Get Mystery Box with random crypto!

O'TKIR FIKRLAR

Telegram kanalining logotibi ochiq_tanqid — O'TKIR FIKRLAR O
Telegram kanalining logotibi ochiq_tanqid — O'TKIR FIKRLAR
Kanal manzili: @ochiq_tanqid
Toifalar: Bloglar , Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.38K
Kanalning ta’rifi

Холис фикрлар, танқидлар, иқтибослар, айни сиз хоҳлаган гаплар ёзиладиган канал.
Постларни кўчирсангиз тагида @манбаси бўлсин. Манбасиз тақиқланади

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2021-02-13 18:23:33
13 феврал куни Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (IT Park) мажмуасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов билан Ахборот технологиялари ва коммуникация тизимларида фаолият юритаётган ҳамда соҳа тизимидаги ўқув юртларида таҳсил олаётган ёшлар ўртасида учрашув ташкил қилинди.

Видеоконференцалоқа шаклидаги очиқ мулоқот жараёнида бошқа вилоятлардан ҳам ёшлар қатнашиб, онлайн-саволлар йўллашди. Учрашувда вазир энг муҳим йўналишлардан бири ахборот технологиялари соҳасида етук кадрлар тайёрлаш эканини қайд этди. Мулоқотлар якунида IT парк, қурилиш ишлари давом этаётган объектлар бўйлаб экскурсия ўтказилди.

Давлат сиёсатида ёшлар масаласига тобора кўпроқ эътибор қаратилаётгани қувонарли, зеро, ташаббускор ёшлар билан келажагимизни яхши томонга ўзгартиришимиз мумкин. Вазирлик буни эътиборга олаётгани эса ижобий белги, албатта.
428 views15:23
Ochish/sharhlash
2021-02-13 15:56:33
ZoodMall мобил иловаси ҳақида кўпчилик билса керак. Ушбу илова орқали сиз бутун бошли виртуал бозорда сайр қилиб, ўзингиз ёқтирган буюмларни сотиб олишингиз мумкин. У орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, Хитой, Туркия каби чет давлатлардан исталган товарга буюртма берса бўлади.

ZoodMall иловасида савдолар сўмда амалга оширилгани учун валюталар курси ҳақида қайғуришга ҳожат йўқ. Биргина Uzcard орқали харидларни амалга ошира оласиз. Ҳар бир харидингиз учун ZoodMall сизга 30%гача кешбэк беради. Агар ҳисобингизда маблағ етарли бўлмаса, товарни бўлиб тўлаш шарти билан олса ҳам бўлади. Бунда тўланадиган пулга ҳеч қандай фоизлар белгиланмайди.

Ҳозироқ ZoodMall мобил иловасини ўрнатиб, онлайн харидларни синаб кўринг. Иловани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олиш мумкин: https://rpst.uz/bsS

Телеграм-канал:
@zoodmalluzbekistan
496 viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:08:29
- Сизнингча, октябр ойидан кейин Ўзбекистонда нималар ўзгариши мумкин?
- Фақат об-ҳаво, совуқ тушади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
802 viewsedited  06:08
Ochish/sharhlash
2021-02-10 16:17:41 «ЮэСэМ Телеком» ва «МегаФон» Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этди. Янги ҚК таркибидан мамлакатнинг телекоммуникация бозори илғори бўлган Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон ҳукумати Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) орқали ҚКга Ucell телеком-операторининг 100% улушини топширмоқда. Россия томони Digital Holding ривожланиши учун 100 млн доллар миқдорида инвестиция, шу билан бирга USM’нинг шўъба корхоналари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan’ни киритмоқда.

ҚК таркибига кириш учун «ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон «Диджитал Инвест» компаниясига асос солишди, унда икки компаниянинг улуши 50%дан тақсимланди. Янги ҚКда «Диджитал Инвест» улуши 51%, ДАБА улуши 49%га тенг.

Битим доирасидаги жараёнлар 2021−йил давомида якунига етади. Digital Holding эътиборини Ўзбекистон Республикасида алоқа хизматларидан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш ҳамда сифатини ошириш учун халқаро стандартларга мос келувчи телекоммуникация инфраструктурасини шакллантиришга, ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни сақлаш, баъзи турдаги товарлар ҳаракатини маркировкалаш ва кузатиб бориш соҳаларидаги илғор технология ва тизимларни татбиқ этишга қаратади.

Маълумот учун, «ЮэСэМ Телеком» – USM холдингининг рақамли бўлинмаси. МегаФон телеком оператори ва «ИКС Холдинг» АТ гуруҳининг 100 фоизини назорат қилади. «ЮэСэМ Телеком»нинг асосий мулкдорлари − USM (80% акциялар), Иван Стрешинский (10%) ва Антон Черепенников (10%).

Ucell 2018 йилнинг 5 декабридан ООО «COSCOM» («Ucell» савдо белгиси) сифатида 100% давлат компаниясидир. Ўтган икки йил мобайнида 8 миллион абонентга эга Ucell Ўзбекистон уяли алоқа бозорида етакчига айланди. 2020 йил февраль ҳолатига аҳоли пунктларидаги қамрови 97,6% (GSM); 72,9% (UMTS); 60,8% (LTE)ни ташкил этмоқда. Ucell Ўзбекистонда 5G стандарти бўйича илк оператор саналади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
960 views13:17
Ochish/sharhlash
2021-02-03 16:13:40 Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўзбек давлатчилигининг 3 000 йиллик сиёсий, иқтисодий, илмий, маданий, маънавий тарихи ҳамда ўтган 30 йил, айниқса, Янги Ўзбекистонни қуриш босқичини ўзида қамраб олган жараёнларни гавдалантирувчи" “Истиқлол мажмуаси”нинг концепция лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича танлов эълон қилинибди.

Мажмуани барпо этиш жойи сифатида Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари оралиғида, Марказий универмаг (ЦУМ) қаршисидаги «сайилгоҳ», «Мовий гумбазлар» (халқ тилида «голубые купола») жойлашган ҳудуд танланибди.

Тушунишимиз бўйича, сўлим сайилгоҳ бузилади, унинг ўрнида янги мажмуа барпо этилади. Ўзбек давлатчилигининг бир неча минг йиллик тарихини гавдалантириш учун шаҳарнинг энг кўркам сайилгоҳини бузмасдан шундайлигича қолдиришса, аслида кўпроқ фойдали бўлишини, бу ҳокимликда ўтирганларнинг қайси бири тушунсин? Тушунадиган ақли бор деб ўйлайсизми? Буларнинг қўлидан фақат бузиш келади. Бориниям йўқ қилиб, алюкобондли, узрку, «урод» биноларни қуришни билади холос. Алюкобонддан бошқаси чиройли кўринмайди уларнинг кўзига. Минг афсус...

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
1.5K viewsedited  13:13
Ochish/sharhlash
2021-02-02 15:26:09 Чет тилларини биладиган қизлар қишлоққа эрга тегсин деб маслаҳат берган чиновник эсинглардами?

Бу Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев эди. Қизларга шунақа маслаҳат бериб кулгига қолган чиновник эндиликда президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланибди. Тугади

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
1.4K viewsedited  12:26
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:56:13 Қозоғистонда қабул қилинган қонунга кўра, ҳайдовчилар энди ҳайдовчилик гувоҳномаси ва автомобилни рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида ҳужжатларни ёнида олиб юриши шарт эмас экан.

Полиция ходимлари ҳужжатлар бор-йўқлигини электрон маълумотлар базаси ёрдамида текширади. Фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат керак бўлади.

Бизда паспорт, права, суғурта, тех-паспорт, ишончнома, Аптечка, ялтироқ жакет, огнушитель, яна бир дунё нарсалар керак. Шу маҳалладан справка и поликлиникадан ҳайдашга рухсат деган кунлик справкани қўшиб қўйиш қолган холос.


https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
1.7K views10:56
Ochish/sharhlash
2021-01-29 16:41:33
5000 мАсоат аккумуляторли HUAWEI P smart 2021 смартфони Ўзбекистонда сотувга чиқяпти. Янги моделда 4ГБ оператив ва 128 ГБ ички хотирагадан ташқари, қўшимча 512 ГБгача флешка ўрнатса бўларкан.

Катта экран ва ақлли камерага эга HUAWEI P smart 2021 арзон нархларда юқори конфигурацияли телефон олмоқчи бўлганлар учун айни муддао.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
1.7K views13:41
Ochish/sharhlash
2021-01-25 09:07:54
Каналимиз ўқувчиларидан бири янги Tracker автомобиллари эскисига қараганда анча арзон чиқарилаётган экан, 193 миллион сўмдан сал қимматроқ бўларкан деб ёзибди.

Эхх содда ўзбегим UzAuto Motors қачон автомобилларини арзон қилган? Қиммат қилса қиладики, арзон қилмайди. Сиз кўрган нарх у шунчаки жалб қилиш учун қўшимча қиймат солиғини қўшмасдан айтилган нарх. ҚҚСни қўшсангиз бу авто нархи ҳам айнан 222 миллион сўмга етади.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
2.0K views06:07
Ochish/sharhlash
2021-01-22 11:14:23
Ўзбекистонда 5000 мАсоат аккумуляторли HUAWEI P smart 2021 смартфони сотувга чиқяпти. Янги моделда 4ГБ оператив ва 128 ГБ ички хотирагадан ташқари, қўшимча 512 ГБгача флешка ўрнатса бўларкан.

Катта экран ва ақлли камерага эга HUAWEI P smart 2021 арзон нархларда юқори конфигурацияли телефон олмоқчи бўлганлар учун айни муддао. Ўзи бизда шунақа ҳамёнбоп смартфонларнинг бозори чаққон. Буниси ҳам тезда оммалашиб кетиши шубҳасиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAEZhubRIkQTQvU1Xtw
1.9K viewsedited  08:14
Ochish/sharhlash