:32:01
Термизнинг собиқ ҳокими ва яна 17 кишига нисбатан суд жараёни бошландиЖиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Исроил Худойбердиев ва яна 17 кишига нисбатан суд жараёни бошланди. Олий суднинг маълум қилишича, жараён очиқ тарзда ўтказилади.
https://bit.ly/3OS2Zun
4.0K views10:32
2023-06-05 13:05:23
Қатар амири сўнгги 25 йилда илк бор Ўзбекистонга келмоқдаҚатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Президент матбуот хизматининг билдиришича, сафар президент Шавкат Мирзиёев таклифига асосан амалга оширилмоқда.
https://bit.ly/3IW4dB9
4.1K views10:05