Get Mystery Box with random crypto!

Эрта тонгдан ёққан қор ҳар доимгидек пойтахт инфратузилмасини | O'TKIR FIKRLAR

Эрта тонгдан ёққан қор ҳар доимгидек пойтахт инфратузилмасини яна ишдан чиқарди. Кўчалар сирпанчиқ, йўллар расво, жуда кўп авариялар, жамоат транспорти ярмига қисқаргандек, метро бекатларида чипталар учун турнақатор навбатлар. Такси умуман йўқ.

Ҳар куни Тошкентни чиройли қиламиз, Мегаполис қиламиз, ундай қиворамиз, деб навбатдаги дарахтзор ҳудудни чўлга айлантириб новостройка қураётганлар биринчи навбатда шаҳарда биргина об-ҳавога издан чиқиб кетмайдиган инфратузилма яратишса бўларди.

Ҳурматли, аҳоли йўлларда эҳтиёт бўлинг, уйингиз совиб кетмаслиги чораларини кўринг, ўзингиз учун ўзингиз қайғуринг, чунки бу шаҳар маъмуриятида сиз учун зиғирча қайғуришмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw