Kanal manzili:
Toifalar:
Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar:
20.00K
Kanalning ta’rifi
Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
1
3 stars
0
2 stars
2
1 stars
0
Oxirgi xabar 10
2023-05-20 13:02:36
Бирламчи капитал ва иккиламчи санкциялар. Россия бизнеси ЎзбекистондаЕвропа Иттифоқи Украинага бостириб кирган Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети муҳокамасини бошлади.
Қора рўйхатда Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдамлашишда гумон этилаётган Ўзбекистон компаниялари ҳам борлиги хабар қилинди.
Айни дамда Ўзбекистон ички бозорида рус ширкатлари сони кескин кўпаймоқда. Кузатувчилар бу компаниялар санкцияларни айланиб ўтишда муҳим рол ўйнаётганини ҳам тахмин қилмоқда.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.4K views10:02
2023-05-19 20:15:38
Украинага босқин: 450-кун | Зеленский Жиддада. Уни Хиросимада ҳам кутишмоқдаУкраина президенти Жиддада “Араб Лигаси”, Хиросимада “Катта еттилик” саммитида қатнашади
19 майга ўтар кечаси Россия Киевни Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан ҳужумга тутди.
Россия Запорожье АЭС атрофида мудофаани кучайтирмоқда
CNN: Украинага F-16 учоқлари берилишига АҚШ эътироз билдирмайди
Украина ҳарбийлари ўз кучлари Бахмут шаҳри яқинида рус бўлинмаларига ҳужум қилиб, уларни йўқ қилгани тасвирларини эълон қилди.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.6K views17:15
2023-05-19 20:13:49
OzodNazar: Ҳозирги айрим ҳокимларни Каримов Жаслиққа қамаган бўларди - Шароф Убайдуллаев
Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Кўриш учун линк
Таниқли публицист Шароф Убайдуллаев билан бугунги суҳбат форматини бироз ўзгартирдик. Кўрсатувни OzodNazar-O’tmishga qaytib, деб номладик.
Шу кунлардаги айрим муҳим воқеаларни муҳокама қилиш асносида, Шароф ака худди шунга ўхшаш воқеа-ҳодисаларнинг яқин ўтмишдаги аналогини эслаб, айтиб берди.
Кўрсатув муқовасига чиқарилган “Олтин косов” сарлавҳаси Шароф Убайдуллаевники. Меҳмонимиз шу ҳафтада ўтказилган “Олтин қалам” танловини нега “Олтин косов”, деб атаганини билиш учун суҳбатни тингланг. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
4.2K viewsedited 17:13
2023-05-19 20:00:42
Россия сайтида Қирғизистон фуқаролигини олиш бериш бўйича хизмат таклифи пайдо бўлдиБишкекда ўтган парламент мажлисида депутат Гуля Қожоқулова Россиядаги Avito.ru эълонлар сайтида Қирғизистон паспорти бемалол сотилаётгани ҳақида билдирган.
https://bit.ly/3pSHeAr
3.7K views17:00
2023-05-19 19:31:00
Расман: Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонда 15 та мактаб қуриш учун грант берадиЕвропа тикланиш ва тараққиёт банки Наманган ва Фарғона вилоятларида халқаро стандартлар асосида 15 та мактаб қурилиши учун грант берадиган бўлди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 18 май куни маълум қилди.
https://bit.ly/3Is0Q4B
4.0K views16:31
2023-05-19 19:01:12
ЕТТБ йиғинидан Сиан саммитига. Учинчи кун.
ЕТТБ 32-йиллик анжуманининг 3 куни асосан муҳокамалар якунига бағишланди. Конгресс холда қатор ҳужжатлар имзоланди.
Банк берган сўнгги расмий маълумотга кўра, ҳозирга келиб Ўзбекистонга киритилган сармоя миқдори 4 миллиард евродан ошган, бу маблағ 135 та лойиҳага йўналтирилган.
Аммо, бу сармоялар ҳисобига қилинаётган лойиҳаларни мониторинги билан шуғулланаётган фаоллар уларнинг ижросидан мамнун эмас. Улар Ўзбекистонда четдан борган сармояга очилган хусусий ширкатлардаги ҳуқуқбузарликлар, бизнес муҳитининг шаффоф эмаслиги, ҳукумат мулозимлари эса ўзига афилланган бизнеслар манфаатини ҳимоя қилиб, уларга арзон кредит улашиши кенг тарқалганини айтишади.
Озодлик мухбирлари Самарқанддан ҳозирлаган учинчи репортаж.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.8K views16:01
2023-05-19 18:54:31
Ukrainaga bosqin: 450-kun | Зеленский Жиддада. Уни Хиросимада ҳам кутишмоқда
Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Кўриш учун линк
Украина президенти Жиддада “Араб Лигаси”, Хиросимада “Катта еттилик” саммитида қатнашади
19 майга ўтар кечаси Россия Киевни Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан ҳужумга тутди.
Россия Запорожье АЭС атрофида мудофаани кучайтирмоқда
CNN: Украинага F-16 учоқлари берилишига АҚШ эътироз билдирмайди
Украина ҳарбийлари ўз кучлари Бахмут шаҳри яқинида рус бўлинмаларига ҳужум қилиб, уларни йўқ қилгани тасвирларини эълон қилди.
Британия Россия олмосларига тақиқ жорий қилди.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.5K views15:54
2023-05-19 18:31:30
НАТО Россиянинг эҳтимолий агрессиясига қарши махфий режани маъқуллаши кутилмоқдаНАТОнинг июль ойида Вильнюсда ўтадиган саммитида ташкилотга аъзо давлатлар лидерлари совуқ уруш давридан бери илк маротаба Россиянинг эҳтимолий агрессиясига жавоб қайтариш бўйича махфий режани маъқуллаши кутилмоқда.
https://bit.ly/3Op3lbV
3.4K views15:31
2023-05-19 18:15:38
Хиросимада G7 лидерлари Россияга нисбатан янги санкцияларни муҳокама қилади
Япониянинг Хиросима шаҳрида 19 май куни жаҳоннинг етакчи давлатларини бирлаштирган “Катта еттилик” (G7) лидерларининг уч кунлик саммити бошланади. Reuters агентлигининг билдиришича, Британия, Германия, Италия, Канада,Франция, Япония ва АҚШ раҳбарлари Россияга нисбатан янги санкцияларни муҳокама этади. Саммитда анъанавий равишда Европа Иттифоқи раҳбарлари ҳам қатнашади.
https://bit.ly/3Wkfgtd
3.5K views15:15
2023-05-19 18:01:30
OzodNazar: Ўзбекистон камбағалликни қисқартиришда Хитой тажрибасини қўлламоқчи
18 майда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига борди.
19 май куни Шавкат Мирзиёев "Марказий Осиё - Хитой" биринчи саммитида иштирок этади. Мазкур саммитда, шунингдек минтақадаги қолган тўрт мамлакат раҳбарлари қатнашиши хабар қилинган.
Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой алоқаларидаги бу янги формат пайдо қилган саволларни Қозоғистонда яшайдиган ўзбекистонлик иқтисодий таҳлилчи, Ўзбекистон молия вазирлигининг собиқ мулозими Сапарбой Жубаевга бердик.
Мирзиёевнинг Хитойга сафари арафасида Ўзбекистоннинг 14 та туманида камбағалликни қисқартиришнинг Хитой тажрибасидан фойдаланилажаги эълон қилинди. Суҳбатнинг асосий қисми шу масала таҳлилига бағишланди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!
Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.6K views15:01