Get Mystery Box with random crypto!

Оналар Канали

Kanal manzili: @onalar_kanali
Toifalar: Din , Bolalar parvarishi
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 25.99K
Kanalning ta’rifi

Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама бўйича: @Onalar_admin

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 16

2024-04-01 07:36:37 Қуйидаги олти тўсиқни босиб ўтмасдан солиҳлик даражасига эришиб бўлмайди:

1. Тўқчиликдан кейин келадиган йўқчиликка сабр қилиш.

2. Иззат-икромдан кейин синов учун юбориладиган хорликка чидаш.

3. Роҳат-фароғат эшигини ёпиб, меҳнат қилиш, интилишда яшаш.

4. Кам ухлаб кўп ибодат қилиш.

5. Мол-дунё тўплаш ҳавасига берилмаслик.

6. Охиратда афсус чекмаслик учун тирикликда кўп савоб қилиш.


Иброҳим ибн Адҳам

Румий ҳазратлари айтгандек:
"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"

Нима бўлганда ҳам умид қилишдай буюк хислатимиз бор экан, ҳаёт давом этади...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
12.9K views04:36
Ochish/sharhlash
2024-04-01 04:01:36
Ассаламу Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Рамазоннинг 22-куни муборак бўлсин, қадрдон!


Биласизки, кечиримли қалб хотиржам яшайди.

Албатта доим «Алҳамдулиллаҳ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди.

Ҳар лаҳзада «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфини очади.

Эй Аллоҳим! Албатта биз:
-мукаммал имонни,
-қўрқувчи қалбни,
-содиқ ишончни,
-тўғри динни,
-барча балоларга офиятни
-насибига сабр-қаноатни ва
-инсонларга беҳожат бўлишни
Сендан сўраймиз. 

Ҳайрли тонг, Азизлар!
Бугунги кунимиз савобли амалларга тўла бўлсин!


https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
15.7K views01:01
Ochish/sharhlash
2024-03-31 19:30:19 ЖАННАТ ТЎЛОВИ

Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳаммомга бордилар. Лекин пуллари бўлмагани учун, қанча ялинсалар ҳам, ичкарига қўйишмади. Бўйинлари эгик ҳолда ортга қайтаётган Иброҳим Адҳам шундай ҳайқириб йиғладиларки, бир зумда атрофларига одамлар тўпланди. Бири олиб, бири қўйиб ҳазратни юпата кетишди:
– Бунчалик қайғу чекишингизга ҳожат йўқ, сиз учун ҳаммомга, мана, биз пул тўлаймиз!
Шунда Иброҳим Адҳам йиғилганларга:
– Сизлар мени ҳаммомга киритишмагани учун йиғлаяпти деб ўйлаяпсизми? – дедилар. – Йўқ, асло бундай эмас. Бу дунёда-ку пулинг йўқ деб ҳаммомга киритишмаяпти. Бироқ охиратда яхши амалларинг йўқ, дея жаннатга қўймасалар, ҳолим нима кечади? Шуни ўйлаб йиғлаяпман.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.1K views16:30
Ochish/sharhlash
2024-03-31 14:37:00 Қачон

Омонат дунёда юрибмиз суюниб,
Давралар гуллатиб, қах-қахлар отиб.
Зое кетган вақтга кунлар улашиб,
Яшаяпмиз кеча, эртадан ўтиб.

Қачон бошимиз саждага тегиб,
Жойнамоз устида кўзни ёшладик.
Бехисоб рисқига шукрлар айтиб,
Роббимиз зикрида қорин ошладик.

Қачон қалбимиз буткул топшириб,
Рухимиз яйратиб узоқ дардлашдик.
Йўлдан оздирган шайтон лайинга,
Сўнгги бор уриш очиб қасдлашдик.

Қачон хой ҳавас ҳиссидан кечиб,
Сийлаи раҳим қўлини очдик.
Савобни тилдамас амалда қўллаб.
Дунёга яхшилик уруғин сочдик.

Юсупова Зулфия

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.4K views11:37
Ochish/sharhlash
2024-03-31 11:01:25
Йигирма йил онаси тайёрлаган овқатни еди. Бирор марта ёрдам бермади онасига. Уйланиши билан хотинчасига ёрдам бериб: "Хотинга ёрдам бериш суннат", дейди. Нима, онага ёрдам бериш бидъатми?!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.6K views08:01
Ochish/sharhlash
2024-03-31 07:00:08 ​​​​Keракли бўлиш бахтини биласизми?

- Саломатлигингиздан хавотир олувчи инсонга кераксиз ...
- Kунингизни қандай ўтгани билан қизиқувчи одамга кераксиз ...
- Mуаммоларингизни ўз муаммосидек қабул қилувчи инсонга кераксиз ...
- Ва дардингизни ўз дардидек ҳис қилувчига ҳам ...
Фақат ота - онамиз, туғишганларга эмас, асли кўпчиликка керакмиз ...
- Kимдандир манфатсиз муносабат кўрдингизми ?
- Берган меҳри эвазига ҳеч нарса сўрамайдиганиз борми?
- Aйбдор бўлмасада узр сўрашдан қайтмайдиганингизчи? Борми?..
- Kaйфиятингиз тушиб кетганда бесабаб зардангизни ҳам, кўтарадингиз борми?
- Ишларингиз юришмай қолса, " Хаммаси яхши бўлади "... дегувчингизчи?
- Сиз билан гаплашганда кўнглингизни аёвчи, сўзларини сарасини сизга илинувчингиз борми?
- Қувончингиз учун, сиз учун вақтини, умуман борини аямайдиган инсонингизчи?

Aтрофингизда шундай бири бўлса, уни қадрланг !
Сиз унга кераксиз !
У сабаб бахтлисиз!

Керакли бўлиш - Бахт !
Қадрингни билганнинг қадрдони бўл ...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.3K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-03-31 04:00:14
Бу курраи заминда бир марта яшайсан.
Шундай экан, хатога йўл қўйсанг узр сўра, шод бўлсанг мамнуният изҳор қил, одамларга гўзал хулқ билан муомалада бўл.
Ким гўзал хулқи билан зийнатланса, унинг хушбўй иси тупроқ остида ҳам уфуриб туради.


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги тонгга хуш келибсиз!!!
Кунингиз шодликка, қувончга бой ўтсин!!!
Бугун хаётингиздаги энг қувончли кун бўлсин!!!

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
16.5K views01:00
Ochish/sharhlash
2024-03-30 17:06:11
ҚАДР КЕЧАСИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Бугун 30 март шанба куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 21-кечаси бошланади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар" деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Ушбу муборак кечалар Лайлатул қадрни топиш учун қулай фурсатдир. Шундай экан, минг ойдан афзал ушбу кечани ғанимат билиб, уни тоат-ибодат билан ўтказишга ғайрат қилайлик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

ТЕЗКОРЛИК БИЛАН БАРЧА ЯҚИНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ.

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
14.4K views14:06
Ochish/sharhlash
2024-03-30 07:28:36 ​​Китоб ўқиш хақида энг қизиқарли 5 та факт:

1) Таниқли, яхши ёзадиган муаллифларнинг китобини ўқиб чиқсангиз, чиройли гапиришга одатланасиз. 
Ф. Вольтаире

2) Маданият – ўқилган китоблар сонида эмас, балки тушунганларнинг сонидан иборатдир.
Фазил Искандер

3) Китоб ўқийдиган инсонлар телевизор томоша қилувчиларни бошқарадилар.
Ф.Жанлис

4) Инсон қанча кўп китоб ўқиса, шунча камроқ тақлид қилади. 
Жулес Ренард

5) Одамлар икки тоифага бўлинади: китоб ўқиганлар ва ўқиганларни тинглайдиганлар.
Бернард Шоу

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

@Onalar_kanali

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
13.1K views04:28
Ochish/sharhlash
2024-03-30 04:01:12
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Рамазоннинг яна бир мунаввар тонги муборак бўлсин, Азизлар...


Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...

Калимангиз чин дилдан айтинг
Расулуллоҳ бўлсин мададкор...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...



Аллоҳ сизга Рамазоннинг яна бир тонгини кўришни насиб айладими,
"АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ"
-демак сиз кимгадир кераксиз...
Аллоҳ сизни ўз паноҳида асрасин...

https://telegram.me/+TvtkEzLNY9xZb6Jw
18.2K views01:01
Ochish/sharhlash