Get Mystery Box with random crypto!

O'TKIR FIKRLAR

Telegram kanalining logotibi ochiq_tanqid — O'TKIR FIKRLAR O
Telegram kanalining logotibi ochiq_tanqid — O'TKIR FIKRLAR
Kanal manzili: @ochiq_tanqid
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.38K
Kanalning ta’rifi

Холис фикрлар, танқидлар, иқтибослар, айни сиз хоҳлаган гаплар ёзиладиган канал.
Постларни кўчирсангиз тагида @манбаси бўлсин. Манбасиз тақиқланади

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2021-01-22 08:59:47 Эрта тонгдан ёққан қор ҳар доимгидек пойтахт инфратузилмасини яна ишдан чиқарди. Кўчалар сирпанчиқ, йўллар расво, жуда кўп авариялар, жамоат транспорти ярмига қисқаргандек, метро бекатларида чипталар учун турнақатор навбатлар. Такси умуман йўқ.

Ҳар куни Тошкентни чиройли қиламиз, Мегаполис қиламиз, ундай қиворамиз, деб навбатдаги дарахтзор ҳудудни чўлга айлантириб новостройка қураётганлар биринчи навбатда шаҳарда биргина об-ҳавога издан чиқиб кетмайдиган инфратузилма яратишса бўларди.

Ҳурматли, аҳоли йўлларда эҳтиёт бўлинг, уйингиз совиб кетмаслиги чораларини кўринг, ўзингиз учун ўзингиз қайғуринг, чунки бу шаҳар маъмуриятида сиз учун зиғирча қайғуришмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
1.6K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash
2021-01-20 14:46:18
Ангрендаги иссиқлик электр станциясида ёнғин келиб чиқибди. ФВВ уч киши ҳалок бўлди деяпти.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
1.7K viewsedited  11:46
Ochish/sharhlash
2021-01-18 14:57:20
Ўзбекистонда ўлимлар сони ўтган йилга нисбатан 21 мингтага кўпайибди. Охирги уч йилда бу кўрсаткич фақат пасайиб борганини ҳисобга олсак, +21 минг жуда кўп нарсани англатиб турибди.

Коронавирус бўйича расмий статистикаларда ўлимлар сони мингтага ҳам етмаган бир вақтда умумий ўлимлар сони бўйича бу қадар катта ўсишни қайси сабаб билан изоҳласа бўларкан?

Зўр-а, расмий статистикаларда биз коронавирусдан деярли катта зарар кўрмадик, ўлимларимиз вапшеее кам бўлди. Лекин умумий йиллик ўлимлар сони тахминан 5-6 бош баланд сакраворди...

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
2.1K viewsedited  11:57
Ochish/sharhlash
2021-01-15 10:27:09
Ўзрепорт телеканали оператори йўл-транспорт ҳодисасини содир этган вазиятни суратга олаётганда воқеа иштирокчилари унга ташланишган ва натижада видеокамерага зарар етказилган.

Энг ачинарлиси мазкур ҳолатни расмийлаштираётган ИИВ ходими жабрланувчи ўрнига айбдор томонни ҳимоя қилишга ҳаракат қилаётгани. Очиғи нима дейишга ҳам ҳайронсан киши. Ҳуқуқ ҳимоячиси, айбдорни ҳимоя қилиб турса... Ушбу вазият бўйича одилона қарор чиқарилишидан умидвормиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
2.0K views07:27
Ochish/sharhlash
2021-01-14 13:12:56 ​​HUAWEI Ўзбекистонда оммабоп бўлиши кутилаётган смартфонни сотувга чиқаради

HUAWEI компанияси янги HUAWEI P smart 2021 смартфонини тақдим этди. Мазкур смартфон бир қатор қулайликларга эга. Жумладан, у 22,5 Вт қувватга эга HUAWEI SuperCharge технологияси билан жиҳозланган. Икки соат давомида видео томоша қилиш учун атиги ўн дақиқа зарядлаш кифоя. 5000 мА/соат қувватга эга батарейка туфайли HUAWEI P smart 2021 видео кўриш режимида 23 соатгача битта қувват билан ишлайди.

Телефонннинг асосий камераси тўртта 48 МП, 8 МП ва иккита 2 МП камерадан иборат. Ақлли алгоритмлар билан сенсорнинг сезувчанлиги асосий камерага тунда ҳам аниқ тасвирларни олиш имконини беради. Шунингдек, унда 8 МП олд камера ва юзни бир текис ёритиш учун думалоқ чироқ билан жиҳозланган.

Смартфон экрани 6,67 дюймли ва ўлчамлари 2400 х 1080 пиксел. Бармоқ излари сканери смартфоннинг ён томонида жойлашган қувват тугмачасига ўрнатилган. Смартфон 128 ГБ сиғимли ички хотирага эга. Кўпроқ жойга эҳтиёжи бўлганлар учун 512 ГБгача бўлган хотира картасини ўрнатиш мумкин.

Янги HUAWEI P smart 2021 29 январдан бошлаб Ўзбекистонда қора ва ёрқин яшил рангларда, барча йирик электро техника дўконларида сотувга чиқарилади. Моделнинг чакана нархини Huawei фирма дўконларида 4 ГБ + 128 ГБ конфигурациясида текширишингиз мумкин.
1.8K views10:12
Ochish/sharhlash
2021-01-14 09:52:19 Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Ўзбекистондаги ўлим статистикаси нега берилмаётгани ҳақида ўзича тушинтириш берибди. Унинг айтишича, статистика фақат расмий сўров бўлган пайтдагина эълон қилинади.

«Бу сир эмас-ку, агар сиз айтган статистикани кимдир сўраса, маълумот берилади», — дебди вазир.

Қоидаси бўйича Давлат статистика қўмитаси ҳар чорак (ой, яримйиллик, йиллик) барча масъул ташкилотлардан статистик маълумотлар олади. Яъни улар «китобида ёзиб қўйилган» расмий сўровчи. Яъни расмий сўров табиий равишда бўлиши керак. Лекин Абдуҳаким Хожибоев расмий сўров йўқ деган маънода статимтика эълон қилинмаётганини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг август ойидан бери Адлия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларни Давлат статистика қўмитасига тақдим этмаган.

Менимча, МАНТИҚ ҳеч қаерда бунчалик хор бўлмаган бўлса керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
1.6K viewsedited  06:52
Ochish/sharhlash
2021-01-12 09:04:33
Самарқанд ҳокими ҳам қисқа муддатли таътилга чиқибди. Соғлигини тиклаш мақсадида дейишяпти.
1.7K viewsedited  06:04
Ochish/sharhlash
2021-01-11 13:28:00
Кўчаларда чиройли баннерлар, ТВдаги чиройли гаплар асл ҳақиқатни ҳеч қачон кўрсатиб бера олмайди. Ҳақиқий ҳаёт аслида мана шу видеодаги одамларнинг дардидек. Бу тасвирлар Жиззахда олинган. Лекин Ўзбекистоннинг катта қисми худди шундай дард билан яшаётган бўлса ажабмас.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
1.8K views10:28
Ochish/sharhlash
2020-12-29 10:57:24
Келгуси йилдан бошлаб, бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилади. Одил судловга хос бўлмаган ишларни, назорат тартибида кўриш амалиёти бекор қилинади – Президент Мурожаатномасидан.
2.5K views07:57
Ochish/sharhlash
2020-12-29 10:22:43
Президент 5 мингдан ортиқ таъмирталаб кўприкни тиклаш бўйича дастур қабул қилиниш, бу ишларга 2021 йилда 400 миллиард сўм маблағ йўналтирилишини айдти

Маълумот учун, ҳозирда республикада 14 мингдан ортиқ кўприқ мавжуд бўлиб, уларнинг катта қисми таъмирталаб аҳволда.
2.4K viewsedited  07:22
Ochish/sharhlash