Get Mystery Box with random crypto!

O'TKIR FIKRLAR

Telegram kanalining logotibi ochiq_tanqid — O'TKIR FIKRLAR O
Telegram kanalining logotibi ochiq_tanqid — O'TKIR FIKRLAR
Kanal manzili: @ochiq_tanqid
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.38K
Kanalning ta’rifi

Холис фикрлар, танқидлар, иқтибослар, айни сиз хоҳлаган гаплар ёзиладиган канал.
Постларни кўчирсангиз тагида @манбаси бўлсин. Манбасиз тақиқланади

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-12-01 09:15:42 Метродаги монопол интернет провайдер ишлаб кетибди. Бунинг натижасида ATTO транспорт карталари ва HUMO карталари орқали тўлов қилиш имконияти ҳам қайта тикланибди.

@ochiq_tanqid
680 views06:15
Ochish/sharhlash
2021-11-29 09:54:37 ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 29 ноябрь куни соат 05:05 да Сергели тумани Нилуфар 3-тор кўчасида “Узмилл” МЧЖ ҳудудида ишчилар учун жойлашган ётоқхонада бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бунинг оқибатида ёнғин содир бўлган.

Воқеа жойида 43 нафар ишчи бўлган, ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

@ochiq_tanqid
771 views06:54
Ochish/sharhlash
2021-11-26 13:02:15
Айни дамда, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Мирзаев Зоир Тоирович ва Сирдарё вилояти ҳокими Мирзаев Ғофуржон Ғаниевичлар — Қозоғистон Республикаси Туркистон вилоятида ўтказилаётган "Ўзбекистон – Қозоғистон III минтақалараро форуми"да иштирок этишмоқда.
923 views10:02
Ochish/sharhlash
2021-11-25 18:08:12 Ҳукумат қарори билан, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ёлланган ходимларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Эндиликда якка тартибдаги тадбиркорлар 5 нафаргача ходим ёллаши мумкин. Илгари 1-3 нафар эди.

Низомга мувофиқ, ЯТТ банк ҳисоб варағи очганидан сўнг, ходим ёллаш ҳуқуқига эга бўлади. ЯТТ ходимни ёллашда ёзма меҳнат шартномаси тузади, улар томонидан меҳнат дафтарчаси юритилмайди.

ЯТТ ходимини солиқда ҳисобга қўйиш учун, аризани шартнома тузилган вақтдан 3 иш кунидан кечиктирмасдан солиқ органига бериши керак.

Солиқ органи 1 иш кунида ходимнинг ҳисобга қўйилганлигига оид карточкани тақдим қилади. ЯТТлар ходим учун даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайди.

ЯТТ фаолияти вақтинчалик ёки бутунлай тўхтатилса, солиқ органига юборилган хабарнома асосида солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.

@ochiq_tanqid
865 views15:08
Ochish/sharhlash
2021-11-24 17:35:27 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш, мева-сабзавотчилик кластерлари ва томорқа хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиш ўтказилмоқда.

Президент куни кеча имзолаган қарорга мувофиқ, келгуси йилда пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар майдонлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади.

Бунда асосий мезон томорқадан самарали фойдаланиш ва яратиладиган иш ўринлари бўлади.

Ушбу ерларда деҳқончилик қилиш учун оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида сабзавот, полиз ва дуккакли экинлар экишга 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 йилгача кредит ажратилади.

Йиғилишда ҳар бир ер участкаси 2 кунда кадастр рўйхатидан ўтказилиши шартлиги, аҳоли давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича йиғимлардан озод қилиниши таъкидланди.

Келгуси йил 1 мартга қадар барча қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастр рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси қўйилди. "Бирорта ҳудуд раҳбарининг бу масалада “ўйин қилишга” ҳаққи йўқ", деди Президент.
751 views14:35
Ochish/sharhlash
2021-11-22 16:23:27 Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтаётган йиғилишда президент Ўзбекистонда муқобил энергетикани ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни белгилаб берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

«2026 йилга қадар қуёш ва шамол электр станциялари умумий қувватини 8 минг мВтга етказиш зарур (аввалги режада 8 минг мВт қувватни 2030 йилгача барпо этиш белгиланган эди)», — деди президент
758 views13:23
Ochish/sharhlash
2021-11-22 09:57:58 Фарғона шаҳар «Илғор» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган мазкур ҳудуддаги 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи ташкил қилинаётган бўлиб, дарахт экиш ишлари бошланибди.
781 views06:57
Ochish/sharhlash
2021-11-21 18:22:28
Бугун Осиё олимпия кенгашининг Бош ассамблеяси 40-юбилейи арафасида Ижроия кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистон делегацияси учун чинакам муҳим воқеадир. ОСА президент вазифасини бажарувчи Ража Рандхир Сингх ва ОСА бош директори доктор Ҳусайн Ал-Мусаллам билан музокаралар, шунингдек, Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси раҳбари Робин Митчелл билан ўтказилган музокаралар жуда самарали бўлди.

————

Сегодня, накануне юбилейной 40-й Генеральной Ассамблеи Олимпийского совета Азии, состоялось заседание Исполнительного совета. Для делегации Узбекистана это поистине знаковое событие. Весьма плодотворными были как встречи с и.о. президента ОСА Раджой Рандхиром Сингхом и генеральным директором ОСА – доктором Хусейном Аль-Мусалламом, так и переговоры с главой Ассоциации национальных олимпийских комитетов Робином Митчеллом.
690 views15:22
Ochish/sharhlash
2021-11-20 13:51:20
Jahon bolalar kuni bilan tabriklaymiz! Har bir bola mehr va e’tibor qurshovida baxtiyor bo’lishini tilaymiz!


Поздравляем со Всемирным днём детей! Хочется пожелать, чтобы каждый ребенок был счастлив, окружен заботой и пониманием!

#Tosiqlarsiz #BizTurlimizBizTengmiz #NoBarriers #WeAreDifferentWeAreEqual #БезБарьеров #МыРазныеМыРавные #Zamin #UNICEF

Telegram | Instagram | Facebook
528 views10:51
Ochish/sharhlash
2021-11-17 16:45:00 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни ташриф билан Россия Федерациясида бўлади. Москва шаҳрида икки мамлакат етакчилари учрашув ўтказадилар.
944 views13:45
Ochish/sharhlash