Get Mystery Box with random crypto!

Telegram

Telegram kanalining logotibi olgauzbekiston — Telegram T
Telegram kanalining logotibi olgauzbekiston — Telegram
Kanal manzili: @olgauzbekiston
Toifalar: Yangiliklar , Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

1. Иқтисодиётида бўлаётган ўзгаришлар. 2. Шахсий кузатувларим.
3. Қонунчиликдаги ўзгаришларни даромадимизга таъсири.
5. Энг муҳим янгиликлар.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-01-28 15:49:02 Сардоба тошқинидан жабр кўрган аҳоли учун 855,4 млрд сўмга уйлар қурилган

Сардоба тошқинидан сўнг техноген офатдан жабрланган 4 790 нафар хонадон эгаларига 186,6 млрд сўм моддий ёрдам маблағлари тўлаб берилганлиги айтилмоқда.

«Тошқини оқибатида уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 52,5 га ер майдонлари танланиб, 2 640 та хонадонли 86 та кўп қаватли турар жой қурилди. Мазкур кўп қаватли уйларнинг нархи шартнома бўйича 855,4 млрд сўмни ташкил қилган», - дея қайд этди Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари
140 views12:49
Ochish/sharhlash
2021-01-28 11:12:06 Cotton Campaign Ўзбекистондаги 2020 йилги пахта теримида мажбурий меҳнат ҳолатлари бўйича хулосаларини эълон қилди

«Маҳаллий ҳокимликлар пахта теримини ташкил этиш ва назорат қилишни ўзида сақлаб қолди. Гарчи 2020 йил мартида пахта ҳосилига давлат буюртмаси бекор қилиниб, марказий ҳукуматнинг расмий шахслари мажбурий меҳнат тақиқланганига доир бир неча маротаба аниқ баёнотлар эълон қилган бўлса-да, маҳаллий мулозимларга туманлар ўзларининг ишлаб чиқариш мақсадларини бажаришини назорат қилиш вазифаси топширилган.

Айрим туманлардаги мулозимлар эса, топшириқларни бажариш учун мажбурий меҳнатга йўл қўйган. Хусусан, фавқулодда ҳолатлар, банк ва давлат корхоналари хизматчилари пахта теришга мажбурланган ёки теримчи хизматини тўлаган, акс ҳолда салбий оқибатларга дуч келган. Кузатувчилар маҳаллий ҳокимлик идораларининг минглаб пахта теримчиларини мажбуран сафарбар этганликлари билан боғлиқ ўнлаб ҳолатларни қайд этишган», дейилади Cotton Campaign эълон қилган баёнотда.
137 views08:12
Ochish/sharhlash
2021-01-28 07:00:03
Президент кеча бўлиб ўтган селекторда Бухоро вилояти Когон шаҳар тўртта сектор (ҳоким, прокурор, ИИБ ва ДСИ бошлиқлари) раҳбарларини ёшлар билан тизимли иш ташкил қилмагани учун лавозимидан озод қилишни тайинлади. Улар охир бир йиллик иш ҳақларини қайтаради.
170 views04:00
Ochish/sharhlash
2021-01-26 05:46:43 Ўзбекистон расмий ОАВлари хабар беришича, шу йил декабр ойида кутилаётган президентлик сайловлари, икки ой олдинга – октябр ойини охирларига кўчирилиши мумкин экан. ОАВ, бу маълумотларни Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасидаги муҳокамаларга таяниб, тарқатганлигини айтишмоқда.
*
Сиёсий мақсадга мувофиқлик нуқтаи назаридан, президентлик сайловларининг октябр ойига кўчирилиши – кучли сиёсий технология. Бир вақтлар Ўзбекистондалигимда жуда кўп айтардимки, декабрда – совуқ тушган, тўкин-сочинлик даври тугаган, тақчилликлар бошланган давр. Шу сабаб, ижтимоий кайфият таранглашиб бошлаган бўлади. Баҳорда эса, одамлар организми анча толиққан, витамин етишмовчилиги юқори, ижтимоий кайфият учун барибир ноқулай. Ёз - саратон ҳам сайловлар учун ноқулай. Энг қулай ойлар – сентябр ва октябр, дер эдим. Октябрда ҳали ҳаво мўътадил, кузги тўкин-сочинлик, мева-чевалар, тўйлар,... ҳаёт ширинлигини эслатувчи палла. Сайловлар учун, энг қулай пайт. Ҳукумат сайловлар учун охири октябрни танлабди, узоқни ўйлаяпди...
*
Масалани ҳуқуқий жиҳати ҳам бор: сайловларни икки ой олдинга ўтказишни, ҳуқуқий жиҳатдан асослаш керак бўлади. Бу, жиддий ҳуқуқий-интеллектуал масала. Хўш, бу томони қандай асосланар экан? Кузатамиз!

Камолиддин Раббимов.

Каналга уланиш @olgauzbekiston
158 viewsedited  02:46
Ochish/sharhlash
2021-01-25 14:57:27 Ўзбекистонда Президентлик сайловлари кутилганидек декабрь ойида эмас, октябрь ойида бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берилмоқда.

Ўзбекистонда Президентлик сайловларининг белгиланган йилда ўтказилаётганлиги Ўзбекистон учун аввало ютуқ. Марҳум Ислом Каримов даврида сайловлар тушунтиришларсиз бир ёки икки йилга кечиктириб ташкиллаштириларди.

Сайловлар учун октябрь декабрдан кўра аҳоли ва ташкилотчилар учун қулайроқ бўлади. Чунки октябрь ва декабрда иқлим шароитлари кескин фарқ қилади. Декабрь ойида совуқ ҳавода аҳоли ҳаракатланиши қийинлашади. Шунингдек, электр ва газ муаммолари туфайли ташкилотчилик ҳам осон бўлмайди. Энергия муаммоси ортидан аҳоли норозилиги ҳам ошиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, сайловларни иқлим жиҳатдан анча қулай, на жуда иссиқ ва на жуда совуқ октябрь ойида ташкиллаштириш маъқул деб топилган бўлиши мумкин.


Ҳар қандай ҳолатда ҳам сайловларда иштирок этиш, ўз фуқаролик позициясини билдириш жуда муҳим деб ўйлайман.

@olgauzbekiston
135 viewsedited  11:57
Ochish/sharhlash
2021-01-25 11:00:59 “Кока-кола ичимлиги” корхонасини хусусийлаштириш жараёнлари юзасидан тақдимнома киритилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига кўплаб тадбиркорлар ва фуқаролар, шунингдек ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU) устав фондининг 57,118 фоизга тенг давлат тегишли улуш сотувга қўйилиши жараёнлари амалдаги қонунчилик ва тартибларга зид равишда ўтказилаётганлиги тўғрисида мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларни ўрганиш жараёнида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU) устав фондидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларнинг амалдаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги ва коррупция хатари мавжудлиги таҳлил қилинди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 16 декабрь куни Давлат активларини бошқариш агентлигининг расмий веб-сайтида Ўзбекистонда алкоголсиз ичимлик ишлаб чиқарувчи «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU)нинг 57,118 фоизлик давлат улуши сотувга қўйилиши эълон қилинган.

Эълонда тендерда иштирокчиларни саралаш ва ғолибни танлаш жараёнида бир нечта мезонлар қўлланилиши баён қилинган.

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd» МЧЖ (CCIU) устав фондидаги давлат улушини сотиш бўйича ўтказилаётган тендер шартларига киритилган бир қатор талаблар савдоларда қатнаша оладиган шахслар доирасини кескин кисқартиришга ҳамда қатор коррупцион омилларни келтириб чиқаришга шароит яратади.

Агентлик фикрича, ушбу мезонлар ўта юқори ва асослантирилмаган талаблар ҳисобланади ва савдоларда иштирок этиши мумкин бўлган эҳтимолий иштирокчилар сонини сунъий чеклашга олиб келади.

Эҳтимолий иштирокчилар сонини кескин чеклаш тендер шартларини бажара олувчи кам сонли иштирокчилар ўртасида ҳақиқий рақобат бўлмаслигига ва натижада давлат улушига паст нарх таклиф этилишига ҳамда бунинг оқибатида Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига сезиларли даражада зарар етказилишига олиб келиши мумкин.

Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тегишли идораларга қуйидаги чораларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан тақдимнома киритилди:

Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси томонидан етарли рақобатга имконият мавжуд эмаслиги сабабли мазкур тендер жараёнларини тўхтатиш;
Тендер савдоларида иштирок этишга кўпроқ талабгорларни жалб қилиш ҳамда тенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчиларнинг хулосалари асосида тендер шартларини юмшатиш бўйича ишларни олиб бориш.

Батафсил: https://bit.ly/3c5pybK

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

Facebook | Telegram | Twitter |YouTube| anticorruption.uz
129 views08:00
Ochish/sharhlash
2021-01-25 03:19:12
Хонадан эгаси:
-Пояфзалингизни ечмасдан кираверинг.

Шавкат Мирзиёев:
-Йў, йўқ.

Президентнинг Бухоро вилоятига сафари чоғидаги энг қизиқарли кадрлар.
141 views00:19
Ochish/sharhlash
2021-01-25 03:09:30 Шавкат Мирзиёевнинг Бухорога ташрифи тўғрисида тайёрланган видеони томоша қиляпман. Видеода президентнинг тўлиқ иш кунини қисқача тарзда кўриш мумкин. Ушбу роликда диққатга сазовор бўлган жойларини қисқача тезисда айтиб ўтаман.

Президент энг аввало, Бухорога қилган ташрифидан асосий мақсад нимада эканлигини айтиб ўтди: "Бугун бу ерга келишимдан мақсад – халқимизни кўпроқ эшитиш, эртанги марраларни белгилашда тўғри йўл тутиш. Туман ҳокимлари ва маҳалла раислари ўзларини қийнаётган муаммоларни очиқ-ойдин айтиб, уларнинг ечими бўйича таклифларини билдирса, ниятимиз амалга ошади", — деди Шавкат Мирзиёев.
***

Президент Бухоро вилоятидаги ташрифини Олот туманидан бошлади. Уни Бош вазир ўринбосарлари О. Раматов, С. Умурзақов ва туман ҳокими (ёки "хокимаси") Наргиза Неъматова кутиб олишди. Шавкат Мирзиёев Олот туманидаги фаоллар билан учрашувда маҳаллий аҳолининг мурожаатларини инобатга олиб, Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланишини маълум қилди. Учрашув давомида давлат раҳбари Бухоронинг прокурори М.Истамовга: «Прокурорга одамлар ёруғ юз билан қарай олсин, ўғрига ўхшаб қараши керакмас», деб айтди.
*
**

Шундан сўнг президент Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» ҳамда "Bukhara Cotton Textile" корхонаси фаолияти билан танишди. Умумий қиймати 120 миллион доллардан зиёд бўлган «Бухоро Варнет» лойиҳаси доирасида 260 дан ортиқ иш ўрни яратилгани, ўтган йили қарийб 20 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 миллион долларлик экспорт қилингани маълум қилинди.
***

Жаҳон банки иштирокидаги Олот ва Қоракўл туманлари ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича 139 миллион долларлик лойиҳа якунланиб, 265 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади. Бу икки туманда 30 йилда ичимлик суви таъминоти 17 фоиз бўлган, жорий йилда бу кўрсаткич 90 фоизга етади. Шунингдек, бу йил ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун Қоракўл туманига 36 млрд сўм, Олот туманига 21 млрд, Жондор туманига 49 млрд сўм ажратилиши қайд этилди. Таъкидланишича, 2022 йилгача Олотда 42 та, Қоракўлда 56 та, Жондорда 67 та лойиҳа амалга оширилиб, 3 мингта доимий иш ўрни яратилади. Олотда 20 млн долларлик логистика маркази, Қоракўлда олтингугуртни қайта ишлаш корхонаси, Жондорда керамик плиталар ишлаб чиқариш объекти ишга туширилади.
*
**

Учрашув давомида Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев огоҳлантирилгани айтилди: «Ғаниевни ҳам огоҳлантирдим, тизимни тўғри йўлга қўймаса, ишдан кетади», деди давлат раҳбари.
***

«Ботир Комилович Зарипов номзодини Бухоро вилоятига ҳоким сифатида тавсия қилар эканман, агар сизларда бошқа тавсия бўлса, кўриб чиқишга тайёрман. Балки Зарипов бундай вазифага тайёр эмасдир, лекин унда иштиёқ бор, ишлашга ҳаракат бор. Мен уни 3 ойдан бери синаяпман. Рози бўлсаларинг уни ҳоким қилиб сайлаймиз ва биргаликда ишлаймиз», – деди президент фаолларга қарата.

Депутатлар бу номзодни бир овоздан қўллаб қувватладилар. Шундай қилиб, Бухоро вилоятига янги ҳоким тасдиқланди.
***

Видеода президент мутасаддиларга қарата бир неча маротаба: "Камроқ гапиринг! Менга баландпарвоз гаплар ёқмайди", деганига гувоҳ бўлиш мумкин. Давлат раҳбари қилинган ишлар ҳақида эмас, қилиниши керак бўлган ишлар тўғрисида эшитиш учун келганини бот-бот такрорлади. "Ҳақиқат мулоқотда пайдо бўлади. Қарсакларда ҳақиқат йўқ. Агар қарсакларда ҳақиқат бўлганида, биз аллақачон буюк давлат бўлиб кетардик", дейди Шавкат Мирзиёев.
***

Видеода президент намунали уйлардан бирига ташриф буюргани, ёш дастурчи Самира ва IT соҳасида илм ўрганаётган кўплаб иқтидорли ёшлар билан мулоқот қилганини кўриш мумкин. Уни тўлиқ кўриб чиқмоқчи бўлганлар учун пастда видео ҳаволасини ёзиб қўяман.


@olgauzbekiston
128 viewsedited  00:09
Ochish/sharhlash
2021-01-24 08:54:57 ШАХСИЙ ФИКР

Пенсияга чиққан кадрлар, иш ўринларини ёшларга топширишлари керак.
1. Пенсиясини оляпган кадрда, ўз ишига нисбатан масъулятсизлик пайдо бўлади. Чунки у исталган пайтда ишдан бўшаса, ҳеч нарса ютқазмайди.
2. Пенсияга чиққан одам раҳбар бўлиб ишлаяпган бўлса, энди у раҳбарлик юкини кўтаролмай қолади.
Чунки, Республика селектор мажлисида, ўзидан ёшлар орасида гап эшитиши мумкин. 60 ёшдан ўтган одам, ўзидан тенг баравар ёшлар орасида танбеҳ эшитиши, бизнинг ўзбекчиликка тўғри келмайди.
3. Ҳозирги холатда ҳар бир раҳбар, маълум бир туманларга вакил қилиб қўйиляпти.
Ёши катта одам бир вақтнинг ўзида, ишхонасидаги раҳбарликни ва бириктирилган туманидаги топшириқларни уддалай олмайди.
4. Ёши катта одам, раҳбар сифатида ҳозирги янги талабларни ўзига сингдиролмайди.
Ҳали хануз ишхонасида 5 соатлаб мажлис ўтказяпган пенсияга чиққан раҳбарларни кўряпмиз.
Эски тизимдаги одатлардан воз кечиб, ҳозирги ишчан талабларни бажаришга, ёши катта одам кўниколмайди ва жисмонан улгурмайди.
5. Пенсияга чиққан одам, мабодо ишхонасига керакли кадр бўлса, унда раҳбар сифатида ишламаслиги керак.
Ўз ишхонасида, енгилроқ вазифаларни бажариб, йўл йўлакай ёшларга ўз тажрибасидан келиб чиқиб маслаҳатлар бериб турса, бу бошқа гап.
6. Пенсияга чиққан кадрлар, қанчалик кўп иш ўрнини банд қилишса, ёшлар шунчалик кўп ишсиз қолиб кетишади.
Ёшлар масъулиятни елкага олишдан ўзларини олиб қочадиган бўлиб қолади.
7. Хали пенсияга чиқмаган кадр, пенсияга чиққан кадрдан кўра, ўз ишига масъулиятлироқ ёндошади.
Чунки, ёш кадр ишдан ҳайдалса, яна иш излаш машаққатини юрагидан ҳис этади. Пенсияга чиққан одам, "ишдан кетгазворса пенсиямни олиб яшайвераманда" деган фикрда юради.

Агар бу таклиф фикр, гурухда баҳс-мунозарага қўйилса, комментарияларда яна керакли гаплар айтилиши мумкин.
Ўз хулосамни айтсам, пенсионер иш ўрнини ёшларга бериши керак.

P.s

Бу фикр, кўплаб давлат ташкилотларидаги пенсионерларга қаратилган.
Бу ерда Президент мухокамаси қилинмасин.
Хусусиий корхона ташкиллаганлар ҳақида ҳам гапирилмаяпти.

P.s 2

Комментарийларга қараб, қўшимча қиляпман.

ПЕНСИОНЕР ИШЛАГАН ТАҚДИРДА ҲАМ, РАҲБАРЛИК ҚИЛМАСЛИГИ КЕРАК.
Исталган ташкилотда, 40-50 ёшдаги раҳбар ўринбосари бор. Ўшанга раҳбарликни бериш керак.
Бу ерда, пенсионер раҳбар лавозимини 24 ёшли йигитга бўшатиб берсин дейилмаган.
Пенсионерларни камситилгани ҳам йўқ.
Ёшигга яраша, иззати билан туришгани яхши дейиляпти.

Каналга уланиш @olgauzbekiston
150 viewsedited  05:54
Ochish/sharhlash
2021-01-23 05:40:14
Бурчакдан ўқ отиш учун эгри тумшуғи бўлган М-3 автомати, АҚШ, 1953 йил.

@olgauzbekiston
139 viewsedited  02:40
Ochish/sharhlash