2022-07-21 20:37:59
АНДИЖОНЛИК ҲОЖИЛАРНИ КУТИБ ОЛУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
22 июль куни кеч соат 21:20 да Жидда-Наманган йўналишида Андижон вилоятининг навбатдаги зиёратчилари Наманган халқаро аэропортига етиб келадилар.
Унда Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, Улуғнор, Хўжаобод, Андижон туманидан иборат бўлган 6-, 7-, 8-, 9-, 10-гуруҳ зиёратчилари она-Ватанга қайтадилар.
КУТИБ ОЛУВЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ҳожиларни уйларига кузатиш қуйидаги кутиб олиш марказлари орқали амалга оширилади:
Андижон шаҳар "Халқлар дўстлиги" ўйингоҳи;
Улуғнор тумани "Мингбулоқ" жоме масжиди;
Хўжаобод тумани "Етти Чинор" жоме масжиди;
Андижон туман ҳокимлиги.
Махсус автобуслар зиёратчиларни Наманган халқаро аэропортидан кузатиш марказларига етказади.
ЎМИ Андижон вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
959 viewsАкмалжон Қурбонов, 17:37