Get Mystery Box with random crypto!

OZODLIK KANALI™

Telegram kanalining logotibi ozodlikkanali — OZODLIK KANALI™
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @ozodlikkanali
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 20.02K
Kanalning ta’rifi

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-05-19 17:05:47 Бирламчи капитал ва иккиламчи санкциялар. Россия бизнеси Ўзбекистонда

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Европа Иттифоқи Украинага бостириб кирган Россияга қарши санкцияларнинг 11-пакети муҳокамасини бошлади.

Қора рўйхатда Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдамлашишда гумон этилаётган Ўзбекистон компаниялари ҳам борлиги хабар қилинди.

Айни дамда Ўзбекистон ички бозорида рус ширкатлари сони кескин кўпаймоқда. Кузатувчилар бу компаниялар санкцияларни айланиб ўтишда муҳим рол ўйнаётганини ҳам тахмин қилмоқда.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.6K views14:05
Ochish/sharhlash
2023-05-19 16:31:01
Собиқ энергетика вазири Алишер Султонов президент маслаҳатчиси этиб тайинлангани маълум бўлди

Собиқ энергетика вазири Алишер Султонов 19 май куни Тошкентда иш бошлайдиган учинчи Халқаро энергетика конференциясида президентнинг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида иштирок этади. “Газета.uz” нашрининг хабар беришича, бу ҳақда конференция расмий дастуридан маълум бўлган.

https://bit.ly/3pM9apk
3.6K views13:31
Ochish/sharhlash
2023-05-19 16:01:31
Сианда Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш бўйича навбатдаги ҳужжат имзоланди

Сианда ўтаётган “Марказий Осиё-Хитой саммити доирасида Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳасига оид уч томонлама ҳужжат қабул қилинди. Расман билдирилишича, ҳужжат Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ва Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар қўмитаси томонидан имзоланган.

https://bit.ly/437Ez40
3.8K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-05-19 15:31:17
АҚШ: Монтана штатида TikTok иловасини юклашга тақиқ жорий этилди

АҚШнинг Монтана штати расмийлари Хитойнинг TikTok хизматини тақиқлашга оид қарор қабул қилишди. Бунга оид қонун штат губернатори Грен Джанафорте томонидан имзоланган. Губернатор мазкур қадамни монтаналикларнинг шахсий маълумотларини Хитой Коммунистик партиясидан ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳлаган.

https://bit.ly/3q0L8Ha
3.8K views12:31
Ochish/sharhlash
2023-05-19 15:00:43
ЕТТБ анжумани Ўзбекистонга қайтди. Қийноқлар ҳам

Самарқандда 16-18 май кунлари Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) бошқарувчилар кенгашининг навбатдаги йиллик йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш кун тартибида нафақат иқтисодий тараққиёт, балки демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқлари масалалари ҳам бор.

Ўзбекистон 4 миллиард доллардан кўпроқ кредитлар билан ЕТТБнинг Марказий Осиёдаги энг йирик ҳамкорига айланган. Аммо банкнинг Ўзбекистон билан муносабатлари ҳамиша ҳам силлиқ бўлмаган.

Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам банкнинг Тошкентда ўтган йиллик анжумани Ўзбекистондаги қийноқлар ва инсон ҳақлари билан боғлиқ бошқа муаммолар сабаб халқаро можарога айланиб кетган эди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.9K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-05-19 14:30:16
Ўзбекистон билан ХХР ўртасида ҳамкорликка оид 40 дан зиёд ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи доирасида 18 май куни мезбон лидер Си Цзиньпин билан музокара ўтказди.

https://bit.ly/439tBuP
3.9K views11:30
Ochish/sharhlash
2023-05-19 14:00:58
Андижонда ҳиндистонлик фуқаронинг ёнган жасади топилди, прокуратура жиноят иши қўзғатди

Андижондаги адирликда ҳиндистонлик 37 ёшли эркакнинг жасади топилгани ҳолати юзасидан жиноят иши очилган.

Андижон вилояти прокуратураси баёнотига кўра, 9 май куни Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган эркак Андижон давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган 21 ёшли толиба қизнинг олдига келиб, унга турмушга чиқишни таклиф қилган.

https://bit.ly/3BFaTzv
3.9K views11:00
Ochish/sharhlash
2023-05-17 00:41:46 ЕТТБ йигирма йилдан сўнг яна Ўзбекистонда йиғилди

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



16 май куни Самарқандда Европа тикланиш ва тарққиёт банкининг 32-йиллик йиғилиши ва бизнес форуми бошланди.
Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам банкнинг Тошкентда ўтган йиллик анжумани Ўзбекистондаги қийноқлар ва инсон ҳақлари билан боғлиқ бошқа муаммолар сабаб халқаро можарога айланиб кетган эди.

Ташкилотчи ва иштирокчиларга кўра, ўтган 6 йилда Ўзбекистон Каримов давридагига нисбатан ўзгарган. Каримов даврида Ўзбекистонни тарк этган банкнинг 2017 йилдан мамлакат иқтисодиётига киритган сармоялари миқдори 3 миллиард еврога етган.

Самарқанддаги анжуман Ўзбекистонда амалдаги президент муддати ноллаштирилган ва унга яна икки муддат ҳокимиятда қолишга имкон берувчи сайловларга ҳозирлик кўраётган паллада ўтмоқда.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.2K views21:41
Ochish/sharhlash
2023-05-16 22:47:42 Европа банки анжумани учун нега айнан Ўзбекистон танланди?


Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



16 май куни Самарқандда Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг йиллик анжумани бошланди. Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам банкнинг Тошкентда ўтган йиллик анжумани Ўзбекистондаги қийноқлар ва инсон ҳақлари билан боғлиқ бошқа муаммолар сабаб халқаро можарога айланиб кетган эди.

Ташкилотчи ва иштирокчиларга кўра, ўтган 6 йилда Ўзбекистон Каримов давридагига нисбатан ўзгарган. Каримов даврида Ўзбекистонни тарк этган банкнинг 2017 йилдан мамлакат иқтисодиётига киритган сармоялари миқдори 3 миллиард еврога етган.

20 йил олдинги саммитдан фарқли банк бошқарувчилар кенгашининг Ўзбекистонда тўпланиш ҳақида олган бу сафарги қарорининг ўзи танқид қилинаётгани йўқ. Аммо танқидчилар бор ва улар банкнинг Ўзбекистондаги айрим лойиҳалари шаффоф эмаслиги, меҳнат ҳуқуқларининг бузилиш ҳоллари, тарихий обидалар ва атроф-муҳитга зарар етказиш сингари ҳолатларга етарли эътибор қаратилмаётганини айтишади.

Самарқандда ўтаётган йиғин шу йил июлида 7 йиллик муддатга қайта сайланиши кутилаётган президент Шавкат Мирзиёевга “Янги Ўзбекистон"даги ислоҳотларни кўз-кўз қилиш учун фурсат бўлиши кутилади.

Анжуманини ёритиш учун Самарқандга сафар қилган Озодлик мухбири Барно Анвар ЕТТБ матбуот котиби Антон Усов билан суҳбатлашди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.3K views19:47
Ochish/sharhlash
2023-05-16 20:20:01
Украинага босқин: 447-кун | Киев яна бомбардимон қилинди

Киев яна бомбардимон остида. Россия “Пэтриот”ни йўқ қилганини, Украина эса барча ракеталар уриб туширилганини иддао қилмоқда.

Зеленский Европа давлатларига сафаридан уйига Украина армияси учун кучли қуроллар билан қайтди.

Олти кундан бери кўринмай қолган Лукашенко пайдо бўлди. Беларус армияси юқори шай ҳолатга келтирилди

Бахмут яқинидаги қишлоқда Россия ўқ-дори омбори портлади.


https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.6K views17:20
Ochish/sharhlash