Get Mystery Box with random crypto!

Оқ масжид. Уз

Telegram kanalining logotibi oqmasjiduzsuvyulduz — Оқ масжид. Уз О
Telegram kanalining logotibi oqmasjiduzsuvyulduz — Оқ масжид. Уз
Kanal manzili: @oqmasjiduzsuvyulduz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 954

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2022-10-12 17:15:22 Илм талаб қилиш - Инсонни жаннатга киришлигига сабаб бўладиган омилдир
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан илм ва илм аҳлининг фазилати ҳақида жуда кўп ҳадислар ворид бўлган. Шулар жумласидан:
“Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради”, деб марҳамат қилганлар.
Ҳар бир инсоннинг олий мақсади – жаннат. Жаннатга эришиш учун ҳар нарсага, ҳар
қандай қийинчиликларга тайёр туради. Илм талаб қилиш эса, жаннатнинг йўлига
тушишнинг боши экан. Илм йўли билан борган одам охири жаннатнинг эшиги олдидан
чиққай, иншааллоҳ!
Аллоҳ таоло бундан ўн тўрт аср зиёд олдин ўз пайғамбарига “Ўқи!” деган хитоби билан
биз мусулмон умматга илм ўқиб-ўрганишга буюрди. Бу даъватга ота-боболаримиз
ижобат қилиб ўзларидан кейин кўп илмларга асос солиб қолдирдилар.
Илм нурдир, нур эса қалбга тушади. Қалбимизни ўша нур учун покиза сақлайлик. Илм
покиза қалбдан покиза қалбга ўтади. Аллоҳ таоло ҳаммамизни илм талабида бўлиб
жаннатга киришимизни насиб айласин.
https://t.me/oqmasjiduzsuvyulduz
579 viewsАкмалжон Қурбонов, 14:15
Ochish/sharhlash
2022-10-08 18:56:31
МAВЛИД КЕЧAСИГА МАРҲАБО 2022 | БОШҚAЧА ЁНДАШУВ

“Муборак мавлид ойининг кечаларини байрам қилган инсонга Аллоҳ таоло раҳм қилсин. Шоядки, ушбу иши унинг қалбидаги касаллик ва иллатларга даво бўлса[10].”

Шиҳоб Аҳмад Қасталоний

Манба | Аудио

74МБ
421 viewsАкмалжон Қурбонов, 15:56
Ochish/sharhlash
2022-10-06 20:48:36 7-октябрьдан 14-октябргача
Бомдод: 5:05. 5:50+5
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 16:05.16:15-5
Шом: 17:55-5
Хуфтон: 19:25. 19:40-5
328 viewsАкмалжон Қурбонов, 17:48
Ochish/sharhlash
2022-10-03 14:18:06
Намоз вақтлари янгиси
906 viewsАкмалжон Қурбонов, edited  11:18
Ochish/sharhlash
2022-09-29 17:40:36 Намоз вақтлари:
30-сентябрьдан 7-октябргача
Бомдод: 4:55. 5:40
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 16:15.16:25
Шом: 18:05
Хуфтон: 19:40. 19:50
1.8K viewsАкмалжон Қурбонов, 14:40
Ochish/sharhlash
2022-09-24 06:45:23 23-сентярьдан 30-сентябргача Оқ масжидда намоз вақтлари
Бомдод: 4:50. 5:35
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 16:25.16:35-5
Шом: 18:15-5
Хуфтон: 19:45. 19:55-5
667 viewsАкмалжон Қурбонов, 03:45
Ochish/sharhlash
2022-09-24 00:04:30 ФИТНА ЧАҚИРИҚЛАРГА АЛДАНМАНГ!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Россия ва Украина каби уруш кечаётган ерларда истиқомат қилаётган ватандошларимизга турли ваъдалар билан урушга тарғиб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.
Айрим террорчи ташкилот вакиллари эса пайтдан фойдаланиб, “жиҳод” даъвоси остида турли хунрезликларга чақириқ билан чиқмоқда.

Аслида мусулмон кишини ўз ватанини ҳимоя қилишдан бошқа хар қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши шаръан жоиз бўлмайди. Бу ҳақда мазҳабимизнинг буюк олимларидан бири Имом Муҳаммад "Ас-Сиярул-кабир" китобида айтадилар: “Мусулмонлар ғайридинлар билан бирлашиб, бошқа ғайридин жамоага қарши урушиши жоиз эмас”, деганлар.

Ушбу урушга “жиҳод” номини бериш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
Чунки Ислом шариатида жиҳод учун белгилаб қўйилган ўзига хос шарт ва талаблар мавжуд. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод ҳисобланмайди. Балки у Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз бугунги кунда курашлар, зиддиятлар, дунёни қайта тақсимлашга қаратилган ўйинлар авж олган бир вазиятда яшамоқдамиз. Ҳозир зулм ва истибдод, террор ва бузғунчиликлар, ахлоқсизлик ва маънавий инқирозлар ҳар қачонгидан хатарли тус олмоқда. Шунинг учун бугунги куннинг мусулмон кишиси ҳарқачонгидан кўра огоҳ ва хушёр бўлиши даркор. Хусусан, инсоният тараққиётига таҳдид солаётган турли бўхронлар ва нотинчликлар пайтида турли фитналарга аралашмаслиги лозим.

Бу каби фитналарга аралашиш шаръан ҳаром ҳисобланади. Қолаверса, амалдаги қонунчилигимизда ҳам хорижий мамлакатларнинг ҳарбий тузилмалари, ноконуний диний ташкилотлар ва террорчи гуруҳлар таркибига аъзо бўлиш таъқиқланган.

Ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинади: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Яқинда фитналар бўлади. У пайтда ўтирган тургандан яхшидир, у пайтда турган юргандан яхшидир, у пайтда юрган югургандан яхшидир. Ким фитнага киришса ҳалокат ёқасига келади, ким фитна пайти паноҳгоҳ ёки сақланадиган жой топса у билан сақлансин!” (Имом Бухорий ривояти).

Хулоса қилиб айтганда Ислом дини икки жамоа ўртасида уруш бошланса, улардан бирига қўшилиб, уни алангалатишга эмас, балки тинчликка эришишга чақиради. Шундан келиб чиқиб, биз ватандошларимизни турли алдамчи тарғиботларга учмасликка, фитналардан йироқ бўлишга даъват этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#ФИТНА #ҲАРОМ #ИСЛОМ
708 viewsАкмалжон Қурбонов, 21:04
Ochish/sharhlash
2022-09-22 12:58:23
#ХУШХАБАР: ҲАМЮРТЛАРИМИЗНИНГ ИЛК ГУРУҲИ УМРА ЗИЁРАТИГА ЖЎНАБ КЕТДИ

Орзиқиб кутилган онлар яна келди. Бугун, 22 сентябрь куни эрта тонгда “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

Мана шундай улуғ бахтга эришган юртдошларимизни кузатиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.

Муборак сафарга отланган юртдошларимизнинг кўзларида қувонч, тилларида шукроналик сўзлари сира аримаганига гувоҳ бўлдик. Кузатиш жараёнида хайрли дуолар қилинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, эндиликда ҳар куни битта авиақатнов юртимиздан Саудия Арабистонига йўл олади.

Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳ ёнида дуо қилишни барчамизга насиб этсин!

#УМРА
ЎМИ Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
941 viewsАкмалжон Қурбонов, 09:58
Ochish/sharhlash
2022-09-20 09:08:43
ТАРИХИЙ САММИТ БАШАРИЯТ ФАРОВОНЛИГИГА  ХИЗМАТ  ҚИЛАДИ

Муносабат
 
 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бутун дунё нигоҳида бўлган ШҲТнинг Самарқанд саммити “Йил воқеаси” сифатида юксак баҳоланмоқда. Аллоҳга шукрки, халқаро майдонда катта аҳамиятга эга бўлган муҳим воқелик – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига ҳамиша навқирон замин муваффақиятли мезбонлик қилди.
Эътироф этиш жоизки, дунёдаги энг йирик минтақавий тузилманинг асосий анжумани – янги таклифлар муҳокамаси ва ташкилотнинг истиқболини белгилаб оладиган халқаро йиғин саналади. Ана шундай нуфузли саммитда Президентимиз Шавкат Мирзиёев дунёда ишонч ва ўзаро бир-бирини тушуниш тақчиллиги сезилаётган, қарама-қаршиликлар ва можаролар кузатилаётган бугунги шароитда барқарорлик ва хавфсизликка нисбатан таҳдидлар кучайганини алоҳида таъкидлади...

Батафсил: http://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/33497

Muslim.uz @muslimuzportal
1.3K viewsАкмалжон Қурбонов, 06:08
Ochish/sharhlash
2022-09-20 09:08:25
"Бемазҳаблар ҳақида"

Муҳаммадамин домла Қобилжонов

Олтинкўл туман "Миробод" жоме масжиди имом хатиби

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari
1.2K viewsАкмалжон Қурбонов, 06:08
Ochish/sharhlash