2023-01-06 07:23:55
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ НЕЧА ЁШЛАРИДА ОЛАМДАН ЎТГАНЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар
CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам неча ёшларида оламдан ўтганлар?
— Биламизки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган йиллари ишончли манбаларда 571 йил деб маълум қилинган. Вафотлари эса 632 йил деб кўрсатилган. Шундай экан нима учун ул зотнинг 63 ёшда бу дунёни тарк этганлари айтилади? Ҳисоблаб чиқилганда 63 эмас, 61 ёш чиқяптику.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оламларга раҳмат бўлиб келган зот – Ҳазрати Пайғамбаримиз ҳижратнинг ўн биринчи йили, раббиъул аввал ойининг ўн учинчиси, яъни душанба кунда (мелодий 632 йили, 6-ойнинг 8-кунига тўғри келади) охиратга риҳлат қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёшлари қамарий йил ҳисоби бўйича 63 ёшу 3 кун, шамсий йил ҳисоби бўйича 61 ёшу 84 кун эди. Кўпчилик диний манбаларимизда асосан қамарий ҳисоб-китоб бўйича сўз юритилгани боис Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васалламнинг 63 йил умр кўрганлари зикр қилинган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
У
лашинг: @diniysavollar
641 viewsАкмалжон Қурбонов, 04:23