Get Mystery Box with random crypto!

Россиядаги янги қоидалар Қирғизистон автомобиль бозорини касод | OZODLIK KANALI™

Россиядаги янги қоидалар Қирғизистон автомобиль бозорини касодга учратди

Қирғизистондан Россияга автомобиль экспорти кескин – ўтган йилга нисбатан 83 фоизга - камайиб кетди.

Россия янги қоидалар киритганидан сўнг Қирғизистон автомобиль бозори касодга учради. Қирғизистондан Россияга автомобиль экспорти кескин – ўтган йилга нисбатан 83 фоизга - камайиб кетди.

Россиянинг "Автостат" агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки уч ойида Россияга 295,7 минг автомобиль импорт қилинган бўлиб, уларнинг 66,4 фоизи Япониядан, 24,6 фоизи Қирғизистондан келган.

Бироқ Россияда автомобиллар импортига божларни ошириш ҳақидаги қарор апрель ойидан кучга кирганидан сўнг Қирғизистондан Россияга автомобиллар экспорти деярли тўхтади.

Бу ўз навбатида ички бозорда автомобилга нархларни 20 фоизга тушишига олиб келди.

ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ