Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Telegram kanalining logotibi onalar_kanali — Оналар Канали
Kanaldagi mavzular:
Ибрат
Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.30K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама: @Salih_3448

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 306

2022-01-16 07:00:26 Хикматлар ҳазинаси

Шошма-шошарлик ҳамма нарсани барбод қилади.

Китобнинг номини ўқибоқ у ҳақида ҳукм чиқарма.

Ким иккита қуённинг ортидан қувса, биттасини ҳам ушлай олмайди.

Юмшоқ, енгил берилган жавоб ғазабни ҳам босади.

Сафар ақлли одамнинг ҳикматини кўпайтирса, аҳмоқ одамнинг ғафлатини кўпайтиради.

Кечангни кечадек ўтказ, яъни дам ол, кундузингни кундуздек ўтказ, яъни меҳнат қил, бахтли бўласан.

Одамларнинг гапига қулоқ солма, чунки уларнинг қўлидан гапиришдан бошқа нарса келмайди.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
18.0K views04:00
Ochish/sharhlash
2022-01-16 06:30:56
Chopper Mopper | Энди хаммаси жуда осон
Уй бекалари ва ошпазлар учун ажойиб, 6/1 да (мясорубка, блендер, миксер, овошерезка, кофемолка, шейкерни) ўзига жамлаган, универсал майдалагич.
Сизнинг, энг керакли ёрдамчингизга айланади.

Гўштни қийма қилсангиз бўлади. Мева ва сабзовотларни майдалаш Кремлар Мағиз ва кофеларни майдалаш имкони

-Материал: Шиша, зангламайдиган метал

Батафсил:
sotuvchi.com/s/BIYGP
Буюртма:
sotuvchi.com/s/BIYGP
15.2K views03:30
Ochish/sharhlash
2022-01-16 04:00:57
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Хайрли тонг!


Роббим сизларга сўнмас иймон, гўзал ахлоқ, шукр этувчи қалб, зикр этувчи тил, хайрли умр, дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин! Бугунги кунингиз мазмунли ва омадли бўлсин!

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
1.1K views01:00
Ochish/sharhlash
2022-01-15 19:30:59 МУОМАЛА

Болалик пайтим, мактабимизда буфет бўлар эди. Ўша буфетимизда иккита аёл галма-гал ишлар эди. Бири, қўполлиги учун ҳамма ёмон кўрадиган Шарофат опа (исм ўзгартирилди), иккинчиси жуда мулойим, болаларга меҳрибон, кичкинагина фариштасифат, татар аёли - Ҳадия опа эди. Бу аёл бизнинг қўшнимиз Карим аканинг аёли эди. Икковларини ҳам Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.

Ўша буфетимизда турли егуликлар ва патнисда коржиклар, тил шаклидаги язиклар хам сотилар эди. Мен пулим кўп бўлмагани учун, кўпинча язык олардим. Патнисдаги коржик ва языклар орасида қийшиқ ёки чети куйганлари ҳам бўлар эди. Шарофат опадан оладиган бўлсам, негадир, языкларнинг орасидан энг ёмонини танлаб олиб берар эди. Индолмасдим...

Ҳадия опа эса, навбатда болалар кўп бўлишига қарамасдан, эринмай, язикларнинг орасидан энг яхшисини танлаб, жилмайиб берар эдилар. Ҳаммага ҳам шундай қилар эдилар.

Бир куни онамга шуни айтдим.
---Ҳадияпа жа яхши хотин-а, ойи?
---Ҳа яхши аёл. Нега унақа деяпсан?
---Нарса олсам доим энг яхшисини танлаб оберадилар. Шарофатапа бўса энг ёмонини танлаб берадилар.
Онам бир пас ўйлаб туриб шундай дедилар:
---Бир кунда патнисдаги ўша языкларнинг ҳаммаси сотиб бўлинадими?
---Ҳа, тўртинчи дарсдан кейин борсам биттаям қолмаган бўлади.
--- Қара, Шарофат опа ҳар бир болага патнисдаги языкларнинг энг ёмонидан бошлаб сотиб тугатади. Ҳадия опа ҳар бир болага энг яхшисидан бериб тугатади. Ўша қийшиқ язык ҳам қоб кетмайди. Тўғрими? Иккови ҳам бор языкларнинг ҳаммасини сотишади. Лекин, биттаси ёмон хотин деб танилади. Ҳамма уни ёмон кўради. Иккинчиси эса, «яхши хотин» бўлиб танилади. Ҳамма уни яхши кўради. Энди ўзинг хулоса қил, болам....

Онам раҳматлининг мана шу гаплари менга зўр дарс бўлган. Биров билан олди-берди қилаётганимда доим шу қоидани эслайман. Дўконимда иккита бир хил маҳсулотнинг энг яхшисини кўрсатишга ҳаракат қиламан. Иккинчиси ҳам қоб кетмайди. Бир одамга иккита нарсадан яхшироғини берган бўламан. Иккинчисига эса, қўлимдаги борини берган бўламан.

Сиз хам пул олди- бердисида шундай қилиб кўринг... Эвазига кимнидир кўнглини кўтарасиз. Дейлик кўринишидан мухтожроқ бозорчидан у бу харид қилдингиз, унга пул беришингиз керак. Сизда ҳар хил қийматдаги қоғоз пуллар бор. 1000сўмликдан то 50 000 минг сўмликкача. У буни кўриб турибди. Сиз унга пулларнинг орасидан энг йиригини, уларниям орасидан ҳолати энг яхшисини беришга одат қилинг. Рўпарангиздаги инсонга энг яхшисини илиниб моли билан бирга кўнглини хам оласиз. Эски пулларнинг ҳам жойи чиқади, албатта. Ишлатилмай қоб кетмайди.

Шунга бир амал қилиб кўринг-а!

Шоолим Шомансур

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
9.2K views16:30
Ochish/sharhlash
2022-01-15 17:40:02 Шукуруллоҳ домла - Аллоҳни ғазабини келтирмайлик

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
11.5K views14:40
Ochish/sharhlash
2022-01-15 14:00:16 Онажон

Доим кўнгил ардоғимдасиз,
Мехрим сизга эрур бир жахон.
Менинг чашму қароғимдасиз,
Яхшиям сиз борсиз Онажон.

Дардларимда кўп куюнасиз,
Беришга хам тайёр бўлиб жон.
Омадимда кўп суюнасиз,
Яхшиям сиз борсиз Онажон.

Сизсиз куним тундек қародир,
Кўзимга тор эрур кенг жахон.
Сизсиз дилим тунддир, яродир,
Яхшиям сиз борсиз Онажон.

Истардимки Отабек Юсуф,
Мехрибоним доим соғ бўлинг.
Токи дунё тургунча туринг,
Яхшиям сиз борсиз Онажон.

Онажон дўст мехрибоним,
Софдилгинам, Дўст мехрибоним.
Олинг сизга берарман жоним,
Яхшиям сиз борсиз Онажон.

Айтинг сизсиз қандоқ қиламан,
Асрларга ўхшар сизсиз он.
Сиз борсизки таскин юраман,
Яхшиям сиз борсиз Онажон.

Яхшиям сиз борсиз онажон.

Отабек Юсуф

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
15.5K views11:00
Ochish/sharhlash
2022-01-15 13:59:02
ҚОРА СЕДАНА  МИНГ ДАРДГА ДАВО (ЧЕРНЫЙ ТМИН)
«Қора седана ўлимдан бошқа хар бир дардга даво

Хотирани кучайтиради, 
Кўриш қобилиятини (зренияни) тиклайди, 
Асаб тизимини даволайди, 
Ошкозон яраларини даволайди (язва, гастрит, панкреатит) 
Жигарни тозалайди, 
Қонни тозалайди, 
Буйрак шамоллашини даволайди ва тошларни эритади, 
Ялиғланишга қарши, 
Астма, бурун битиши ва йутални даволайди, 
Псориаз, витилиго да самараси жуда яхши, 
Бош оғриқдан (мигрен) асабий зўриқишдан халос этади, 
Саратонни олдини олади ва даволайди,
Инсультни даволайди, 
Инфекциялар билан курашади, 
Сахарни нормага келтиради, 
Оёк, бел, қўл, оғриқларини даволайди, 
Юқори қон босимини сезирарли равишда пасайтиради, 
Уйку бузулишларини бартараф этишга ёрдам беради, 
Сочларни тўкилишини олдини олади, 
Гемаррой (бавосил)да ўта самарали!
Телеграмм: @Safi_co

Акция: 2+1=3

НАРХИ: 169.000

+998902361215
+998909428774

Uzbekistan buylab yetkazib beramiz!https://t.me/joinchat/Sgl5LhwlxYYh8eh2
12.9K views10:59
Ochish/sharhlash
2022-01-15 11:01:14
Бишр ибн Ҳорис айтади: ”Гўзал хулқли инсонларга аралашиб юргин, улар фақат яхшилик келтиради. Ёмон хулқли инсонлардан қоч, улардан фақат ёмонлик етади“.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг ”Тасаввуф ва сулук” китобидан.

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
14.4K views08:01
Ochish/sharhlash
2022-01-15 10:30:19
Kim eng ko'p insonlar o'limiga sababchi bo'lgan?
13.7K views07:30
Ochish/sharhlash
2022-01-15 07:02:00 1. Агар сизга сизни ҳеч ким яхши кўрмайдигандек туюлса, аслида сиз ўзингизни етарлича яхши кўрмайсиз.

2. Атрофдаги ҳамма нарса ғашингизга тега бошласа, демак ўзингиздаги нимадандир норозисиз.

3. Қачонки кимдандир ҳафа бўлсангиз, сиз ўша одамдан эмас, балки ундан кутган умидларингиз амалга ошмаганидан ҳафа бўласиз.

4. Агар бахтли бўлишим кимгадир боғлиқ деб ўйласангиз демак етарли даражада эркин, мустақил эмассиз.

5. Негатив ҳаётдан, позитив ҳаётга тез ўтишнинг энг яхши йўли ўзингиздаги бор нарсаларга шукр қилишдир.

6. Севги талаб қилинмайди, сўралмайди.
У шунчаки туҳфа этилади.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/joinchat/TvtkE6oET_SJ2DTx
16.8K views04:02
Ochish/sharhlash