Get Mystery Box with random crypto!

OZODLIK KANALI™

Telegram kanalining logotibi ozodlikkanali — OZODLIK KANALI™
Kanaldagi mavzular:
Ferghanastories
Kanal manzili: @ozodlikkanali
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 20.00K
Kanalning ta’rifi

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring.
"Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2023-05-16 22:47:42 Европа банки анжумани учун нега айнан Ўзбекистон танланди?


Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



16 май куни Самарқандда Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг йиллик анжумани бошланди. Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам банкнинг Тошкентда ўтган йиллик анжумани Ўзбекистондаги қийноқлар ва инсон ҳақлари билан боғлиқ бошқа муаммолар сабаб халқаро можарога айланиб кетган эди.

Ташкилотчи ва иштирокчиларга кўра, ўтган 6 йилда Ўзбекистон Каримов давридагига нисбатан ўзгарган. Каримов даврида Ўзбекистонни тарк этган банкнинг 2017 йилдан мамлакат иқтисодиётига киритган сармоялари миқдори 3 миллиард еврога етган.

20 йил олдинги саммитдан фарқли банк бошқарувчилар кенгашининг Ўзбекистонда тўпланиш ҳақида олган бу сафарги қарорининг ўзи танқид қилинаётгани йўқ. Аммо танқидчилар бор ва улар банкнинг Ўзбекистондаги айрим лойиҳалари шаффоф эмаслиги, меҳнат ҳуқуқларининг бузилиш ҳоллари, тарихий обидалар ва атроф-муҳитга зарар етказиш сингари ҳолатларга етарли эътибор қаратилмаётганини айтишади.

Самарқандда ўтаётган йиғин шу йил июлида 7 йиллик муддатга қайта сайланиши кутилаётган президент Шавкат Мирзиёевга “Янги Ўзбекистон"даги ислоҳотларни кўз-кўз қилиш учун фурсат бўлиши кутилади.

Анжуманини ёритиш учун Самарқандга сафар қилган Озодлик мухбири Барно Анвар ЕТТБ матбуот котиби Антон Усов билан суҳбатлашди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.3K views19:47
Ochish/sharhlash
2023-05-16 20:20:01
Украинага босқин: 447-кун | Киев яна бомбардимон қилинди

Киев яна бомбардимон остида. Россия “Пэтриот”ни йўқ қилганини, Украина эса барча ракеталар уриб туширилганини иддао қилмоқда.

Зеленский Европа давлатларига сафаридан уйига Украина армияси учун кучли қуроллар билан қайтди.

Олти кундан бери кўринмай қолган Лукашенко пайдо бўлди. Беларус армияси юқори шай ҳолатга келтирилди

Бахмут яқинидаги қишлоқда Россия ўқ-дори омбори портлади.


https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.6K views17:20
Ochish/sharhlash
2023-05-16 20:00:44
Каримов қулоқчинни улоқтирган йиғин. Ўзбекистон 20 йилдан сўнг ЕТТБ йиллик анжуманига мезбонлик қилмоқда

16 май куни Самарқандда Европа Тикланиш ва Тараққиёт банкининг йиллик анжумани бошланди. Бундан роппа-роса 20 йил муқаддам банкнинг Тошкентда ўтган йиллик анжумани Ўзбекистондаги қийноқлар ва инсон ҳақлари билан боғлиқ бошқа муаммолар сабаб халқаро можарога айланиб кетган эди.

https://bit.ly/3IfsfqC
3.8K views17:00
Ochish/sharhlash
2023-05-16 19:49:32 OzodNazar: “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик”чилар имзоларини Адлияга топшира бошлади

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Профессор Хидирназар Аллақулов етакчилигидаги сиёсий фаоллар тузаётган янги сиёсий партия расмий қайддан ўтиш учун талаб қилинадиган 20 минг имзони 15 май куни Адлия вазирлигига топширишни бошлади.

“Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партияси уни тузаётган фаолларнинг янги партияни рўйхатдан ўтказиш йўлида амалга ошираётган иккинчи уринишидир.

Партия етакчиси Хидирназар Аллақулов OzodNazar саволларига жавоб берди. Сарвар Усмон суҳбатлашди.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.8K views16:49
Ochish/sharhlash
2023-05-16 19:31:28
Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев ишдан олинди

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани бош имоми Шукрулло Эгамбердиев вазифасидан озод қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълумотига кўра, бу қарорга ЎМИ Ички назорат комиссиясининг 16 май куни ўтказилган йиғилишида келинган.

https://bit.ly/43230Qy
4.0K views16:31
Ochish/sharhlash
2023-05-16 19:01:03
“ТАРЖИМОНЛИК - МИЛЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ДЎСТЛИК КЎПРИГИ”

Шоир ва таржимон Авлиёхон Эшон Қирғизистоннинг олис худудида, Боткен вилоятининг Лайлак туманида туғилган.

Авлиёхон Эшон қирғиз ва форс-тожик адибларининг асаларини ўзбек тилига ўгирган моҳир таржимон.

Тошкентда чоп этилган 100 жилдли “Туркий адабиёт дурдоналари” тўпламига киритилган қирғиз шоир ва ёзувчиларининг аксарият асарларини ҳам Авлиёхон Эшон таржима қилган.

Озодлик март ойида шоирнинг уйига йўқлаб бориб, у билан таржима ва адабиё таржималарнинг бугунги аҳамияти мавзусида суҳбат қуриб қайтган.

Ушбу лавҳада шоир ва таржимоннинг фикр, мулоҳазалари акс этган.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.8K views16:01
Ochish/sharhlash
2023-05-16 18:31:03
Наманган боғида жароҳат олган 12 яшар ўқувчи нобуд бўлди

Наманган шаҳридаги “Бобур” истироҳат боғида аттракционда бошидан жароҳат олган 12 яшар бола вафот этган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг аниқлик киритишича, ҳодиса 14 май куни соат 11.30 атрофида содир бўлган.

https://bit.ly/3Ihwku9
3.7K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-05-16 18:19:04 Украинага босқин: 447-кун | Киев яна бомбардимон қилинди

Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Кўриш учун линк



Киев яна бомбардимон остида. Россия “Пэтриот”ни йўқ қилганини, Украина эса барча ракеталар уриб туширилганини иддао қилмоқда.

Зеленский Европа давлатларига сафаридан уйига Украина армияси учун кучли қуроллар билан қайтди.

Олти кундан бери кўринмай қолган Лукашенко пайдо бўлди. Беларус армияси юқори шай ҳолатга келтирилди

Бахмут яқинидаги қишлоқда Россия ўқ-дори омбори портлади.

https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

Bizga xabar yo'llash uchun @ozodnews
3.7K viewsedited  15:19
Ochish/sharhlash
2023-05-16 18:02:44
Киевга кенг кўламли ракета зарбалари берилди

Ўтган тун давомида Украина пойтахти Киев Россия томонидан кенг қамровли равишда бомбардимон қилинди, деб билдирди шаҳар ҳарбий администрацияси раҳбари Сергей Попко. Унга кўра, Киевга “турли йўналишлардан бир вақтнинг ўзида дронлар, қанотли ракеталар ва таҳминан баллистик типдаги ракеталар билан ҳужум қилинди”.

https://bit.ly/3BvuHoU
3.7K views15:02
Ochish/sharhlash
2023-05-16 17:34:47 Озодлик дастури 16.05.23

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида Ўзбекистонда диний мотивлар билан айбланган 1800 маҳкум борлиги қайд этилди

Расман: Ўзбекистонда “Сўнгги қўнғироқ” ва имтиҳонлар учун ота-оналардан пул йиғиш тақиқланди

Наманган боғида жароҳат олган 12 яшар ўқувчи нобуд бўлди

Украина Олий суди раиси 2,7 миллион доллар пора олаётганда қўлга тушди. Венгрия Европа Иттифоқи Украинага ажратган 500 миллион еврони блоклади

Ўзбекистонда малакали мутахассислар тайёрлаш дастури учун 1 миллиард доллар ажратилди

Ўзбекистон Статистика агентлиги мамлакатда 10 миллионга яқин оила борлигини маълум қилди

https://t.me/ozodlikkanali/38142
10.1K views14:34
Ochish/sharhlash