Get Mystery Box with random crypto!

Кеча кундузи хусусий телеканалдан дарсликлар ижараси тўғрисида | Отабек Артиков

Кеча кундузи хусусий телеканалдан дарсликлар ижараси тўғрисида интервью сўрашди. Йўқ дедим. Кечга бормай Президент масалани ҳал қипқўйдилар) Блогда ёзиб қўйган гапимни яна қайта камерага гапириб бергим келмайди. Яна вақт, салон. кийим алмаштириш, такси... Имиж муҳим-ку. (ТВ нега интервьюерга гонорар тўламайди? )

Энг муҳими, дарсликлар масаласи кечгача ҳал бўлди. ТВчилар бошқалардан олган интервьюсини нима қилди экан?

Ижтимоий тармоқлар ҳар қандай медиани ортда қолдиряпти, биронтаси улгурмаяпти. Улар хабар, таҳлил тайёрлаб чиқаргунча тармоқда масала ечилиб, мавзу ёпилиб, бошқаси трендга чиқиб кетяпти.

Анъанавий медиага жиддий синов келди.

@shahnozxon